Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Ўқув фаолиятини бошқариш
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
8.6. Ўқув фаолиятини бошқариш
Ўқув фаолиятини бошқариш ўз-ўзини бошқаришнинг таркибий қисми бўлиб, мустақил билим олиш, ижодий фикрлаш сари ўқувчиларни етаклайди. Ўқув фаолиятини бошқаришнинг таркибий қисмлари режалаштириш, ўзини Одатлар - бу кундалик фаолиятда кўп такрорланиши натижасида автоматлашган ва бажарилиши шахснинг функционал эҳтиѐжига айланиб кетган ҳаракатлардан иборат индивидуал ҳислат назорат қилиш, билишга қизиқишдан иборат бўлиб, ўзаро жипс бир-бири билан алоқада ҳукм суради. Ўқув фаолиятини бошқаришнинг таркиблари умумлашган таълимий усуллар ѐрдами билан ўқувчилар томонидан ўзлаштирилади. Улар ўзига хос хусусиятлари, фаоллиги, кўлами, самарадорлиги, суръати билан тафовутланишига қарамай, бир-бирларини тақозо қилади. Бошқарув бу шундай йўналтирувчи кучки, у инсонлардаги ижодий потенциал имкониятларини оладиган шароитларни юзага чиқаришни мақсад қилиб қўяди. Шундай экан, ўқитувчининг таълим-тарбия жараѐнини тўғри ва оқилона бошқара олиши ўқувчи шахси камолотида ниҳоятда каттадир. Фаолиятдан кутиладиган натижа психологияда мақсад дейилади. Ўқув жараѐнининг бошқарилиши иккита асосий мақсадни кўзда тутади. Улардан биринчиси, ўқув жараѐнини тўғри ташкил эта олиш, иккинчиси эса ўқувчиларнинг шахсий қизиқиш ва эҳтиѐжларини қондиришдир. Ана шу мақсадлар бошқаришнинг вазифаларини белгилаб беради. Демак, ўқув жараѐнини бошқаришнинг: - биринчи вазифаси ташкилий бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси бўйича ижтимоий буюртмаларни қондириш; иккинчи вазифаси - бевосита ўқувчининг қизиқиш ва талабларини қондиришга йўналтирилган ҳолатдаги ижтимоий вазифадир. Шунингдек, бу вазифа ўқувчиларни кўтаринкилик, яхши кайфият ва ўқув жараѐнидаги ишчанликни юзага келтиришни ҳам ўз ичига олади. Афсуски, кўп йиллар давомида бошқаришнинг шу ижтимоий вазифасига жуда кам эътибор берилган. Бошқарувнинг иккинчи вазифаси бу ижтимоий-психологикдир. Бу вазифа ўқувчиларда самарали фаолият учун зарур бўлган ижтимоий- психологик ҳолат ва хусусиятларни ривожлантиришга қаратилгандир. Бу ҳолат ва хусусиятлар ўқувчиларни ўзаро жипслаштириш, назорат, ўз- ўзини бошқариш, шунингдек, мустақил таълим олишларини ривожлантиришдан иборатдир. Ўқув жараѐнини бошқариш учун қуйидаги таркибий қисмларни эгаллаш лозим Берилган ўқув топшириғини ечиш учун воситалар танлаш. Топшириқларни ечиш жараѐнида ўз-ўзини назорат қилиш Ўқув топшириқларини бажарилганлигини текшириш Ўз олдига мақсад қўя олиш Турли белгилар билан предметнинг ички муносабатлари мувофиклигини кўра олиш Ўқитишнинг иккита усули мавжуд. Бири анъанавий ўқитиш усули - бунда ўқитувчи муаммони белгилайди, вазифаларни аниқлайди ва муаммони ечиб беради. Ўқувчи эса масалани ечиш йўлларини эслаб қолади ва уни ечишни машқ қилади. Бунда ўқувчиларда репродуктив тафаккур шаклланади. Ривожлантирувчи таълим ўкитишнинг муаммоли усулида ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш жараѐнларини бошкаради, уни ташкил этади ва назорат килади.Ўқувчи эса муаммони тушунади, уни ечиш йўлларини қидиради ва уни ечади. Бундай ҳолларда ўқувчи тафаккурининг маҳсулдорлиги ошади ва унинг мустақиллиги ривожланади. Ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун ўқитувчи қуйидаги қоидаларга таяниши лозим: 1 Ўқув жараѐнини шундай ташкил этиш лозимки, бунда ўқувчи фаол ҳаракат қилиши, мустақил изланиши, янги билимларни ўзи кашф этиши ва муаммоли характердаги масалаларни ечиш учун шароит излаши керак. 2. Ўқувчиларга бир хил ўқитиш усуллари ва бир турдаги маълумотларни беришдан қочиш керак. 3. Ўргатилаѐтган фанга нисбатан қизиқишнинг намоѐн бўлиши учун айни шу фан ѐки билим, ўқувчининг ўзи учун қанчалик аҳамиятли ва муҳим эканлигини билиши керак. 4. Янги материал қанчалар ўқувчи томонидан аввал ўзлаштирилган билимлар билан боғлиқ бўлса, у ўқувчи учун шунчалик қизиқарли бўлади. 5. Ҳаддан зиѐд қийин материал ўқувчида қизиқиш уйғотмайди. Берилаѐтган билимлар ўқувчининг кучи етадиган даражада бўлиши лозим. Ўқитувчи ўрганилаѐтган мавзу ѐки билимининг аҳамиятини кўрсатиш, ўқувчининг ўқув фаоллигини ошириш учун қизиқарли мисоллар, ақлий ўйинлардан кенг фойдаланиши лозим. Лекин, таълимдаги ҳар бир бериладиган билим ѐрқин, қизиқарли бўлавермайди, шунинг учун ўқувчиларда ирода, қатьийлик, меҳнатсеварлик каби ҳислатларнинг камол топтирилиши ниҳоятда зарурдир. Ана шу ҳислатлар ўқувчининг келгусида ўз-ўзини назорат қилишга, ўз-ўзини баҳолашга ва мустақил таълим олишга асос бўлиши керак. Республикамизда ўқув фаолиятини бошқариш муаммоси Э.Ғ.Ғозиев ва унинг шогирдлари Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling