Семинар раиси ва иштирокчилари эътиборингизга (1-слайд) "Саноат корхоналарини тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси асосида бошқаришни такомиллаштириш"


Download 141.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana03.02.2023
Hajmi141.65 Kb.
#1149558
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
доклад 02.06.-конвертирован (1)

8-слайд.
 
“Осборон текстил” МЧЖ корхонасида иш вақтидан 
фойдаланиш ҳолатини тахлил қилдик. 
Корхонада ишчиларнинг иш вақтидан фойдаланиш бўйича ички 
имкониятлар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, ҳар бир ишчи 
томонидан ўртача ишланган иш соатлари, ишчи кунлар 2021 йил 2020 йилга 
нисбатан пасайганлигини, шунингдек унумсиз фойдаланилган иш вақтининг 
ортганини кўришимиз мумкин. Натижада “Осборон текстил” МЧЖ
корхонасида нуқсонларни тузатиш учун унумсиз фойдаланилган иш вақти 
харажатлари товар маҳсулоти ишлаб чиқариш таннархида ишлаб чиқаришда 
иштирок этувчи ишчилар иш ҳақини нисбий улуши ҳисобига 26,4 млн. сўмга, 
нуқсонларни тузатувчи ишчиларнинг иш ҳақи ҳисобига 28 млн. сўмга, 
ишчиларнинг ўртача соатлик иш ҳақи ҳисобига 15,5 млн. сўмга ортган. 
Мазкур ҳолат эса ўз навбатида нуқсонга йўл қўйилгандаги ва тузатишдаги 
жами иш вақтидан 3,51 минг соатга ортиқча йўқотиш бўлган, бу эса унумсиз 
сарфланган иш вақтининг юзага келиши ҳисобига корхонада меҳнат
унумдорлигининг пасайишига олиб келган
 9-слайд.
“Асака ишонч кафолат” МЧЖ корхонасида асосий фондлар
билан таъминланганлиги ва ундан фойдаланиш даражаси таҳлили 
келтирилган. 
Слайддан кўриниб турибдики, 2021 йил корхонада 477 та дастгоҳ бўлиб, 
шундан 458 таси ўрнатилган ва 338 таси ишлаб турибди. Мавжуд 
дастгоҳлардан фойдаланиш коэффициенти ўрнатилган дастгоҳлар бўйича 0,96 
ни, ишлаётган дастгоҳлар бўйича эса 0,7 ни ташкил этади. Ўрнатилган 
дастгоҳларнинг фойдаланиш коэффициенти 0,74 га тенг. Бу эса корхонада 
ўрнатилган, лекин ишламай турган 26 % дастгоҳлар ҳисобига маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажмини ошириш ички имконияти мавжудлигидан далолат беради. 
Корхонага келтирилган, лекин ҳали ўрнатилмаган 4 % дастгоҳларни ишга 
тушириш ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам янада ошириш ва асосий 
фондлардан фойдаланиш самарадорлигини кўтариш имконини беради. 

Download 141.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling