Семинар тошкент -2021 Илк қадам дастури Болани таълим-тарбия жараёнига қизиқтириш орқали сифатли тайёрлайди


Download 1.89 Mb.
bet3/4
Sana26.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1655036
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
ижодий ёндошувя

  • Гурухлардаги таълим жараёни “Илк қадам” Давлат ўқув дастурида тавсия этилган мавзулар асосида ҳудудий, миллий, маданий хусусиятлар ва бу жараёнда мактабгача таълим муассасасининг имконияти ва ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бир ҳафта давомидаги машғулотларда битта мавзу ўтилади ва ўзлаштирилади. Мавзу умумий гуруҳ ва ривожлантириш марказларида олиб бориладиган фаолиятларда ўз аксини топади. Таълим жараёнининг асосий мавзусини танлаш, албатта, болаларнинг барча фаолияти бу мавзуга бағишланган бўлиши керак, дегани эмас. Яъни кун давомида шу мавзу бўйича ишлаш эмас. Мавзунинг асосий муддатларга тақсимлашдан мақсад– таълим жараёнини интеграциялаштириш ва болалар фаолиятини таълим соҳалари бўйича асоссиз тақсимланишининг олдини олишдан иборат.
    • жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
    • • ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
    • • нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари
    • • билиш жараёнини ривожланиши
    • • ижодий ривожланиш.
    • Ушбу таълим жараёнини мавзули режалаштириш асоси болалар фаолиятининг барча соҳаларини мактабгача таълим мазмунининг ичига тўлиқ киритилишини таъминлайди. Турли ёш гуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларнинг киритилиши тарбияланувчиларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиш ва бутун мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришда ўқув мақсадлари бирлигини ва узлуксизлигини таъминлаш орқали таълимий мақсадга эришилишига олиб келади.

    • Ҳафталик режа йиллик мавзули режалаштиришга асосланади ва ҳафтанинг кичик мавзулари бўйича ўтказиладиган жараёнларни ўз ичига олади.
    • Мавзули режалаштириш барча ривожланиш соҳалари бўйича мақсадларни белгилаш, тегишли марказларни тайёрлаш, машғулотларни ҳафта мавзусига мос равишда тақсимлашга йўналтирилади. Ҳафта мавзуси барча эркин фаолият марказлари орқали ўтиши лозим. Ҳафталик режада гуруҳдаги ва сайр вақтидаги таълимий ва ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади. Болалар билан олиб бориладиган ишнинг мазмуни ва изчиллиги фаолият тури (фаол фаолият/пассив фаолият; индивидуал фаолият/кичик гуруҳда катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият / бола раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият) ва уни ўтказиш жойи (хона ичидаги фаолият/кўчадаги фаолият)ни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак.

    • Download 1.89 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling