Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
А
Б В А Б А Б В Д Б Е Г В А Агар гуруҳда 20 дан ортиқ аъзо бўлса, бундай схема тузиш қийинроқ бўлади. Шунинг учун бундай ҳолларда матрицадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Матрица қуйидагича тузилади. Тўртбурчак ѐки квадрат чизилиб, гуруҳ аъзоларининг сонига қараб катакчаларга бўлинади. Чап тарафдан юқоридан пастга ва юқоридан ўнг тарафга гуруҳ аъзоларининг шартли белгилари қўйиб чиқилади. Гуруҳ аъзоларининг шартли белгилари ўқувчилар фамилияси ѐки фамилия бош ҳарфи, текширувчиларнинг тартиб номерлари ҳам бўлиши мумкин. Горизонтал чизиқ бўйича қаторларга танланаѐтган ўқувчи, вертикалига эса катакча ичига кимни танлаѐтгани ҳақидаги маълумотлар ѐзилади. Ижобий танлаш ―+‖ белгиси билан, ўзаро бир-бирини танлаш эса ―+‖ белгиси билан ифодаланади. Маълумки, кичик гуруҳ ѐки жамоаларда бирламчи гуруҳлар мавжуд бўлиши мумкин. Бу бирламчи гуруҳлар эса бошқа матрицада белгиланади. Бунинг учун юқорида кўрсатилганидек, тўртбурчак ѐки квадрат чизилиб, матрицанинг чап бурчагидан пастдаги ўнг бурчагига қаратиб диагонал чизиғи ўтказилади. Бу чизиқ квадратнинг шу диагонал чизиғига тўғри келган катаклари устидан ўтади. 1 – матрицадан ўзаро танланишга эга бўлган истаган бир ўқувчини танлаб олинади. Унинг тартиб номерини ва фамилиясини матрицанинг 1 – қаторига ўтказилади. Худди ана шу номерни юқоридаги 1 – катакка қўйилади. Сўнгра 1 – матрицадан 1 – қаторга ѐзилган шахс билан ўзаро танланишда бўлган шахсларни танлаб олинади. Унинг тартиб номери ва фамилияси 2 – қаторга ѐзилади. Худди на шу номерни юқоридан 2 – устунга ѐзилади. Матрицанинг шунга мувофиқ келадиган катакларига ―+‖ белгиси ѐзиб қўйилади. Матрицанинг 1 – қаторидаги ўқувчи билан ўзаро танланишда бўлган гуруҳнинг навбатдаги аъзосини унинг 1 – матрицадаги номерини сақлаган ҳолда 3 – қаторга ѐзилади. Шу номерни 3 – устуннинг юқори қисмига ҳам қўйилади. Тегишли катакка ―+‖ белгиси қўйилади. Шу тариқа 1 – матрицадан танлаб олинадиган фамилияларни навбатдаги қаторга ѐзиладиган ўзаро танланишда бўлган бирорта ҳам киши қолмагунча давом эттириш керак. Бошқача қилиб айтганда, ўзаро танланишда бўлган кишилар доираси якунланиши лозим. Ўзаро бир-бирини танламаган ўқувчилар матрицанинг охирига ѐзилади. Микрогуруҳ, яъни бирламчи гуруҳ 2 -5 кишидан иборат бўлиши мумкин. Шундай қилиб, социометрия методи объектив ва аниқ маълумотлар, яъни шахснинг гуруҳ ѐки жамоадаги реал ҳолатини акс эттирувчи маълумотлар олишга имкон беради ҳамда амалий мақсадларда фойдаланилиши мумкин. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling