3б. Катта мактабгача ѐш даври 4-5 дан 6-7 ѐшгача.
4. Кичик мактаб ѐши 7 – ѐшдан 11ѐшгача.
5. Ўсмирлик ѐш даври 11-15 ѐш.
6. Илк ўспиринлик даври 16-18 ѐш.
Д.Б. Элькониннинг таснифи етакчи фаолият назариясига, ҳар қайси
ривожланиш палласида фаолиятнинг бирор тури устунлик қилиши
мумкинлигига асосланади. Етакчи фаолиятнинг инсон шахс сифатида камол
топишидаги роли назариянинг негизини ташкил қилади.
Д.Б. Эльконин бўйича ѐшни даврлаштириш
Ёш
даври
Ёш чегаралари
Етакчи фаолият тури
Гўдаклик
Илк
болалик
Кичик
ва
ўрта
мактабгача ѐш даври
Катта мактабгача ѐш
даври
Кичик мактаб ѐш даври
Ўсмирлик ѐш даври
Илк ўспиринлик даври
0-1
ѐш
1-3 ѐш
3-5 ѐш
5-7 ѐш
7-11 ѐшгача
11-15 ѐш
15-18 ѐш
Бевосита
эмоционал
мулоқат
Предметли фаолият
Ўйин фаолияти
Ролли-сюжетли ўйинлар
Ўқиш фаолияти
Мулоқот
Ўқув - касбий фаолият
В.А. Крутецкий бўйича:
1. Чақалоқлик даври - туғилгандан 10 кунгача.
2. Гўдаклик даври – 1 ѐшгача.
3. Илк болалик даври – 1-3 ѐшгача.
4. Мактабгача ѐш даври – 3-5 ѐшгача.
5. Боғча ѐш даври – 5-7 ѐшгача.
6. Кичик мактаб ѐши даври – 7-11 ѐшгача.
7. Ўсмирлик даври – 11-15 ѐшгача.
8. Илк ўспиринлик даври – 15-18 ѐшгача.
Ҳар иккала тасниф ҳам пухталигидан, уларга қандай нуқтаи
назардан
ѐндашилганидан қатъий назар инсон камолотини тўла ифодалаб беришга
ожизлик қилади. Мазкур назариялар инсоннинг шахс сифатида шаклланиши
босқичлари ҳақида кўпроқ маълумот беради. Хуллас, уларда ѐшлик, етуклик,
қарилик
даврларининг хусусиятлари, қонуниятлари тўғрисида назарий ва
амалий мваълумотлар етишмайди. Шунга қарамай, улар ўрта
мактаб
педагогик психология фани учун алоҳида аҳамият касб этади.
Инсон умрининг барча ѐш даврларини қамраб олган даврлаштириш
Э.Ғ. Ғозиев, Г.С. Абрамова ҳамда ҳориж
психологлари Грейс Крайг, Дон
Бокумнинг назарияларида келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: