Ш а р т н о м а №1/ 131 Андижон шахри “08” сентябр 2021 йил


Ҳисоб-китоб қилиш тартиби


Download 49 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi49 Kb.
#1415370
1   2   3
Bog'liq
ШАРТНОМА — копия

3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби.
3.1. «Истеъмолчи» олинаётган махсулот учун олдиндан 100% миқдорида пул ўтказиш йўли билан хисоб-китобни амалга оширади.
3.2. Эфиральдигед фракциясининг (ЭАФ) нархи Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдикланиши сабабли, вазирлик томонидан такдим килинган нарх узгарганлиги тугрисидаги декларацияда курсатилган санадан бошлаб янги нархлар кучга киради ва бу хакда “Таъминловчи” тарафидан “Истеъмолчи”га хабар берилади.
4. Тарафларнинг мажбуриятлари.

4.1. «Истеъмолчи» «Таъминловчи»га маҳсулотлари учун олдиндан 100 % миқдорида сумма тўлангандан сўнг маҳсулотларни, шартноманинг 4.4.-бандида белгиланган муддат ичида олиб чиқиб кетиши шарт.


4.2. «Таъминловчи» «Истеъмолчи»нинг талабига кўра маҳсулотнинг хусусиятига қараб унинг сифати, ишлатиш учун яроқлигини тасдиқловчи сифат сертификатини такдим қилиши шарт.
4.3. «Истеъмолчи» маҳсулотнинг миқдорини, сифатини, турини ва бошқа белгиларини «Таъминловчи» вакили иштирокида қабул қилиб олади ва ўз транспортида олиб кетади.
4.4. «Истеъмолчи» маҳсулотни тайёр эканлиги ҳақида алоқа воситаси (телефон, почта, телеграмма) орқали хабар олиши билан 3 (уч) кун муддат ичида маҳсулотини олиб кетиши шарт.
5. Тарафлар жавобгарлиги.

5.1. Мазкур шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 24-32 моддаларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


6. Низоларни куриб чикиш.
6.1. Мазкур шартнома бажарилишидаги барча келиб чиққан низо ва келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро келишуви асосида музокара йўли билан ҳал этилади.
6.2. Агарда низо ва келишмовчиликлар томонлар музокаралари орқали хал қилинмаса, улар Андижон туманлараро иқтисодий судида хал қилинади.


7. Шартнома муддати.
7.1.Шартнома томонлар имзоланган кундан қонуний кучга киради ва «30.09.2021» йилгача амалда бўлади. Шартнома муддатининг тугаши томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling