Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Корхоналарда инновацион маркетинг фаолиятини ташкил


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
6.3. Корхоналарда инновацион маркетинг фаолиятини ташкил 
этиш
 
Бозор рақобати шароитларида инновацион фаолият самарадорлигини 
ошириш бўйича корхоналарда инновацион маркетинг фаолиятини ташкил 
этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Инновацион маркетинг фаолияти янги маҳсулот тўғрисидаги ғояни ва 


187 
харидорнинг ушбу маҳсулотга бўлган талабини аниқлашдан бошланади. 
Сўнгра эса бозор комплекс тадқиқ қилинади. Инновацион маркетинг 
фаолиятини бозорни сегментлашдан бошлаш мақсадга мувофиқдир, бу эса 
бозорни харидорлар ва сотувчилар гуруҳига (турли белгилар бўйича) бўлиб 
олишни англатади. Бозорни сегментлаш секторлар бўйича бозорни тўлиқ 
тадқиқ қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Инновацион маркетинг 
фаолиятининг мақсади талаб, унинг ҳажми ва бозор имкониятларини 
аниқлаш, янги технология ва маҳсулот турини келгусида яхшилаш ва 
кенгайтириш истиқболларини белгилаш, шунингдек инновациянинг позиция 
эгаллашини аниқлаш ҳисобланади.
Инновацион маркетинг жараёнини қуйидаги расм кўринишида ифодалаш 
мумкин (6.2 -расм). 
 
 
 
 
6.2-расм. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига инновацион 
маркетингни жорий қилиш тизими
1
 
Инновацион маркетинг – бу мақсадли маркетингдир. У бозорнинг муайян 
сегментини танлашга ва мазкур сегментга мос инновация ва маркетинг 
мажмуини ишлаб чиқишга асосланади. Мақсадли маркетингнинг характерли 
томони унинг бутун бозорга йўналтирилганлиги, унинг алоҳида бўғинларига 
эмас, балки алоҳида қисмларига (сегментлар) йўналтирилганлигидир, у 
бозорни сегментлаш асосида олдиндан танланади. Бу эса инновация 
продуценти, инвестиция доираси, сотувчиси ва харидори учун энг юқори 
1
Мараимова У.И. Кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда инновацион маркетинг 
технологияларидан самарали фойдаланиш йўллари (Андижон вилояти мисолида). Номзодлик диссертацияси. Т.:ТДИУ.-
2012.-159 б. 
ХЮС 
(Продуцент) 
Харидорнинг 
талабини 
ўрганиш 
Инновацияни 
реализация 
қилиш (жорий ва 
истиқбол-даги) 
имко-
ниятларини 
тадқиқ қилиш 
Режалаш-
тириш 
Маркетинг 
мажмуини 
ишлаб чиқиш 
Иннова-
цияни 
сотиб 
олувчи 
харидор 
Инновацион ғоя 
ва технология 
Бозорни 
сегментлаш 
Инновациянинг 
позиция эгаллаши 
Нарх сиёсати 
Коммуникацион 
сиёсат 
Диффузия
(жорий қилиш) 
Секторлар бўйича янгиликлар бозорини 
комплекс тадқиқ қилиш 


188 
фойдани таъминловчи бозорнинг аниқ сегментини аниқлашга эътиборни 
қаратиш ва жамлашга имкон беради. 
Бозорни сегментлаш бозорни алоҳида бўғинларга бўлишни ифодалайди. 
Ҳар бир бундай бўғин (сегмент) учун ўзига хослик, амал қилишининг ўзига 
хос хусусияти, маҳсулотга битим тузиш бўйича ўз қоидалари ва бошқалар хос 
бўлиб, мазкур сегментларда турли талаб, ўз истеъмол стереотипи ва ҳулқ-
атворига эга бўлган истеъмолчилар гуруҳи ажралиб чиқади. Рақобат 
шароитида битта хўжалик юритувчи субъект бозорнинг муайян маҳсулотга 
бўлган барча талабини қондира олмайди, шу боис у ўзининг барча 
имкониятлари, ресурслари ва кучини бозорнинг бирор бир муайян сегментига 
қаратади. Мазкур жараён мақсадли бозорни танлаш деб аталади. Шундан сўнг 
хўжалик юритувчи субъект бозорга чиқиш усули, маркетинг воситалари, 
бозорга чиқиш ва маблағ ажратиш вақтини танлайди. 
Инновацион маркетингни олдига қўйилган мақсадларнинг энг биринчи 
босқичи бўлиб бозорни таҳлил этиш, яъни, истеъмол ва рақобат даражаси, 
харидорларнинг ҳаракати ва уларнинг талаб динамикаси, рақобатбардош 
товарларнинг мавжудлиги ва янги товарни бозорга кириш имкониятлари 
шулар жумласидандир. Маркетинг стратегияси, бозор таҳлили ва оператив 
маркетинг қуйидаги олти муҳим босқичдан иборат: умумиқтисодий бозор 
таҳлили; иқтисодий рақобат таҳлили; махсус бозор таҳлили; янгиликларни 
кириб келиш стратегиясини ишлаб чиқиш; маркетингда оператив тадбирлар; 
маркетинг натижасидаги фойда ва зарарни баҳолаш.
Маркетинг концепциясига кўра инновацион маркетинг-замонавий 
тушунчада фалсафа, бизнес, бошқарув функциялари ва унинг методологик 
асосларини ўз ичига олган ягона стратегия деб қаралади.
Инновацион маркетинг бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар учун 
янгилик бўлиб ҳисобланади. Саноати ривожланган мамлакатлардаги 
фирмаларда маркетинг концепцияси кўп йиллардан бери қўлланилмоқда. 
Аммо, шуни айтиш керакки, айнан инновацион маркетингга бўлган 
изланишлар охирги ўн йилликда эътибор қаратила бошланди. 
Инновацион маркетинг тушунчаси маркетинг инновациясига қараганда 
кенгроқ тушунча бўлиб, у корхона миссиясини, фикрлаш фалсафасини, илмий 
изланиш соҳаларини, бошқариш усулларини ўз ичига олади.
“Инновацион маркетинг” - бу корхонанинг бозор шароитларини тадқиқ 
этиш асосида унинг инновацион ва ишлаб чиқариш, сотиш фаолиятини 
оптималлаштиришга қаратилган ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятининг бир 
тури ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, инновацион маркетинг – бу 
корхонада анъанавий маркетингнинг усул ва шаклларини доимий равишда 
такомиллаштириб боришга қаратилган маркетинг концепциясидир. 


189 
Инновацион маркетингнинг асосий мақсади инновацияларни бозорга 
киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва янги маҳсулотни бозорда мустаҳкам 
ўрин эгаллашини таъминлашдан иборат. Шунинг учун анъанавий 
маркетингдан фарқли равишда инновацион маркетинг асосида инновациялар 
бозорини тадқиқ этиш, бозорни тест қилиш, бозор конъюнктурасини таҳлил 
қилиш, 
талабни 
шакллантириш, 
истеъмолчилар 
хулқ-атворини 
моделлаштириш орқали бозор сегментларини ишлаб чиқиш ётади.
Инновацион 
маркетинг 
технологиялари 
бозорнинг 
муайян 
сегментларини прогноз қилиш, инновацияларнинг истеъмол хусусиятларини, 
нарх ва сотиш каналларини режалаштириш орқали бозор ноаниқликларини ва 
инновацияларнинг истеъмолда номақбул кўриш рискларини камайтиришга 
йўналтирилган усул ва ташкилий тадбирлар мажмуаси ҳисобланади. 
Инновацион маркетингнинг энг муҳим кўринишлари 2 та бўлиб, уларга
стратегик ва оператив инновацион маркетингни ташкил этувчиларни киритиш 
мумкин. 
Стратегик инновацион маркетинг изланишларининг асосида бозор 
конъюнктурасини таҳлили ва кейинчалик бозор сегментларини ишлаб
чиқиш, талабни шакллантириш ва истеъмолчилар хатти ҳаракатини 
моделлаштириш кабилар ётади.
Хўжалик юритувчи субъектлари аввалдан ўз ҳаракатларини бозорни 
эгаллашга, сегментацияларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, ўз 
истеъмолчиларини шакллантиришга қаратган бўлишлари лозим. Замонавий 
маркетинг фақатгина бозор таҳлили ва ташқи омиллар билан чегараланиб 
қолмасдан, балки потенциал имкониятларни шакллантиришга ҳам ўз 
ҳиссасини қўшади.
Стратегик маркетинг корхонанинг маркетинг хизматчилари билан 
ижтимоий бўлим хизматчилари ўртасида узвий алоқага асосланади (анкета, 
телефон орқали сўров ва х.з.) . 
Корхоналар ўз маркетинг бўлимига эга бўлиш имкони йўқлиги сабабли, 
мутахассислар маслаҳатларидан фойдаланиш, кўргазмаларга ташриф 
буюриш, каталогларни ўрганиш, истеъмолчилар билан бевосита алоқада 
бўлиш тавсия этилади. Инновация фаолиятида рискни камайтиришнинг 
самарали усулларидан бўлиб маркетинг комплекси (“маркетинг-микс”) 
бўлиши мумкин. Бу маркетинг истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги 
ўзаро алоқага асосланади. Тадбиркор истеъмолчидаги барча хатти ҳаракатини, 
яъни эхтиёжини, ўрганилмаган потенциал талабларини кўра олиши керак. 
Фақатгина маҳсулотни турли ассортиментларда ишлаб чиқариш билан 
чегараланмасдан, балки бир вақтни ўзида барча кучларини бир нуқтада, яъни 
модификацияларни 
тезда 
тарқалиши 
таъминлаш 
мақсадида 
ўз 


190 
маҳсулотларини олдиндан маҳаллий ресурслар асосида
шакллантириш 
зарурдир. Айнан шу усулдаги маркетинг бозорда лидерликни таъминлаб 
беради. 
Инновацион маркетинг стратегиясининг асосий босқичларидан яна бири 
янги товарга бўлган талабни ўрганиш ва прогнозлаш бўлиб, унга 
истеъмолчини янги товарга бўлган таъсирини тубдан таҳлил этиш орқали 
эришилади.
Инновацион маркетинг қоидаларига кўра, янги товарни истеъмолчилар 
томонидан қабул қилиниши қуйидаги босқичлардан иборат: 
1. Илк бор хабар топиш. Истеъмолчи инновация хақида хабар топади, 
аммо етарли маълумотга эга бўлмайди. 
2. Товарни таниш. Истеъмолчи бир қанча маълумотга эга бўлади, 
янгиликка қизиқиш билдиради, қўшимча янги маълумотларни қидиради. 
3. Янги товарни аниқ билиш. Истеъмолчи янгиликни ўз эҳтиёжларига 
мослигини текшириш. 
4. Янгиликнинг имкониятларини баҳолаш. Истеъмолчи янги товарни 
текшириб кўриш қарорига келиши. 
5. Янгиликни текшириб кўриш орқали инновация ҳақида маълумот 
олиш ва харид қилиш имкониятларини белгилаш. 
6. Тестлар натижасига кўра янгиликни харид қилиш ёка уни яратишга 
инвестиция киритиш қарорини қабул қилиш. 
Янги товарни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишнинг ўзи кифоя 
эмас. Бу товарни бозор ва салоҳиятли харидорлар эътироф этиши зарур. 
Корхоналар фаолиятида инновацион маркетинг асосида янги товарни ишлаб 
чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш учун 6.1-жадвалдаги баҳолаш 
кўрсаткичлари қўлланилади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling