Сертификатлаштириш турлари ва схемалари


Download 121.5 Kb.
bet5/9
Sana20.12.2022
Hajmi121.5 Kb.
#1038618
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Саккизинчи схема. Ҳар бир тайёрланган, айрим буюмнинг стандартлар талабига мувофиқлиги синовлар ўтказиб аниқлашга асосланган. Бу сертификатлаштириш усулида юқоридаги 7 та схемаларга қараганда, таъминловчининг масъулияти анча юқори. Табиийки, муваффақиятли синовлардан ўтган буюмларгина сертификат ёки мувофиқлик белгисини олади. 8-схема маҳсулотга нисбатан юқори ва қатъийроқ талаблар қўйилганда ишлатилишга асосланган ёки маҳсулотнинг ишлатилиши натижасида стандарт талабларга мос келмаслиги истеъмолчига катта иқтисодий зарар етказилганида қўлланилади. Бу ҳам сертификатлаштириш қимматбаҳо металлардан ва қотишмалардан тайёрланадиган буюмларда кўпроқ қўлланилади. Бундан асосий мақсад қимматбаҳо металларнинг белгиланган миқдорини, таркибини ва буюмнинг тозалигини текширишдир.
Тўққизинчи схема. Маҳсулотни сертификатлаштиришда фойдаланилади ва баёнотдан ўтказишни ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқликни назарда тутади. Бу схемада мувофиқлик белгисини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг хоҳишига кўра амалга оширилади. Юқорида санаб ўтилган схемаларнинг ичида энг мукаммал ва мураккаби бешинчи схемадир. Бу схема тўлиқ бўлганлиги учун уни асос қилиб олиб, ҳозирги замон халқаро сертификатлаштириш тизими яратилмоқда.
Сертификатлаштириш тизимларини бошқарувчи идора муайян турдаги маҳсулот сифатининг назоратини ташкил этиш, стандартларга риоя қилишни мажбурий талаб этишни, истеъмолчи ва савдо талабларини эътиборга олиб, мамлакатдаги амалда бўлган қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар асосида ўз ишини ташкил этади.
Сертификатлаштириш идораси синовларни ўтказиш, корхонадаги ва савдо шаҳобчасидаги маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш ва шунга ўхшашларни бажариб, учинчи томон вазифасини бажаради.
Ҳозирги пайтда Россия Федерациясида сертификатлаш-тиришнинг 1-10а схемалари қўлланилмоқда. Ушбу схемаларнинг қўлланишига доир қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин:
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун.
Бозор муносабатлари жорий этилган мамлакатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кенг доирада ҳимоя қилинади. 1996 йил 26 апрелдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси шаклланди. Қонун истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган. Тайёрловчи истеъмолчи олдида унинг ҳуқуқларини поймол қилганлиги учун қонун олдида жавобгарлиги, истеъмолчининг маҳсулот, хизматлар ва тайёрловчи тўғрисида тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга эканлиги, истеъмолчининг сотиб олаётган маҳсулотининг сифатини текширишга ҳаққи борлиги, яроқлилик муддати давомида кафолатланган хавфсизликка эга эканлигини қонун назарда тутади. Истеъмолчининг ҳаёти, соғлиги ва атроф-муҳитга хавф келтирувчи товарлар ишлаб чиқарилганлиги учун қуйидагиларнинг жавобгарлиги: тайёрловчи, меъёрий ҳужжатни тасдиқлаган орган, мувофиқлик сертификатини берган орган, табиатни сақлаш, соғлиқни сақлаш органлари ҳамда товарни ишлаб чиқаришга рухсат берган органларнинг жавобгарлиги қонунда келтирилган. Ушбу қонун 30 та моддадан иборат бўлиб, 1-моддада қонунда қўлланилган асосий тушунчалар келтирилгандир.

Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling