Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб 
койиб берадилар. Натижада бола ўксиниб, ўз билганича тушунишга 
ҳаракат қилади. Айрим тортинчоқ болалар эса ҳеч бир савол 
бермайдилар. Бундай болаларга турли машғулотлар ва саѐҳатларда 
катталарнинг ўзлари ҳам савол беришлари ва шу билан уларни 
фаоллаштиришлари лозим. 
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва 
синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ 
ва синтез қилишни тафаккур жараѐни деб атаймиз. Саѐҳатлар 
болалардаги 
тафаккур 
жараѐнини 
фаоллаштириш 
ва 
ривожлантиришга ѐрдам беради. Болалар табиатга қилинган 
саѐҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ 
ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Агар 2 яшар боланинг сўз 
бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 
1000 тадан 1200 тагача, 7 яшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага етади. 
Демак, боғча ѐши даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат 
жиҳатидан анча такомиллашади. Боғча ѐшидаги болалар нутқининг 
ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, 
боғча ѐшидаги болаларнинг баъзи ҳолларда ўз нутқ сифатларини тўла 
идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, 
болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш 
қобилияти ҳам ҳали тўла такомиллашмаган булади. Тили чучукликни 
тузатишнинг энг муҳим шартларидан бири, бола билан тўла ва тўғри 
талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир. 
 
4.4.Мактабгача ѐшдаги болалар шахсининг шаклланиши 
Боғча ѐшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра, бу даврни уч 
босқичга ажратиш мумкин: 
биринчи давр - бу 3-4 ѐш оралиғида бўлиб, бола эмоционал жиҳатдан
ўз-ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир; 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling