Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


болаликдан катталикка ўтиш


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик 
жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. Бу босқичда 
болаларнинг жисмоний ва психик тараққиѐти жуда тезлашади, ҳаѐтдаги 
турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиш ортади, характери 
шаклланади, маънавий дунѐси бойийди, зиддиятлар авж олади. Ўсмирлик 
балоғатга етиш даври бўлиб, янги ҳислар, сезгилар ва жинсий ҳаѐтга 
тааллукли чигал масалаларнинг пайдо бўлиши билан ҳам характерланади Бу 
ѐшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди. Бу 
ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик ўзгаришлардир. Бўйга ўсиш 
бир текис бормайди: қиз-болалар 5-7 см ўссалар, ўғил болалар 5-10 см 
ўсадилар. Бўйига караб ўсиш пайсимон илк суякларнинг узунлашиши ва 
умуртқа қисмининг катталашиши ҳисобига рўй беради. 
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумдаги ўзгаришлар оқибатида товуш тембри ҳам 
ўзгаради. Бу ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўпрок даражада содир 
бўлади. Ўғил болаларнинг товуши вазминрок бўлиб қолади, дўриллайди. 
Гарчи бу даврда мушаклар тез суръат билан ўсса ҳам, мустаҳкамлашса 
ҳам, лекин барибир оѐқ ва қўл суякларининг ўсиш суръати орқада қолади. 
Ўсмирларда бу хусусият уларнинг бесўнақай хатти-ҳаракатларида, юриш-
туришларидаги қўполликка, катта-катта одим ташлашларига сабаб бўлади. 
Физиологик ўзгариш жинсий етилишнинг бошланиши ва бу билан 
боғлиқ равишда танадаги барча аъзоларнинг мукаммал ривожланиши ва 
ўсиши, ҳужайра ва организм тузилмаларининг қайтадан шакллана 
бошлашида намоѐн бўлади. Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир 
эндокрин системасининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу даврда ички 
секреция безларидан бири гипофиз безининг функцияси фаоллашади. 
Унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши ва муҳим ички 
секреция безларининг (қалқонсимон без, буйрак усти бези ва жинсий 
безлар) ишлашини кучайтиради. Натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий 
балоғатга етиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий 
безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади. Кўкрак қафаси ҳам гавданинг бўй 
ўсишига нисбатан секин ривожланади. Бунинг натижасида айрим 
ўсмирларнинг елкаси, кўкраги тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида 
кислород етишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. Кислород 
етишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур етади. Бу даврда юрак 
кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғонлашади. Қон айланиш 
системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги барқарорлик 
қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг ортиши рўй 
беради. 
Бу даврда айниқса жинсий безлар фаолияти кучаяди. Ўсмирда рўй 
берадиган биологик-жисмоний ўзгариш натижасида унинг психик 
дунѐсида туб бурилиш нуқтаси вужудга келади. Ўсмирлик ѐшида уларнинг 
хулқ-атворига хос бўлган алоҳида хусусиятларни жинсий етилишнинг 


бошланиши билан изоҳлаб бўлмайди. Жинсий етилиш ўсмир хулқ-
атворига асосий биологик омил сифатида таъсир кўрсатиб, бу таъсир 
бевосита эмас, балки кўпроқ билвоситадир. 
Ўсмирлар ўзларини катталардек тутишга ҳаракат қиладилар. Улар 
ўзларининг лаѐқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада 
ўртоқлари ва ўқитувчиларига кўрсатишга интиладилар. Бу ҳолатни оддий 
кузатиш йўли билан ҳам осонгина кўриш мумкин. Ўсмирлик даври «ўтиш 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling