Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ривожлантирувчи: Талабаларда тарбия усулларини эгаллаш ва ундан 
оқилона фойдалана олиш малакаларини шакллантириш, тарбия жараѐнининг 
самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги билимларини 
ривожлантириш. 
9.1.Тарбия 
жараѐнининг психологик моҳияти, мақсад ва 
вазифалари 
Жамият тараққиѐтининг барча босқичларида ҳам давр талабига 
муносиб бўлган ѐш авлодни тарбиялаш муаммоси ҳамиша долзарб аҳамиятга 
молик бўлиб келган. 
Тарбия тарбиячи томонидан тарбияланувчида барқарор ахлоқий 
ҳислат ва хулқий фазилатларни таркиб топтириш, шакллантириш мақсадида 
тарбияланувчининг онгига аниқ мақсад йўлида тарбиявий таъсир этиш 
жараѐнидир.
Тарбия - бу шахснинг ижтимоий, маънавий ва ишлаб чиқариш фаолиятига 
тайѐрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир 
кўрсатиш жараѐнидир. 


 Тарбия – боланинг ижтимоий муҳитда ўз ўрнини топишни ўрганиши 
ҳамда инсоннинг ҳаѐтий кўникма ва малакага эга бўлишидир. Таълим 
жараѐнининг марказида шахснинг билиш ва англаш жараѐни, унинг 
қобилияти, илм ўрганиши ѐтса, ундан фарқли ўлароқ тарбия инсонни шахс 
сифатида шаклланишига, унинг дунѐқараши ва жамиятга муносабатига 
қаратилади. Тарбия - бу алоҳида жараѐн эмас, балки ўқитишнинг бир томони 
бўлиб, у билан умумий ва фарқли томонларга эгадир. Билим бериш ва 
тарбияга, асосан, инсоннинг ижтимоий кўникма олиш механизмининг ўзига 
хос жиҳатларини киритиш мумкин. Тарбия жараѐнида шахснинг сифат ва 
хоссаси, ижтимоий хулқ-атвори ва шакллари назарда тутилса, ўқитишда 
билим, кўникма ва малакалар инобатга олинади. 
Тарбия жараѐнининг илмий асослари билан, психологиядан ташқари 
фалсафа, социология ва педагогика фанлари шуғулланади. Ҳолбуки, 
психология фанисиз тарбиянинг асосий муаммолари ҳал қилиниб бўлмаган 
ҳолда тўғри қўйилиши ҳам мумкин эмас, чунки уларни англаш негизида 
шахс психологияси, инсоний муносабатлар, ҳар хил ижтимоий жамоалар 
психологиясини билиш ѐтади. Барча учун умумий бўлган ѐки ўқувчиларга 
индивидуал тавсиялар беришда умумий психология ва ѐш даврлар 
психологиясига таянилади.
Тарбия унинг мақсадларини аниқлашдан бошланади.
 
Тарбия жараѐнида доимий ва ўзгармас мақсад қўйилмайди, чунки 
ўзгармас мақсад ҳар қандай жамиятга ҳам мос бўлавермайди. Жамият 
тузилиши ва ижтимоий муносабатлар ўзгариши билан тарбия мақсади 
ўзгаради. 
Тарбия турли хил даврларда ва турли хил жамиятларда ўзгармас 
жараѐн бўлиб қолмайди. Тарбиянинг мақсадлари, мазмуни, шакл ва 
Тарбия 
Таълим

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling