Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган 1-боб. Умумий қоидалар


-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари


Download 52.01 Kb.
bet20/21
Sana11.03.2023
Hajmi52.01 Kb.
#1261082
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги

51-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари
Директор давлат мактабгача таълим ташкилотининг раҳбаридир.
Директор давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат мактабгача таълим ташкилотининг устави, шунингдек меҳнат шартномаси билан белгиланади.
10-боб. Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминоти. Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари
52-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминоти
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминотини қуйидагилар амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тасарруфидаги илмий-услубий муассасалар;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тегишли тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари;
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари (курслари).
Мактабгача таълим ва тарбия тизимининг илмий-услубий таъминотини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа илмий ва таълим ташкилотлари ҳам амалга ошириши мумкин.
53-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари
Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш вазифалари қуйидагилардан иборат:
таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;
мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-услубий ва дидактик материаллар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
мактабгача таълим ва тарбияни бошқаришнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
мактабгача таълим ва тарбия тизимига жорий этиладиган таълим услублари ва дастурлари самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш.

Download 52.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling