Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсмирлик даврида етакчи фаолият шахсий -интим мулоқотдир.
ўсмирлик даври кризиси юзага келади. Кризис боладаги мавжуд
тушкунлик, ѐлғизликка интилиш, пассивлик ѐки акси, ўжарлик, қайсарлик, агрессивлик, ҳаѐтга салбий муносабатларнинг юзага келиши сифатида намоѐн бўлади. Бу кризис ўсмирнинг маънавий ўсиши, шунингдек, психикасидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир. Бундай пайтларда у ўзи сингари катта физиологик, психологик ўзгаришлар кечаѐтган ўртоғи билан мулоқот қилишга катта эҳтиѐж сезади. Дўсти ўсмирга ижобий таъсир қиладими ѐки уни йўлдан уриб, ѐмон таъсир киладими — бу нарса унинг аҳлокий қиѐфаси билан боғлиқ. Ўсмирлик даврида етакчи фаолият шахсий -интим мулоқотдир. Ўртоқларининг таъсири остида ўсмир ўзининг эхтиѐжлари ва истакларини қондириши мумкин. Агарда бундан қаноатланиш унга катта мамнунлик бағишласа, бундай холларда унинг баъзи бир ҳаракат ѐки қилиқларга нисбатан бўлган тасодифий қизиқишлари даставвал иштиѐқга, ундан кейин эхтирос ѐки одатга айланиши мумкин. Ана шундай йўл билан ўқувчиларда, масалан, математикага, физика ѐки химияга, дурадгорлик, слесарлик ѐки қандайдир бошқа бир ишларга нисбатан иштиѐқ юзага келади, аммо ўқувчилар худди шундай йўл билан ѐлғончиликка, безориликка ва бошқа ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатларга хам ўрганиб колишлари мумкин. Ўсмирлар катталарнинг уларга билдирадиган ишончларига катта эҳтиѐж сезадилар. Катталарнинг ўсмир ѐшдагиларга таъсир кўрсатиши, тарбия бериши учун энг қулай шароит - бу умумий меҳнат билан шуғулланишдир. Агар кичик ѐшдаги болалар ѐрдамчи бўлиш ролларидан қониқсалар, ўсмирлар, айниқса катта ўсмирлар катталар билан тенг равишда фаолият кўрсатаѐтганларидан, лозим бўлганда уларнинг ўрниларига ҳам ишлай олишларидан қониқадилар. Катталар ўсмирлар билан дўстона, уни тўла тушунган ҳолда ва ақл билан раҳбарлик қилсалар, бунга ўсмирлар ижобий қарайдилар, лекин бу раҳбарлик каттанинг хоҳиш-истаги устунлигида кечса, ундай ҳолда улар тўла қаршилик кўрсатадилар. Бу қаршилик кўпинча салбий натижаларга, баъзан депрессия ҳолатини ҳам юзага келтириши мумкин. Бу ҳолат кўпинча ота- онаси авторитар муносабатда бўлувчи ўсмирларнинг оилаларида учрайди. Бундай оилаларда тарбияланаѐтган ўсмирлар ҳаѐтда мустақил ҳолда ҳаракат қилишлари, ўз режаларини амалга оширишлари, қийин масъулиятни ўз зиммаларига олишлари бирмунча қийин кечади. Улар кўпинча интеллектуал характердаги муаммоларни ҳам қийинчилик билан енгадилар. Ўсмирлик даврида болаларнинг атрофдаги одамлар билан шахсий ва иш юзасидан бўладиган муносабатларидаги мавқеи ўзгаради. Энди ўсмирлар ўйин ҳамда дамга камроқ вақтларини ажратган ҳолда кўпроқ жиддий ишлар билан шуғуллана бошлайдилар ва уларда билиш жараѐнлари жадал ривожлана бошлайди. Ўқиш ўсмирлар ҳаѐтида катта ўринни эгаллайди. Уларга машғулотларнинг мустақил шакллари ѐқади. Бошқа давр болаларига нисбатан ўсмирларнинг фанларни муваффақиятли ўзлаштиришлари, қизиқишларининг ортиши, ўқитувчининг ўқув материалини тушунтира олиш маҳоратига боғлиқ. Билим ўрганиш эҳтиѐжлари асосида аста-секинлик билан ўқув фанларига нисбатан қатъий ижобий муносабат шаклланади. Бу даврда ўқишнинг янги мотивлари юзага келади. Бу мотивлар ўсмирнинг, ҳаѐтий режалари, келажак касби ва идеали билан боғлиқ бўлади. Айнан ўсмирлик давридан бошлаб, болалар ҳаѐтий, илмий, бадиий билимларни кенгайтиришга алоҳида эҳтиѐж сезадилар ва бунга ҳаракат қиладилар. Билимли бола тенгдошлари орасида ҳурматга сазовор бўлади. Билим ўсмирларга алоҳида бир қувонч бағишлайди ва унинг тафаккур қилиш лаѐқатини ривожлантиради. Бу даврда ўқувчиларга бериладиган ўқув материалининг ҳажми катта бўлгани учун ҳам уни эслаб қолиши ѐки бир неча марта такрорлаш йўли билан ўзлаштириши қийин. Бунинг учун ўқувчи ўқув материалининг мазмунини таҳлил қилиши, ундаги мантиқий тузилишни билиши муҳим. Бу даврда болаларнинг идроки, диққати ва тасаввурлари ривожланади, лекин бу ривожланиш боланинг ўзига ва атрофдагиларга сезилмаган ҳолда кечади. Шу билан бирга бу даврда боланинг хотираси, нутқи, тафаккур жараѐнлари ҳам жадал ривожланади. Бу ўзгаришлар атрофдагиларга сезиларли даражада бўлади. Ўсмирлик даврида ўз-ўзини англаш даражаси кенгаяди ва унда бошқа одамлар, олам ҳақидаги билимлари чуқурлашади. Ўйин фаолияти аста-секин камайиб, янги фаолиятлар юзага кела бошлайди. Психик ривожланишнинг янги босқичи бошланади. Ўсмирлик даврида ўз фаолиятини назорат этиш ривожлана бошлайди ва ўзини-ўзи бошқаришга интилиши кучаяди. Бир сўз билан айтганда, ўсмирлик даври психик ривожланишда кескин бурилиш даври ҳисобланади. Ижобий сифатлар, эҳтиѐжлар ва интилишлар ҳар бир ѐшда, жумладан, маълум даражада йўлдан озган ўсмирда ҳам бўлади. Ўсмирлар ҳамма нарсани билишга қизиқадилар. Кўпчилик ўсмирлар бошқалардан ѐмонроқ бўлишни хоҳламайдилар ва ўз муҳитида кўзга ташланиб туришга ҳамда бошқалардан нималар биландир фарқ қилишга интиладилар. Ўсмирларнинг ҳаммаси ғайратли ва фаолдирлар, бироқ, ўзларининг куч-қувватларини қаѐққа йўналтиришни ҳамма вақт ҳам билавермайдилар. Бинобарин, уларни бевосита натижалари билан хурсанд қиладиган хилма-хил фойдали ва қизиқарли ишлар билан банд қилиш керак. Ўсмирлар, гарчи ҳамма вақт ҳам бунга тайѐр эмасликларига қарамай, мустақилликка иитиладилар. Аммо кўпинча мустақил иш-ҳаракатлар учун уларнинг имкониятлари бўлмайди. Демак, уларни мустақил фаолиятга яхшироқ тайѐрлаш ва уларга мустақил ишларни ишониб топшириш ҳамда муваффақиятли бажарилишини ҳамма воситалар билан таъминлаш керак. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ўсмирлар психикасида ижобий томонлар етарли даражада мавжуддир. Бу ижобий томонлардан фойдаланиб ва уларни ривожлантириш, салбий иштиѐқ, майл, ишлар ва хатти-ҳаракатларни йўқотиш керак. Катта ўсмирлар аста секинлик билан бевосита ишлари ва хатти- ҳаракатларининг натижаларини ҳамда оқибатларини олдиндан кўра бошлайдилар. Уларда ўз-ўзини тута билиш, матонат пайдо бўлади, қарорлари бирмунча қатъий бўла бошлайди, ирода таркиб топади. Улар ўзларининг фаолиятларида иштиѐқ ва истаклардан кўра кўпрок СОҒЛОМ фикрга асосланадиган бўладилар. Уларнинг ички кечинмалари ва хаяжонлари энди иродавий назоратга бўйсундирилган бўлади. Лекин ахлоқий ва эстетик ҳисларнинг тараққиѐти туфайли ички кечинмалари ва ҳаяжонлари янада кучлироқ бўлади. Катталарга нисбатан қўпол муносабатнинг пайдо бўлиши, нохуш хулқ-атвор аломатлари, ўсмир яшайдиган ижтимоий шарт-шароитлар, унинг тенгдошлари ва турли жамоалардаги мавқеи, катталар билан муносабати, мактаб ва оиласидаги муносабатлари сабабли юзага келадиган характер белгиларидир. Мана шу ижтимоий шароитларни ўзгартириш йўли билан ўсмирларнинг хулқ-атворига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш мумкин Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling