НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
Мазкур шартномани бажаришда юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар тарафлар ўртасида имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Низоларни тарафларнинг музокаралари йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаган тақдирда, низолар белгиланган тартибда Ҳўжалик суди томонидан ҳал қилинади.
ФОРС-МАЖОР.
Тарафларга тегишли бўлмаган Форс-мажор ҳолатлари: қаттиқ бўрон, ер силкиниши, кўп миқдорда қор ёки ёмғир ёғиши ва техник-электрон тизимнинг ишдан чиқиши оқибатида ҳамда бошқа фавқулотда ҳолатлар содир бўлганда, шартнома мажбуриятларини бажарилиши форс –мажор ҳолатлари тугагунга қадар тўхтатилади.
7. ШАРТНОМАНИ АМАЛ КИЛИШ МУДДАТИ.
7.1. ________________ йилдан
________________ йилгача
«Ижрочи» хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга.
7.2. Хизматлар «Буюртмачи» ёки унинг ваколатли вакили томонидан кўрсатилган хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб хисобланади.
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР.
Шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши мумкин.
Барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилган хамда ҳар икки тарафларнинг ваколатли вакиллари имзоси ва муҳрлари бўлган тақдирда ҳақиқий хисобланади. Мазкур шартномага иловалар, унинг ажралмас қисми бўлиб хисобланади.
Мазкур шартнома 2 (икки) нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам ҳуқуқий жихатдан тенг кучга эга хисобланади ва тарафларнинг ҳар бирида бир нусхаси сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ.
«ИЖРОЧИ» «БУЮРТМАЧИ»
«Тармок хамрохлари» МЧЖ____
Do'stlaringiz bilan baham: |