8. 5. Кўникма ва малакаларни шакллантириш
Ўқувчилар билимларни ўзлаштирибгина қолмай хилма-хил кўникма ва
малакаларни ҳосил қиладилар.
Физиологик жиҳатдан малака бош миянинг катта ярим шарлари
пўстлоғида ҳосил бўлиб, вақтинчалик нерв боғланишларининг барқарор
тизимининг функциясини таъминлайди. Динамик-стереотипларни яратиш
шароитлари бир вақтнинг ўзида автоматлашган
акт билан мураккаб
аналитик-синтетик фаолиятни юзага келтиради.Малакалар кишининг билим
ва кўникмалари асосида таркиб топади. Малака ҳосил бўлишининг
дастлабки босқичида унинг ҳар бир қисми ўйланган ҳолда, диққат билан
бажарилади. Малакалар
шаклланиб борган сари, уларни бажаришга
нисбатан назорат камайиб боради. Шунинг учун ҳам
маълум бир фаолиятни
амалга оширишда малакаларнинг аҳамияти каттадир. Малакалар ҳаракат
турларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
-ҳаракат малакалари;
-сенсор малакалар;
- ақлий малакалар
Малакаларнинг
нерв-физиологик
асоси
динамик
стереотиплардир.
Бунинг натижасида нафақат малакалар, балки кўникмалар ҳам
юзага
келади. Шахсда малакалар шаклланишида қуйидаги қонуниятлар кўзга
ташланади:
1.
Малака ҳосил бўлишининг нотекис жараѐни. Бу
машқларнинг эгри графигида намоѐн бўлади.
2.
Малакаларнинг
кўчиши.
Ижобий
малакаларнинг
янгиларини
шаклланишига таъсири кўчиш дейилади. Малакалардаги салбий
таъсир эса
интерференция деб аталади, бунда эски малака
янгисининг шаклланишига ҳалақит беради.
3.
Малакани прогрессив ва регрессивлиги - малака узоқ вақт
миқдорида хизмат қилиши учун ундан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда
деавтоматлаштириш
юзага келиб, зарур ҳаракатлар ўз тезлиги,
янгилиги, аниқлиги ва автоматлаштирилган ҳаракатларни
таъминловчи хусусиятларини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: