Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- - ик кинчидан
фаолияти ўйиндир. Бу ѐшдаги болаларнинг ўйинларини учга бўлиш
мумкин: 1)предметли ўйинлар(15-20 минут ўйналади); 2)сюжетли-ролли ўйинлар (30-60 минут ўйналади); 3) қоидали ўйинлар (1соатдан -2кунгача давом этиши мумкин). Боғча ѐшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ѐшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораѐтган сермазмун ҳаѐтимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар. Бола атрофидаги нарсалар дунѐсини билиш жараѐнида улар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса ҳарактерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ѐки трамвайни ўзи ҳайдагиси, хақиқий отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолѐтда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиѐжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораѐтган турли эҳтиѐжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршилик қандай йўл билан ҳал қилинади? Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин: - биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараѐнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир; - иккинчидан, болалар ўйин жараѐнида ўз ихтиѐрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир. Ўйин болалар ҳаѐтида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катгаларга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаѐл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараѐнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин фақат ташқи муҳитдаги нарса ҳодисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир. Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараѐнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълим-тарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофиқ ташкил қила билишга боғлиқдир. Шундай қилиб, ўйин болалар хаѐли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар хаѐлининг ўзи, ўйин давомида юзага келиб, ривожланадиган психик жараѐндир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фан-техника мислсиз ривожланаѐтган ҳозирги даврда ҳайратда қолдирадиган нарсалар болаларга гўѐ, бир мўъжизадек кўринади. Натижада улар ҳам ўзларининг турли ўйинлари жараѐнида ўхшатма қилиб (яъни, аналогик тарзда), ҳар хил хаѐлий нарсаларни ўйлаб топадилар (учар от, одам машина, гапирадиган дарахт кабилар). Бундан ташқари, болаларнинг турли хаѐлий нарсаларни ўйлаб чиқаришлари яна шуни англатади-ки, улар ўзларининг ҳар турли ўйин фаолиятларида фақат атрофларидаги бор нарсаларни эмас, балки айни чоғда эҳтиѐжларини ҳам акс эттирадилар. Болаларнинг ўйин фаолиятларида турли ҳаѐлий ва афсонавий образларни яратишлари одамнинг (шу жумладан, болаларнинг ҳам) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттириш пассив жараѐни эмас, балки фаол, ижодий яратувчанлик жараѐни эканлигидан далолат беради. Болалар ўйин фаолиятининг яна бир хусусияти бу ўйин жараѐнида боланинг қиладиган хатти-ҳаракатлари ва бажарадиган ролларининг кўпинча умумийлик ҳарактерига эга бўлишидир. Буни шундай тушуниш керакки, бола ўзининг турли-туман ўйинларида фақат ўзига таниш бўлган ѐлғиз бир шофѐрнинг, врачнинг, милиционернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-ҳаракатларнигина эмас, балки умуман шофѐрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг ҳамда учувчиларнинг хатти-ҳаракатларини акс эттиради. Бу ѐшдаги болалар ўз вақтининг кўп қисмини ўйин билан ўтказади, айниқса 3 ѐшдан 6-7 ѐшгача ўйинлар аҳамиятли тараққиѐт йўлини босиб ўтади: предметли-бошқарув ва рамзий ўйинлардан тортиб то қоидали сюжетли-ролли ўйинларгача. Бу ѐш даврида барча ўйин турларини кўриш мумкин. Бу ѐш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. Кичик мактабгача ѐшдаги болалар асосан предметлар, турли хил ўйинчоқлар билан ѐлғиз ўзлари ўйнайдилар. Ўзларининг предметли ва конструкторли ўйинларида идрок, хотира, тасаввур, тафаккур жараѐнларини, шунингдек ўз ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириб борадилар. Албатта, турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси чекланган кичик ѐшдаги болалар (баъзан кичик гуруҳ болалари ҳам) ўзларининг ўйинларида қонкрет одамларни ва уларнинг ҳаракатларини акс эттирадилар холос. Масалан, (ойисини, дадасини, акасини, тарбиячисини ва шу кабиларни). Ўрта ѐки катта боғча ѐшидаги болаларнинг ўйинларида эса бундай образлар умумийлик ҳарактерига эга бўла бошлайди. Секин-аста ўрта мактабгача даврга бориб ўйин жамоавий бўлиб боради ва унга кўпроқ болалар қўшила бошлайди. Болаларнинг индивидуал хусусиятларини, уларнинг жамоа ўйинлари давомида кузатиш қулайдир. Ўз ўйинларида болалар катталарнинг предметларга муносабатинигина эмас, балки кўпроқ уларнинг ўзаро муносабатларини ҳам акс эттирадилар ва уларга тақлид этадилар. Шунингдек, жамоа ўйинларида болалар бир гуруҳ одамларнинг мураккаб ҳаѐтий фаолиятларини акс эттирадилар. Масалан, «поезд» ўйинини олайлик. Бунда машинист, паровозга кўмир ѐқувчи, проводниклар, қонтролѐр, кассир, станция ходимлари ва йўловчилар бўлади. Болаларнинг мана шу каби жамоа ўйинлари артистларнинг фаолиятига ўхшайди. Чунки, жамоа ўйинидаги ҳар бир бола ўз ролини яхши адо этишга интилиши билан бирга, ўйиннинг умумий мазмунидан ҳам четга чиқиб кетмасликка тиришади. Бу эса, ҳар бир боладан ўзининг бутун қобилиятини ишга солишни талаб этади. Маълум ролларга бўлинган жамоа ўйини, болалардан қатъий қоидаларга бўйсунишини ва айрим вазифаларни талаб доирасида бажаришни тақозо этади. Шунинг учун болаларнинг бундай жамоа ўйинлари психологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Чунки, бундай ўйинлар болаларда иродавийлик, хушмуомалалик, ўйин қоидаларига, тартиб- интизомга бўйсунган ва шу каби бошқа ижобий ҳислатларни тарбиялайди ва ривожлантиради. Энг асосийси бу ўйинларда катталарнинг предметли дунѐга нисбатан хулқ-атвори такрорланмайди, одамлар орасидаги муносабатларга, хусусан – ролларига имитация (тақлид) қилинади. Болалар ушбу муносабатлар асосида қуриладиган ролларни ва қоидаларни ажратадилар, ўйинда унга амал қилинишини қаттиқ назорат қиладилар ва ўзлари ҳам уларга риоя қилишга ҳаракат қиладилар. Болаларнинг сюжетли-ролли ўйинлари турли мавзуларда бўлиб, болалар улар билан ҳаѐтий тажрибасига мувофиқ яхши танишдир. Болалар тарафидан ўйинда қайта ижро этиладиган роллар –оилавий (она, ота, буви, бува, ўғил, қиз ва ҳ.к) ѐки тарбиявий (энага, боғчадаги тарбиячи,) ѐки эртак қаҳрамонлари (бўри, айиқ, тулки, қуѐн, эчки,) ѐки касбий (шифокор, командир, учувчи). Ролларни ижро этувчилар катталар ѐки болалар ѐки уларни ўрнини босувчи ўйинчоқлар, қўғирчоқлар бўлиши мумкин. Ушбу ѐш даври тараққиѐт учун зарур бўлган иккита фаолият турининг бошланиши билан боғланган: меҳнат ва ўқиш. Бу ѐшдаги болаларнинг ўйин, меҳнат ва ўқишни ўзлаштиришларини кетма-кетлиги босқичини аниқлаш мумкин, бунда мактабгача ѐш даври таҳлил мақсадида шартли равишда 3 та даврга бўлинади: кичик мактабгача ѐш даври (3-4 ѐш), ўрта мактабгача ѐш даври (4-5 ѐш) ва катта мактабгача ѐш даври (5-6 ѐш). Ушбу бўлиш ѐш даврлари психологиясида болаларнинг психологияси ва хулқ-атворидаги жадал ва сифатий ўзгаришларни қайд этиш учун ўтказилади. Кичик мактабгача ѐшдагилар ҳали, қоидага мувофиқ, ѐлғиз ўйнайдилар. Ўзларининг предметли ва қонструкторли ўйинларида идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ва ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириб борадилар. Ушбу ѐшдаги болалар сюжетли-ролли ўйинларида одатда кундалик ҳаѐтларида кузатадиган катталарнинг ҳаракатларини қайта намоѐн этадилар. Секин-аста ўрта мактабгача даврга бориб ўйин биргаликда бўлиб боради ва унга кўпроқ болалар қўшила бошлайди. Энг асосийси бу ўйинларда катталарнинг предметли дунѐга нисбатан хулқ-атвори такрорланмайди, одамлар орасидаги муносабатларга, хусусан – роллиларига имитация (тақлид) қилинади. Болалар ушбу муносабатларда қуриладиган ролларни ва қоидаларни ажратадилар, ўйинда унга амал қилинишини қаттиқ назорат қиладилар ва ўзлари ҳам уларга риоя қилишга ҳаракат қиладилар. Сюжетли- ролли болалар ўйинлари турли мавзуларда бўлиб, болалар улар билан ҳаѐтий тажрибасига мувофиқ яхши танишдир. Болалар тарафидан ўйинда қайта ижро этиладиган роллар – бу қоидага мувофиқ, оилавий роллар (она, ота, буви, бува, ўғил, қиз ва ҳ.к) ѐки тарбиявий (энага, боғчадаги тарбиячи) ѐки эртакнамо (эчкича, бўри, қуѐн, илон) ѐки касбий (шифокор, командир, учувчи). Ролларни ижро этувчилар одамлар, катталар ѐки болалар, ѐки уларни ўрнини босувчи ўйинчоқлар, қўғирчоқлар бўлиши мумкин. Ўрта ва катта мактабгача ѐш даврида сюжетли-ролли ўйинлар ривожланади, бироқ кичик мактабгача ѐш давридан ўйинларга киритиладиган ва амалга ошириладиган мавзулари, роллари, ўйин ҳаракатларининг қоидалари билан катта турли-туманлиги билан фарқланади. Табиий характердаги кўпгина предметлар шартлиларига алмаштирилади ва рамзли ўйин бошланади. Масалан, оддий кубик ўйиндан ва унга ажратилган ролдан қатъий назар рамзий маънода мебеллар ва машиналарни, одамлар ва ҳайвонларни намойиш этади. Ўйинларда асосий роль қоидаларга риоя қилишга ва муносабатларга, масалан, субординацияга ажратилади. Бунда биринчи маротаба лидерлик пайдо бўлади, болаларда ташкилотчилик кўникма ва малакалари ривожланади. Шу билан бир қаторда ўйинли индивидуал фаолиятнинг рамзий шаклларидан яна бири расм чизишдир. Унга секин-аста кўпроқ тасаввур, хаѐл ва тафаккур қўшилиб боради. Бола кўрганларини тасвирлашдан вақти билан билганларини, хотирасидаги ва ўзи ўйлаб топганларини чиза бошлайди. Ўйин-мусобақалар алоҳида синфга ажратилади, унда ютуқ ва ғолиблик болаларни жуда жалб қилади. Тахмин қилинишича, айнан шундай ўйинларда муваффақиятга эришиш мотивацияси шаклланади ва мустаҳкамланади. Катта мактабгача ѐш даврида қонструкторлик ўйини меҳнат фаолиятига айлана бошлайди, ўйин жараѐнида бола турмушда зарур бўлган ниманидир ясайди, яратади, қуради. Болалар бундай ўйинларда оддий меҳнат кўникма ва малакаларини эгаллайдилар, уларда амалий тафаккур фаол ривожланади. Бола ўйинда кўплаб уй-рўзғор асбоблари ва предметларидан фойдаланишни ўрганади. Унда ўз хатти-ҳаракатларини режалаштириш қобилияти пайдо бўлади ва ривожланади, кўп ҳаракатлари ва ақлий операциялари, тасаввур ва хаѐли такомиллашади. Бу ѐш давридаги болалар ижодий фаолиятдан тасвирий санъат айниқса, расм чизишни яхши кўрадилар. Боланинг нимани ва қандай ифодалашига қараб, унинг атроф оламдаги воқеликни қандай идрок қилиши, хотираси, хаѐли ва тафаккурининг ўзига хослиги ҳақида мушоҳаза қилиш мумкин. Расмлар орқали болалар ташқи оламдан олаѐтган тассуротлари ва билимларини етказишга ҳаракат қиладилар. Расмлар боланинг жисмоний ва психологик ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. (касаллик, кайфият). Аниқланишича, касал болалар чизган расмлар соғломларникидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади. Мактабгача ѐш даври бадиий-ижодий фаолиятида мусиқа муҳим аҳамиятга эга. Болаларга мусиқий асарларни тинглаш, мусиқий қаторларни ва товушларни турли асбобларда такрорлаш қувонч бағишлайди. Бу ѐш даврида биринчи маротаба мусиқа билан жиддий шуғулланишга қизиқиш пайдо бўлади, у кейинчалик ҳақиқий қизиқишга айланиши ва мусиқий қобилиятни ривожланишига ѐрдам беради. Болалар қўшиқ айтишга, мусиқа остида турли ритмик, рақс ҳаракатларини бажаришга ўрганадилар. Қўшиқ айтиш мусиқани англаш ва вокал қобилиятларни ривожлантиради. Ҳеч бир ѐш даври ушбу ѐш давридагидек шахслараро ҳамкорликнинг турли шаклларини талаб қилмайди, чунки у бола шахсининг турли жиҳатларини ривожланиши зарурати билан боғлиқ. Бу тенгдошлари, катталар билан ҳамкорлик, ўйинлар, мулоқот ва биргаликдаги меҳнатдир. Бу ѐш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. Мактабга чиқишдан бир ѐки икки йил аввал уларга ўқув фаолияти қўшилади ва 5-6 ѐшли бола энг камида фаолиятнинг 7-8 турига тортилади, уларнинг ҳар бири болани ўзига хос равишда интеллектуал ва ахлоқан ривожлантиради. Боғча ѐшидаги бола атрофидаги нарсалар дунѐсини билиш жараѐнида улар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса характерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ѐки трамвайни ўзи ҳайдагиси, хақиқий отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолѐтда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиѐжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораѐтган турли эҳтиѐжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршилик қандай йўл билан ҳал қилинади? Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин: - биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараѐнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир; Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling