Ижтимоий ўрганиш назарияси – инсон томонидан ҳаѐтий тажрибани
эгаллаш жараѐни ижтимоий таъсирлар ва улар билан боғлиқ мустаҳкамлаш
ва жазолаш асосида амалга ошади деб тушунтирувчи ижтимоий психологик
назария.
Импринтинг - қандайдир хулқ-атвор шаклини махсус ўргатилмасдан,
туғилиши биланоқ ўзлаштириш.
Интерференция - малакалардаги салбий таъсир бўлиб,
бунда
эски малака янгисининг шаклланишига ҳалақит беради
Истеъдод - шахс қобилияти ривожининг юқори даражаси.
Идентификаация – шахснинг ўзини ўзга одам билан эмоционал ва
бошқа томондан тенглаштириши.
Конформлик – индивиднинг гуруҳ фикрларига ташқи томондангина
қўшилиб, ички томондан эса қўшилмай ўз фикрида қолиши, гуруҳга
онгли
равишда мослашиши.
Кузатиш — психик хусусиятларни узоқ вақт давомида, планли, бирор
мақсад асосида ўрганиш
Кузатувчанлик – шахс хусусиятларидан бири, у
кишининг идрок
қилиш жараѐнида нарсаларни камдан-кам учрайдиган аммо муҳим
томонларини пайқай олишида намоѐн бўлади.
Кўникма - олдинга қўйилган мақсад ва хатти-ҳаракат шароитидан
келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулларини танлаш ва амалга
ошириш учун мавжуд билимлар ва малакалардан фойдаланишдир.
Кўникма экстериоризация қилишни – билимларнинг жисмоний ҳаракатга
мужассамлашувини тақозо этади.
Лаѐқат – нерв тизимининг баъзи ирсий
детерминлашган анатомик-
физиологик ҳусусияти. Одамда қобилиятлар таркиб топиши ва
ривожланишининг дастлабки якка, туғма, таббий заминидир.
Лонгитюд тадқиқот – текширилувчиларни узоқ
муддат ва доимий
равишда ўрганиш. Лонгитюд тадқиқот одамдаги индивидуал ва ѐш
даврлардаги ўзгаришларни қайд қилади
Do'stlaringiz bilan baham: