Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

психодинамик назария деб аталади.Билиш қобилиятлари ва 
интеллектнинг ривожланишига урғу бериладиган қонцепция когнитив 
ѐки когнитив-генетик қонцепция деб аталади. Шахснинг 
ривожланишига 
урғу 
бериладиган 
қонцепциялар 
персонологик
қонцепциялар деб аталади. 
Илк ўспринлик ҳақида психодинамик назариянинг йирик намоѐндаси 
машҳур америкалик психолог Э.Эриксон ҳисобланади. Унинг 
фалсафий-методологик қарашлари фрейдистик-психоанализнинг давоми 
ҳисобланади.З.Фрейд шахс тараққиѐтининг асосий ҳаракатлантирувчи 
кучи биологик жинсий майл(―либидо‖) деб ҳисоблайди. Эриксоннинг 
таъкидлашича, инсоннинг ривожланиши, ўзаро боғлиқ уч жараѐндан 
иборат: биология ўрганадиган жисмоний тараққиѐт, психология 
ўрганадиган онгли ―Мен‖нинг ривожланиши, ижтимиой фанлар 
ўрганадиган ижтимоий ривожланиш. Тараққиѐтнинг асосий қонуни – 
―эпигенетик принцип ― бўлиб, ривожланишнинг ҳар бир янги босқичида 
Психогенетик йўналиш
Психодинамик назария
Персонологик 
назария
Когнитив-генетик 
назария


олдинги босқичларда бўлмаган янги ҳодиса ва ҳислатлар пайдо бўлади. 
Тараққиѐтнинг янги фазасига ўтиш ―норматив инқироз‖ шаклида ўтади, 
у ташқаридан патологик ҳодисага ўхшайди, лекин ўсишнинг нормал 
қийинчиликларини ифодалайди. 
Тараққиѐтнинг янги босқичига ўтиш олдинги босқичга хос бўлган 
асосий қарама-қаршиликни ҳал қилиш асосида мумкин бўлади. Агар 
қарама-қаршилик ҳал қилинмаса у албатта кейин намоѐн бўлади. 
Эриксон ҳаѐтий циклни саккиз босқич (фаза) га бўлади. 
Биринчи босқич – гўдаклик. Унинг асосий мақсади – ташқи дунѐга 
―ишониш‖ ҳиссини ҳосил қилишдир. Унинг асосий воситаси ота-
онанинг муҳаббати ва ғамхўрлигидир. Агар гўдакда ―асосли ишониш ― 
вужудга келмаса, унда дунѐга ―асосли ишонмаслик‖, хавотирланиш
ҳисси пайдо бўлади. 
Иккинчи босқичилк болалик - болада уят ва шубҳаланиш каби 
ҳислар пайдо бўлади. Болада мустақиллик, маъсулият, тартиб ва 
интизомни ҳурматлаш каби хислатлар пайдо бўлади.
Учинчи босқич – ўйин ѐши (5-7 ѐш) ташаббус ҳисси, нимадир қилиш 
ҳисси пайдо бўлади. Бу ѐшда гуруҳий ўйинлар, тенгдошлари билан 
мулоқот, хаѐлнинг ривожланиши муҳим ҳисобланади. Бу ѐшда адолат, 
қоидага мослигини тушуниш ҳисси пайдо бўлади. 
Тўртинчи босқич –мактаб ѐшидаги янги психологик тузилма -
мақсадга эришиш қобилияти, ташаббускорлик ҳиссидир. 
Бешинчи босқич – ўспиринлик бўлиб, бошқаларга ўхшамаслик, 
индивидуаллик ҳиссининг пайдо бўлиши билан характерланади. 
Эриксон ўз-ўзини англаш, вақтни янгича ҳис қилиш, жинсий 
қизиқишлар шаклланиши механизмларини тўлиқ тавсифлайди. 
Олтинчи босқич – ѐшлик – бошқалар билан интим психологик 
яқинлик, жумладан жинсий яқинлик эҳтиѐжи ва қобилияти пайдо 
бўлади. 
Еттинчи босқич – етуклик даврида ҳаѐтий фаолиятнинг барча
соҳаларида ( меҳнатда, ижодиѐтда, ғамхўрликда, пушт қолдиришда, 
тажриба узатиш ва бошқаларда) маҳсулдорлик туйғуси узлуксиз 
ҳамроҳ бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки вазифасини 
бажаради.
Саккизинчи босқич, яъни қарилик – инсон сифатида ўз бурчини 
уддалай олганлигидан, турмушнинг кенг қамровлилигидан қаноатланиш 
туйғулари билан характерланади.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling