Seven gate business
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг ташкилий-иқтисодий тузилмаси
Download 91.77 Kb.
|
Mahkamov Otabek Hisobot 2022
2. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖнинг ташкилий-иқтисодий тузилмаси
“OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятининг ижро органи бўлиб яккабошчилик асосидаги директор ҳисобланади ва жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбариликни амалга оширади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзининг мустақил овозига эга ва корхона фаолиятини юксалтиришда фаол иштирок этиши уставда акс эттирилган. Рахбар ўринбосари иқтисодий ишлар бўйича, умумий ишлар бўйича, ишлаб чиқариш бўйича, таъминот ва сотиш бўйича, ўринбосарлардан иборат. Иқтисодий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари корхонадаги иқтисодий жараёнларга рахбарлик қилади. Бухгалтерия бўлими иқтисодий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарига бўйсунади. Бухгалтерия бўлими махсулот ишлаб чиқариш учун керакли харажатларни калькуляцияси, таннарх, фойда миқдори ва корхонадаги хар бир опрецияни ҳужжатларда акс эттириш учун жавобгар бўлади. Умумий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари “OOO SEVEN GATE BUSINESS” МЧЖдаги турли ишлар билан шуғулланади. Масалан, корхонадаги транспорт масалалари, корхонани ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхонадаги кадрлар иш унуми ва бошқа масалалар билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари корхонадаги асосий цехлар иш фаолияти, иш унуми, маҳсулот сифати назорати, бошқа масалалар билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш техник бўлими бу раҳбар ўринбосарига бўйсунади. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятини бошқаришнинг самарали структурасини вужудга келтириш корхона раҳбари ҳал этиши керак бўлган вазифалардан биридир. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти бошқарувининг ташкилий структураси - бу бўлимлар, ишловчилар ўртасидаги махсус ишлаб чиқилган алоқалар ва муносабатларнинг яхлит тизимини ўз ичига олади ва унинг доирасида ишловчи одамлар олдига қўйилган мақсадга энг самарали йўл билан эришиш вазифасини бажаради. Бошкарув жараёнининг функционал тахлили хар бир функция учун иш хажми асосларини ташкил этади, бошкарувчилар сонини белгилайди, ва бошкарув тизимини лойихалаштиради. “OOO SEVEN GATE BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти бошқарув раҳбари ва бўғимлар таркиби қуйидаги чизмада ўз ифодасини топган: Жамият фаолияти унинг раҳбари томонидан ва Низомга мувофиқ бошқарилади ҳамда назорат қилинади. Жамиятнинг ижроия аппарати штатларини тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Жамиятнинг барча ходимлари рахбар билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинадилар. Меҳнат шартномаларининг шартлари икки томоннинг розилиги билан белгиланади ва ижро қилинади. Жамият раҳбари корхона бутун шахсий таркибининг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Раҳбар амалдаги қонунларга риоя қилган холда ишчи ва хизматчиларга маош тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ёки жарима солиш тўғрисида қарор қилавди, буйруқ ва фармойишлар беради. Раҳбар қабул қилгана буйруқ ва фармойишлар корхона ишчи ходимларини бажариши учун мажбурийдир. Чизмадан кўриниб турибдики жамият раҳбарининг турли масалалар бўйича муовинлари ташкил топган. Улар: -ишлаб чиқариш бўйича ўринбосар; -таъминот ва сотиш бўйича ўринбосар; -бухгалтерия бўлими; -ишлаб чиқариш техник бўлими; -таъминот ва сотиш бўлими; -кадрлар билан ишлаш бўлими; -маркетинг ва реклама бўлими; -шартномалар билан ишлаш бўлими. Жамиятда ишлаб чиқариш бўйича муаммоларни хал қилишда инженер-техник ходимларнинг фикр ва мулохазалари устувор хисобланади. Download 91.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling