Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
191 6.1-жадвал Корхоналар фаолиятида янги товарни бозорга китиришнинг имкониятлари ва оқибатларини баҳоловчи кўрсаткичлар 1 Баҳоловчи кўрсаткичлар Салоҳиятли фойда Салоҳиятли ҳаётий цикл Мавжуд бўлган рақобат Тайёрловчи фирма образига таъсир кўрсатиш Салоҳиятли рақобат Мавсумий омилларга бардошлилик Инвестициялар даражаси Янги маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таърифлари Бозор ҳажми (сиғими) Ишлаб чиқариш имкониятларига мослик Патентлашнинг имконияти Тижорат реализациясига қадар вақтнинг муддати Хатар даражаси Товар ишлаб чиқаришнинг соддалиги Янги товарнинг маркетинг таърифи Моддий ресурслар билан таъминланганлик Товар белгиси Рақобатбардош нархлар асосида ишлаб чиқариш имконияти Мавжуд бўлган сотув бозорлари учун жозибадорлиги Янги маҳсулотнинг рақобатбардош афзалликлари Янги товарни қабул қилиш босқичларидан ташқари маркетологлар истеъмолчиларни инновацияни қабул қилиш даражаларини классификациялаши зарур. Чунки, кўпчилик истеъмолчиларда инновацияни қабул қилиш борасида қандайдир руҳий тўсиқ пайдо бўлади. Аммо, самарали реклама ва маркетинг тадбирларидан сўнг инновацияни қабул қилган ва қабул қилмаганлар ўртасидаги тафовут ўзгаради. Бунда биринчидагилар сони ортиб боради. Инновациянинг хусусияти бевосита унинг қабул қилиниш суръати билан боғлиқдир. Баъзи бир инновациялар машҳурликка бир кунда эришган, бошқаларига эса бироз кўпроқ вақт талаб этилган. Инновацияни қабул қилиш суръатига қуйидаги беш омил таъсир кўрсатади: 1. Мавжуд моделга нисбатан устунлик. Масалан, қўл ЭҲМ лари қанчалик тезкор, хотирани катталиги, ҳажми эса кичиклиги инновацияни тез тарқалишини таъминлайди. 2. Анъанавийлиги ва истеъмолчилар қабул қилган хусусиятларга эга инновация. 3. Мураккаблиги, яъни нисбатан тушуниш қийинлиги, шунингдек ишлатишдан фойдалилиги. 4. Янгиликни босқичма босқич киритилиши ва аста секин натижаларни баҳолаш. 1 Котлер Ф. Основы маркетинга. Краткий курс: Пер. с англ. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. 179 с. 192 5. Коммуникацион кўрсатмалар,яъни инновацияни қўллашда фойдалиликни тушунарли тасвирлаш. Оператив инновацион маркетингда иқтисодиётни инновацион асосда ривожланиши аввало детерминациянинг кескин пасайиши ва бутун тизим мураккаблашига олиб келади. Ташқи муҳитнинг юқори фаоллиги, жумладан, ижтимоий ва сиёсий можаролар, ахборот ва технологик трансформациялар, иқтисодий тизим ва уни ташкил этувчи элементларининг ҳаракатини тобора эҳтимоллиги ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган характерини кучайтирмоқда. Бу ҳолатда корхонанинг “яшаб кетиши” бевосита раҳбарнинг таваккалчилик шароитда бошқара олиш қобилиятига боғлиқдир. Мантиқан новатор фирмаларининг ривожланиши оператив тактик режалаштиришдан стратегик бошқариш даражасига ўтади, яъни бошқарувнинг янги даражаси – инновацион маркетинг турига ўтади. Унда анъанавий тамойилларнинг турли кўринишлари сақланиб қолади, аммо уларни асосан вазиятни таҳлили учун қўлланилади. Бу эса корхонани инновацияларни, янги бозорни ҳамда капитални қидиришидаги ҳаракатларни оптималлаштириш имконини беради. Бундай шароитда вазиятни ички ва ташқи муҳитлар белгилайди. Инновацион маркетингда бошқарув усуллари вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Инновациянинг ҳар бир ҳаётийлик циклига алоҳида услуб, тактика ва стратегияни ишлаб чиқиш талаб этилади. Инновацион маркетинг тадбирларининг муҳим йўналишларидан яна бири инновациянинг бозорга кириб келиш тактика ва стратегияси бўлиб, у янги товарга талабни шакллантириш ва бозорда позицияни аниқлашга хизмат қилади. Позициялаш деганда янги товарни бозорда мавжуд товарлар ўртасида ўз ўрнини белгилаш тушунилади. Позициялашнинг мақсади янгиликни бозордаги ўрнини мустахкамлашдир. Инновацияни позицияланиши–бу мавжудлар ўртасида ўз ўрнини аниқлашдир. Чунки инновацияни маркетинг позициясига кўра янги товар деб ҳам, ўрин босувчиси йўқ деб ҳам, маълум корхона ёки бозор учун янгилик деб ҳам, мавжуд хориж товари ўрнини босувчиси деб ҳам ёки янги соҳа учун товар деб ҳам қараш мумкин. Ҳар қандай инновация мақсадига қараб, яъни тўлдирувчи, алмашинувчи ёки сиқиб чиқарувчилигига қараб бир биридан фарқ қилади. Бу ҳолат ишлаб чиқариш жараёнида катта таъсирга эга эмас, аммо инновацияни бозорга кириб боришида ўта муҳим ролни ўйнайди. Бундан инновация ва стратегик маркетингни ҳаётийлиги ҳал бўлади. Позицияланиш маркетинг фаолиятининг турли йўналишларига таъсир кўрсатади, масалан, сотиш, реклама, нарх ва ҳ.з. Инновацион маркетинг концепцияси фақатгина янги харидорларни жалб қилиш билан чекланмасдан, балки рақиб 193 фирмаларнинг устунликларидан фойдаланиш, диверсификацияланиш орқали таъсир доирасини кенгайтиришни ҳам назарда тутади. Инновацион маркетинг учун синергизм тамойили муҳимдир, яъни маркетингдаги барча тадбирлар, ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар номенклатураси бир бири билан ўзаро боғлиқ ва ўзаро тўлдирувчи бўлиши лозим. Маркетинг тизимининг якунловчи босқичи – оператив маркетинг бўлиб, бу босқичда инновацион маркетинг стратегиясини тадбиқ этишнинг аниқ шакллари ишлаб чиқилади. Оператив маркетинг янги товарнинг ҳаётийлик цикли билан чамбарчас боғлиқдир. Айниқса, янги товарни ҳаётийлик циклини бошланиш нуқтасини аниқлаш жуда муҳимдир. Инновациянинг бозордаги ҳаётийлик циклини биринчи босқичида махсус тадбирларни амалга ошириш зарур. Жумладан, сотишнинг янги каналларини шакллантириш ва мавжудларини модификациялаш ҳамда мослаштириш керак. Бу ерда маркетингни самарадорлиги бир қанча омилларга боғлиқ, масалан, ахборотли рекламани фаоллиги, инновацияни бозорга чиқишда оптимал ҳолати, инновациянинг мавжуд товарлар орасида ўзини тутиш вариантини танлаш, рақиблар ҳолатини прогнозлаш, шунингдек бозор янги товарга қай даражада мослиги. Маркетинг бу ҳолатларда янги товарни позицияланишидан ташқари, технологияни бозорга мослашиши ҳамда янги ва мавжуд товарлар ўртасидаги рақобатни енгиб ўтишни таъминлаш керак. Маълумки, ўсиш даврида маркетинг ёндошувлари ўзгаради. Инновацион маркетинг креатив хусусиятини йўқотиб, кўмаклашувчи ўринни эгаллайди. Рекламанинг хусусиятлари ўзгаради, у агрессивлашади ҳамда корхона ва товарга кўпроқ урғу беришга ўтади. Етуклик даврида товар бозорда мавжуд тўғридан тўғри рақобатга дуч келади ва оқибатда рақобат стратегиясини ўзгартиришга тўғри келади. Бу ерда лидерлик ва сабирлилик стратегиялари иш беради. Янгиликнинг нархи эса пасаяди. Айнан шу вақтда новатор-корхона бозорга янги модификацияланган товарни чиқаришга интилиши лозим. Инновацион маркетинг бу босқичда икки мақсадни кўзлаши лозим: етилган товарни сотиш ҳажмини оператив ушлаб туриш ва янги тайёр товарни бозорга кириб келишини таъминлайдиган стратегияни ишлаб чиқишдир. Бунда маркетинг менежери санъати шундан иборатки, яъни корхона бир турдаги товарни сотиш орқали даромадни кўпайтириши ҳамда айнан шу товарнинг янги модификация ва моделларини яратишдир (6.3-расм). Янгилик; Хафвсизлик Кам сарфлик; Ишлатиш хусусиятлари; Сервис мавжудлиги; Юқори сифат; Бренд; Нарх. Рақобат; Иқтисодий рақобат; Бозор сегмантацияси; Корхона структураси; Бозор хажми; Бозор тури. Истемолчи хусусиятлари; Харидорнинг даромад даражаси; Истемолчининг ижтимоий хусусиятлари; Истемолчининг талаби; Харид мотивацияси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling