Сэо ва жсхнинг Тошкент шахар бошқармаси


Download 31.34 Kb.
bet1/2
Sana19.04.2023
Hajmi31.34 Kb.
#1362489
  1   2
Bog'liq
16.03.23 46 ОП Шайхонтохур


СЭО ва ЖСХнинг
Тошкент шахар бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган 224/ҳ/ш -рақамли тиббий хужжат шакли

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТЕКШИРУВ ЎТКАЗГАНЛИГИ ҲАҚИДА


ДАЛОЛАТНОМА
16.03.2023 йил Шайхонтохур тумани
46-Оилавий поликлиника
Биз, СЭО ва ЖСХ Шайхонтохур туман бўлими эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси эпидемиолог врачи Н.К.Яйловова, А.Ф.Ханова иштирокида С.Дарбоза кўчаси 198-уйда жойлашган 46-сонли оилавий поликлиника бош врачи Халилова С.С бош ҳамшира Ю.Н Хасановна иштирокида Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2023 йил 9/01-23-07/06-сонли 1-ярмига мўлжанлланган иш режаси топшириқ хатига асосан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродкутив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 йилдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида тиббий–ижтимоий патронаж тизими туғрисида”ги Низомини ҳамда соҳага оид бўйруқлар ижросини 2021йил ҳамда 2022йиллар мабойнида фаолияти ўрганиб чиқилди.

Текширув жараёнида қуйидагилар аниқланди:


46-сонли оилавий поликлиника Шайхонтохур тумани Самарқанд Дарбоза 198 уйда жойлашган. Ичимлик суви, иситиш тизими марказлаштирилган, оқава сувлари шаҳар канализациясига уланган.
Поликлиника 22992 нафар ахолига хизмат кўрсатади, улардан 1 ёшгача болалар сони 700 та, 14 ёшгача болалар сони 6489 та.
Оилавий поликлиникада йиллик иш режаси 2021, 2022, 2023 йиллар учун тузилган. Туман ТБ бошлиғи ва туман СЭО ва ЖСХ бошлиғи томонидан тасдиқлаб берилган. 46-ОП тиббиёт ходимлари орасида ССВнинг 0239-07/4-сонли СанМваҚлари қайта ишлаб чиқилган 30.01.2023 йил-баённома №9.
46-сонли ОПда жами 16 та тиббий бригада ташкил қилинган.
Жами 9 нафар умумий амалиёт шифокори, 1 та педиатр ва 34 нафар УАШ ҳамшираси фаолият кўрсатади.

46-ОПнинг режали эмлашларни ўтказиш учун мўлжалланган эмлаш хонаси бинонинг биринчи қаватида жойлашган.


Эмлаш хонаси битта хонадан иборат, 1 та горизонтал совутгич “Hayir”, назорат куни харорати +5 ни курсатмоқда ва “Аусма” совутгичи харорати +6да. Дори-дармон препаратлари учун 1 та шкаф-стеллаж, қўл ювиш раковинаси, 1 та муолажа столи, 9 та термосумка, 2 та термоконтейнер, йўргаклаш столи, 1 та ишчи стол, кварц лампаси билан жиҳозланган. Вакцинатор учун бир марталик салфетка ва совун тайёрланган.
Анафилактик шокда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори препаратлари ССВнинг 36-сонли буйруғи бўйича тайёрланган. Дори препаратлари тўлиқ таъминланган , ишлатиш муддати яроқли.
Шунингдек, режали эмлашлар хонасида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари ва эмлаш марказининг эмлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Эмлаш хонасида 1 та ҳамшира (Бобомухамедова З) 1,0 ставкада фаолият юритади, ҳавфсиз иммунизация бўйича сертификати бор.
ССВнинг 148-буйруғи асосида термометрия ўтказилган фритедж бўйича, термометрия ҳисоботлари ойма-ой йиғилган.
Қолдиқда қуйидаги вакциналар бор:
АКДС – 140доза серия-28210026 октябрь 2023 йил;
ОПВ – 320 доза серия- 706 март 2024 йил;
Пентавалент – 410 доза серия-2862009 август 2024 йил;
Пневмо – 310 доза серия-2092002 декабрь 2024 йил;
КПК – 320 доза, серия- 0161008 октябрь 2023 йил;
ИПВ – 290доза, серия-2206014 декабрь 2024йил;
АДС-М – 50 доза серия-23312013 апрель 2024 йил;
ВПЧ – 48 доза серия-32487июнь2024 йил;
ККВ – 220 доза серия -0121203 август 2024й;
Рота – 292 доза серия – 14620015 февраль 2025й;
Шунингдек, 0,5 шприцлар – 2800 дона
5,0 шприцлар – 170 дона
КБУ – 86 дона.
Шунингдек, 2022 йилда 5-11 ёшли болалар орасида коронавирусга қарши вакцинация ўтказилган.
06.10.2022 йилда 70 доза Пфайзер (педиатрическая доза) вакцинаси олиниб 1-турда 70 та бола эмланган.
26.10.2022 йилда эса 2-тур учун яна 70 доза вакцина олиниб, 70 та бола қайта эмланган.
Вакциналарнинг кирим-чиқими, кунлик хисобот ва эмланганларни қайд этиш бўйича умумий журнали юритилган.
Қолдиқдаги вакциналар билан фарқ аниқланмади.
ССВнинг 148-буйруғига асосан олиб келинган вакциналар бўйича стандарт ҳисобот шакллари 2021, 2022, 2023 йиллар учун юритилган.
Тиббий чекловларни рўйҳатга олиш журнали юритилган, 46-ОП бўйича иммунологик комиссия таркибини тузиш ва тиббий чекловларни расмийлаштириш бўйича 25.01.2023 йилдаги 36-14-205-ТБ-2023сонли буйруқ ишлаб чиқилган. Тиббий чекловларни қайд этиш журнали бўйича жорий йилнинг январь ойида 12 та болага, февраль ойида 8 та нафар болага тиббий чеклов расмийлаштирилган. Тиббий чекловлар асосан қисми Пентавалент вакцинасига расмийлаштирилган.
ОП бўйича УАШ даҳаларининг ҳаммасида ойма-ой чақалоқлар туғилиши қайд этилган, 1 ёшгача болаларни эмлаш ишчи журнали юритилган, эмланишга тегишли контингент белгилаб борилмоқда. Масалан, 6 худудда ( Суннатуллаева Н,Тўлқинжонов И,Каримов М,Раҳмонқулов М).
ОП бўйича ҳар ойда 5 ва 6-ҳисобот шакллари, бак препаратлар бўйича ойлик ҳисоботлар тўлиқ юритилган. ОП бўйича 6-ҳисоб шаклида Пентавалент вакцинациялари 96-98%ларда бажарилган. Масалан, 2023 йилнинг феврал ойида Пента-94,4%га, Пента-2 96,2%га, Пента-3 95,7%га бажарилган, АКДС- 96%га, Пневмо-1 98%га, Пневмо-2 96,2%га, Пневмо-3 97,2%га эмланган.
Даҳалар бўйича танлаб кўрилган амбулатор карталарда қуйидаги камчиликлар аниқланди: 1.Мусахонов М 31.08.2022й. Мошчи 12 уй Пентавалент вакцинацияси билан қамраб олинмаган.
2. Равшанов М. 10.12.2022й Тожи Расулов 174уй.Бу бола хам пента вакцинага эмланмаган.3 Абдукодирова М.25.10.22й.С.Дарбоза Пентавалент вакцинаси билан эмланмаган ва худуд шифокори согломлаштириш ишларини олиб бормаган.

СЭОваЖСХ Шайхонтохур туман бўлими


эпидемиология ва иммунопрофилактика
бўлими эпидемиолог врачи Н.К. Яйловова
СЭО ва ЖСХ туман бўлими
эпидемиология ва иммунопрофилактика
бўлими эпидемиолог врачи А.Ф. Ханова

46-сон ОП Бош шифокори С.С. Халилова


46-ОП бош ҳамшираси Ю.Н Хасановна

Ўтказилган текшириш натижаси бўйича “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига асосан, қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:






Download 31.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling