Семинар ўқув-услубий бошқарма бошлиғи А. Маллаев ва коррупцияга қарши кураш ва комплайнс бўлими бошлиғи У. Ражабов


Download 15.53 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi15.53 Kb.
#1269692
TuriСеминар
Bog'liq
ҲЕМИС БЎЙИЧА СЕМИНАР 2023 2222


ҲЕМИС ДАСТУРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи А. Маллаев ва коррупцияга қарши кураш ва комплайнс бўлими бошлиғи У. Ражабов

А. Маллаев: 6 январ куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан вазир ўринбосари Каримов имзоси билан ҳемис тизими бўйича семинарлар ташкил этиш бўйича махсус ахборот хати келган. Семинар комплайнс бўлими ходимлари иштирокида ташкил этилиши керак, институтимиз ректори О. Базаров кафедралар кесимида мудирларга алоҳида семинарлар ташкил этилганидан кейин комплайнс ҳемис тизими бўйича ижро масалаларини кўриб чиқади. Маълумки, ҳемис тизми олий таъли муассасаларини рақатлаштириш платформаси ҳисобланади. Бу тизим 2019-2022 йиллардан бери амалда тадбиқ этилмоқда. Ҳемис тизими пандемия шароитида онлайн тарзда бирданига ривожланиб кетмади, лекин ҳозирги кунда ўқув жараёнларига тегишли барча ишлар ҳемис тизими орқали бажариляпти, ҳали кутилган натижаларга тўлиқ эришилмагани учун ҳемис тизими бўйича қайта-қайта семинарлар ташкил этиляпти. Президент фармони ва вазирлар маҳкамасининг қарорлари билан алоҳида бандларда тўлиқ ҳемис тизимига ўтказилиши керак бўлган ўринлар белгилаб берилган, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчаси, календар режа каби қоғоз вариантларидан тўлиқ воз кечилиб, ҳемис тизимида шакллантирилиш керак. Талабаларнинг билими қанчалик ҳаққоний баҳоланяпти, берилган топшириқларни қанчалик тўғри бажаряпти, бу каби саволлар ўқитувчиларга боғлиқ. Ҳозирги кунда талабалар ҳемис тизимида дарс жадвалларини онлайн кўриш имконига эга. Улар жорий ва оралиқ баҳоларни ҳемис орқали билиб борса якуний назоратга кириш ёки кирмаслиги аниқ бўлади. Айрим фанларда фан ресурлари, фан топшириқлари киритилмаган, баҳолар номига қўлда киритиляпти, жорий назоратлар ҳар куни киритилмасдан, семестр охирида ўқитувчилар тахминий баҳоларни киритиши натижасида, талабаларда муаммолар пайдо бўляпти. Семестр давомида дарсга келмаган талабалар дарсда доимий қатнашган талабалардан олдин 5 баҳо олган ҳолатлар ҳам мавжуд. Ҳемсига киритиладиган тест саволлари ҳам меъёрдан ошиб етмаслиги керак. Талабалар lex.uz сайтларидан унумли фойдаланиб ўз ҳақларини талаб қилишяпти. Лекин бизнинг отм рақамлаштириш жараёнида орқада қоляпти. Ҳемис тизими Президент фармони ва вазирлар маҳкамасининг қарорлраи билан такомиллаштирилаётган талабалар портали ҳисобланади. 10 январдан бошлаб ҳемис тизмини назорат қилиш бўйича яна битта вазифа қўшилди – бу комплайнс бўлимидир. Ҳемис тизимида ҳар бир ходим ўзининг лавозими вазифасида бу тизимда ишлай олади. Ҳемис тизимига комплайнс бўлимини қўшишдан мақсад, ҳар бир кунда бажариладиган ишлар ўз вақтида бажарилишини назорат қилишдан иборат. Маасалн, бугунги ўтилган дарс мавзуси ва давомат ўз вақтида ҳемисга киритилиши керак. Ҳолбуки, ўқитувчилар бу маълумотларни вақт ўтгандан кейин киритишяпти. Бугун 3 баҳо қўйса, семестр охирида 5 баҳо қилиб қайдномаларни тўғрилаб қўйишяпти. Бу ишларнинг натижалари ҳемис тизимида сақланиб қоляпти. Шунинг учун, кафедра мудирлари ўз кафедрасида мажлис ўтказиб, ўқитувчиларнинг иштирокини баённома шаклида имзолари билан тасдиқлаб жума шанба кунлари комплайнс бўлимига беради. Ҳар бир ўқитувчи ҳемис тизими бўйича яна бир марта ўйлаб кўриши керак. Берилган вазифаларни ўз вақтида киритиб бормаса, баҳоларни ўзгартирадиган бўлса, бу ишлари учун қонун олдида жавоб беришини ҳис қилиши керак. Ўқитувчилардан билмабман, айтилмаганди, каби эътирозлар бўлмаслиги учун семинар ташкил этилиб, ўқитувчиларни огоҳлантириш керак. Билмаслик ёки ўз вақтида вазифаларни бажармаслик масъулият учун жавобгарликдан озод этмайди. Семнарда иштирок этмаган кафедра мудирларига ҳам тегишли чора кўрилади.
Ҳемис тизими бўйича Электроника ва автоматика факультетида масъул Абдулатиф га сўз берилди. У ҳемис тизимининг вазифалари ҳақида гапириб ўтди. Ўқитувчига кўринмай турган ахборот комплайнс бўлими ходимларига кўринадиган бўлди. Улар бевосита жараённи суперадмин пароли билан институт миқёсида кузатиб боради.
Комплайнс бўлими бошлиғи У. Ражабов сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди. Ёзги семестрда ҳемис бўйича ўз вазифасига масъулиятли ёндашмаган 16 нафар профессор-ўқитувчига хайфсан берилган. Республика отмлари бўйича бизнинг институт хайфсан ва огоҳлантириш олиш бўйича 1 ўринда турибди. Олий таълим вазирлигининг 3775 қарорининг 4 бандида ўқитувчининг вазифалари кўрсатиб ўтилган. Баҳоларни ўзгартириш ҳолатлари кузатиляпти.
А. Маллаев: Семинарнинг иккинчи қисмида айрим меъёрий ҳужжатларни тартибга солиб олиш керак бўлади. 1. 2023-2024 ўқув йилининг 4 йиллик ўқув режаларнинг лойиҳасини ҳозирдан шакллантириш керак. Давлат таълим стандартларига тўлиқ риоя қилиниши керак. Ўқув режаларидаги баъзи фанларнинг кредитларини қисқартиришга тўғри келади. Ўқув режаларнинг таянч отмлари билан мобиллик тизими бир-бирига тўғри елмайдиган ҳолатлар пайдо бўляпти. Баъзи фанлар ўқув режаларга шахсий манфаатдорлик асосида киритилган. Фан дастурларини тайёрлашда камчиликлар бор. Вазирликнинг 311 қарорининг 3 иловасида ҳар бир отмнинг таянч отмлар рўйхати кўрсатилган. 1. Рус тили фан дастури кадастр йўналишига умуман тўғри келмайди. Ўқитувчи фан дастурини ўзига мослаб олган. Асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати таянч фан дастурига тўғри келмайди. Аттестация жараёнида шу муаммога кўп дуч келиняпти. Ўзбекистон тарихи фан дастури умуман тўғри келмаган. Ўзбекистон тарихи кафедраси таянч деб Ўзбекистон миллий университетини қабул қилган. Бу хато. Фалсафа фан дастури мос эмас. Хорижий тил фан дастуриа кадастр ва геодезия таълим йўналишлари киритилмаган ва таянчга мос эмас. Мутахассискик атамалари бир-бирига мос эмас. Таянч отмларнинг фан дастурларини топиб, шунга мослаштириш керак бўлади. Отмлар мустақил бўлганига қарамасдан таянчлар билан меъёрий ҳужжатларни бир хил қилиш керак бўлади. Ҳар бир мутахассислик фан дастурларига алоҳида ёндашиш керак.
Фан топшириқлари фақат раҳбариятнинг текшириш учун киритилмаслиги керак. Талабалар фан топшириқларин тўлиқ бажаришларини таъминлаш керак.
Иқтисодиёт кафедраси мудири С. Ҳамроева ҳам фан дастурлари ва ўқув режаларнинг таянч билан мос келмаслиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Талабаларнинг дарсга кеч қолиб келишлари ҳам ҳемис тизимида муаммоларга сабаб бўляпти.
Вазирлик таклифлар ва фикрларни ўрганиш учун вазирга мурожаат телеграм каналини ишга туширган. Кимда таклифлар бўлса бемалол бериши мумкин.
Download 15.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling