1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Халқаро миқёсда сертификатлаштириш тартиби. Умумий ҳолатда сертификатлаштириш уч хил шароитга риоя этилиши мумкин:
баҳолаш объекти ҳақиқатда бўлиши лозим;
объектга ўрнатилган талаблар бўлиши лозим, масалан меъёрий ҳужжатларда;
ўрнатилган талаблар бўйича объект мувофиқлигини баҳолаш усули бўлиши лозим.
1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Маҳсулотни сертификатлаштиришга мос ҳолда қуйидаги жараён турлари қўлланилади: синов; ишлаб чиқаришни баҳолаш; инспекция назорати.
1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Синов турларини синаш (намуна тури), тўпини (партия) синаш, маҳсулот қисмини синаш кабилар бўлиши мумкин.
1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Ишлаб чиқаришни баҳолаш синов турлари натижалари ишлаб чиқаришнинг турғунлиги тўғрисида маҳсулот келгусида қўшимча маълумотларсиз, келажакда ишлаб чиқарилишига етарли ишончлилик бера олмаса қўлланилади.
1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг инспекция назорати сертификатлаштиришда тасдиқланган талабларга мувофиқ сақланишини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
1.4. Хорижий сертификатлаштириш тизимлари.
Биринчи халқаро даражадаги намунавий сертификатлаштириш схемаси ISO “Сертификатлаштириш. Тамойиллар ва амалиёт” нашрида тақдим қилинган бўлиб, 1984 йил Стандартлар нашриётида таржимаси босиб чиқарилган. Тақдим қилинган сертификатлаштиришнинг саккизта схемаси асосида МДҲ давлатларида сертификатлаштириш тизими шакллантирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |