Ш а р т н о м а №Т-14/22 Тошкент ш. 2022 йил «5» май
Download 65.5 Kb.
|
07 Туракургон11
Ш А Р Т Н О М А №Т-14/22Тошкент ш. 2022 йил « 5 » май«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига қарашли «UNG training» МЧЖ (келгусида «Бажарувчи» деб аталади) номидан Устав асосида фаолият юритувчи директори Юлдашев Нарбек Худайназарович бир томондан ва «To’raqo’rg’on neft bazasi» МЧЖ (келгусида «Буюртмачи» деб аталади) номидан Устав асосида фаолият юритувчи директори Файзиев Шарофиддин Мусаевич иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар. 1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 1.1. Ушбу шартномага мувофиқ «UNG training» МЧЖ «Буюртмачи»нинг ходимларини (кейинги ўринларда «Тингловчилар» деб юритилади) уларнинг мутахассисликлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхоналар, нефт-базалар раҳбар, мухандис-техник ва ишчи-ходимларининг малакасини ошириш бўйича 2022 йил учун тасдиқланган ўқув-режасига мувофиқ малака оширишларини таъминлайди. «Буюртмачи», Тингловчиларнинг «UNG training» МЧЖга малака ошириш учун ўз вақтида ўқув машғулотларига етиб келишларини ва шартнома суммаси ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлайди. 2. БАЖАРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ 2.1. Тингловчиларнинг малака оширишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш. 2.2. «UNG training» МЧЖ ўқув-режаларини «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти томонидан тасдиқлаган ҳолда амалга ошириш. 2.3. Малака оширишни ҳар бир мутахассислик бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида, тегишли йўналишда, хусусан нефт-газ соҳасининг юқори малакали тажрибага эга бўлган мутахассислари томонидан олиб борилишини таъминлаш. 2.4. Машғулотларни юқори савияда, ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш. 2.5. «Буюртмачи»нинг таклиф ва эътирозларини ўз вақтида кўриб чиқиш. 2.6. Машғулотларни замонавий ўқитиш усуллари, техник воситалар ва электрон ҳисоблаш машиналаридан кенг фойдаланган ҳолда олиб бориш, тармоқ корхоналарининг илғор иш тажрибалари билан таништириш. 2.7. Тингловчиларнинг малакасини ошириш даврида ётоқхона билан таъминлаш. 2.8. Малака ошириш машғулотларига фаол қатнашган, синов имтиҳонларидан ижобий баҳо олган тингловчиларга гувоҳнома (сертификат) бериш. 2.9. Тингловчилар ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаса, шунингдек ўқув жараёни даврида муддатидан олдин кетиб қолган тақдирда тингловчилар сафидан четлаштирилади, сертификат берилмайди ҳамда ушбу шартномага кўра Тингловчининг малакасини ошириш учун белгиланган харажатлар «Буюртмачи» томонидан тўлиқ қопланади. Download 65.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling