Вазиятли масала
5-синфда ўқийдиган Собир ўзи жуда яхши бола. У
дарсни яхши ўзлаштиради, ўқитувчи
берган
вазифаларни ўз вақтида бажариб келишга интилади.
Кўп гапирмайди, шовқин кўтармайди,
табиатан
ювош бола. Бир куни у дарсга кечикиброқ келди.
Қўлида эса атиргул. Собир гулни ўқитувчига узатди.
Ўқитувчи гулни олиб гулдонга солди ва Собирни
жойига ўтириши мумкинлигини айтди.
Дарс давом
эта бошлади. Бирдан эшик очилиб, мактаб боғбони
ўқитувчини чақирди. Боғбон ўқитувчига у ҳовлида
ўстираѐтган гуллардан
бирини бир бола узиб олиб,
чопиб шу хонага кириб кетганини айтди ва шу
болага нисбатан жазо қўлланилишини ўқитувчидан
сўради.
Савол:
1.Бу вазиятда ўқитувчи қандай йўл тутиши лозим?
2. Тарбия усуллари ва воситаларидан қай
бирини
қўллаш бу жараѐнда самаралироқ натижа беради деб
ҳисоблайсиз?
X БОБ. ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
Режа:
1.
Педагогик
фаолиятнинг
психологик хусусиятлари.
2.
Педагог
шахси
ва
унга
қўйиладиган талаблар.
3.
Педагогик
қобилиятлар
психологияси.
4.
Педагогнинг индивидуал фаолият
услуби.
5.
Педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш
муаммоси.
6.
Ўқув жамоасини бошқаришнинг
психологик асослари.
7.
Педагог ўз илмий, ўқув-услубий
салоҳиятини
оширишнинг психологик
муаммолари.
Do'stlaringiz bilan baham: