Инновацион соҳада маркетинг


Download 25.2 Kb.
bet1/3
Sana06.01.2023
Hajmi25.2 Kb.
#1081100
  1   2   3
Bog'liq
innovatsion sohada marketing.


Инновацион соҳада маркетинг.
Режа:

  1. Инновацион соҳада маркетингнинг моҳияти ва мазмуни

  2. Инновациялар маркетинги кўринишлари



Таянч иборалар: Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарда самарали маркетингни жорий этиш зарурати. Инновациялар маркетингининг долзарб муаммоси. Маркетингга уч хил ёндашув. Стратегик ва тактик маркетинг. Инновацион сохада маркетинг тадкикотлари. Доимий ва санацион маркетинг, асосий характеристикалар.


1. Инновациялар маркетинги Ўзбекистонда инновацион фаолиятнинг ривожлантирилиши лозим бўлган соҳаларидан биридир. Маълумки, режали иқтисодиёт шароитларида маҳсулот истеъмолчилари тўғрисида қарорлар марказлаштирилган тарзда қабул қилиниб, ишлаб чиқарувчиларга янги ўзлаштирилаётган маҳсулот турлари сотуви стратегияси тўғрисида ўйлашга зарурат мавжуд эмасди. Бозор ислоҳотларининг 2-3 йилларида истеъмол бозорининг катта ҳажми корхона раҳбарларининг маркетинг соҳасида лоқайдлигини келтириб чиқарган эди. Бироқ, давлат дастурлар тизими ва инновацион корхоналарнинг зарурий моддий-техник ва молиявий ресурслар билан таъминланиши тегишли марказлаштирилган тарзда амалга ошириш бўлмаганлиги, кўпчилик инновацион корхоналарни махсус ишлаб чиқаришни қисқартириб, оммавий истеъмол учун технологик линиялар сотиб олишга мажбур қилди. Бу каби қарорларнинг асосий қисми ИК фаолиятини сақлаб қолиш ва турли йўллар билан ишлаб чиқариш жамоалари штат жадвалини қисқартирмаслик юзасидан қабул қилинар эди. Кейинчалик маълум бўлдики, ушбу стратегия муваффақиятсизликка юз тутди. Истеъмол бозори тез тўйиниб, бунинг натижасида тўхтатилган ишлаб чиқариш маънавий эскиришга учради.
Ҳозирги кунда инновацион корхоналар олдида ишлаб чиқариш технологик базасини янгилаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини ошириш, сотув бозорларини кенгайтириш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш каби долзарб вазифалар турибди. Ушбу вазифаларни самарали ҳал этиш фаол инновацион сиёсат юритиш ва инновацион корхонада маркетинг фаолиятини ривожлантиришни талаб этади. Маркетинг бу бозорни тадқиқ этиш, бозор конъюктураси маълумотлари асосида маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришни бошқариш ва тартибга солиш борасидаги фаолиятдир.
Агар йирик инновацион корхонада маркетингга бошқарувнинг эскирган шакллари инерцияси натижасида эътибор берилмаётган бўлса, кичик бизнес ва хусусий секторда ушбу ҳолатнинг сабабалари сифатида ижтимоий-руҳий омиллар асос бўлади. Ҳозирги кунда инновация соҳасидаги тадбиркорлар қатламини асосан, собиқ олимлар ва ихтирочи менежерлар ташкил этади. Олдинги касби ва собиқ иқтисодий шароити таъсирида тадбиркорларнинг ушбу гуруҳи ўзининг асосий эътиборини биринчи ўринда инновацияларнинг фойдали хусусиятларига қаратади, иккинчи ўринда эса молиявий манбаларни излаш ҳамда ва охирги ўринда ўз бизнесини ташкил этиш ва потенциал сотув бозорларини таҳлил қилиш ҳақида бош қотиради. Бундай шароида муваффақиятли инновация қонуният бўлмай, балки қандайдир омадли тасодифга айланиши турган гапдир.
Инновацион циклда ҳаракатланиш, ғоядан бошлаб унинг шакл ўзгартиришигача инноватор-тадбиркор сотув масаласига дуч келади. Инновацион корхонада маркетингнинг амал қилмаслиги шароитида у бозорга ўз таваккали ва қўрқуви асосида чиқиб, истеъмолчи инновацияларини баҳолаш ва қабул қилишини кутиб ўтириши лозим бўлади. Бунда янги маҳсулотнинг истеъмолчи томонидан қабул қилинмаслик хавфи юқори бўлиб, ундан ташқари вақт ҳам ишлаб чиқарувчи ва унинг маҳсулотига қарши ишлайди. Агар инноватор инновациялар маркетингини корхонада менежментнинг асосий ташкил этувчиси сифатида талқин этса, тегишли бозор сегментларини прогнозлаш, инновацияларнинг истеъмол хусусиятлари нархларини режалаштириш, реклама харажатларини ҳисоблаш асосида, инновацияларнинг истеъмолчи томонидан қабул қилинмаслик хавфини анча пасайтиришга эришади.
Бугунги кунда маркетинг уч жиҳат бирлиги сифатида тушунилади: 1) Бизнеснинг махсус фалсафаси; 2) Бозордаги ҳолатни баҳолаш ва унга таъсир этишга имкон берувчи воситалар комплекси; 3) инновацион корхона бозор стратегияси амалга ошувчи бошқарув функцияси.
Ҳозирги даврда корхоналаримизда маркетинг тушунчасига бошқарув функцияси сифатида қаралиб, маркетинг воситаларининг чекланган мажмуини қўллашади. Бунда улар маркетингнинг биринчи жиҳатини, яъни унинг инновацион корхона бошқарув тизимини ва унинг стратегиясини бозорнинг истиқболдаги ривожланиши нуқтаи назаридан баҳолашга имкон берувчи асосий жиҳатини назардан четда қолдирмоқда. Маркетингни бу каби чекланган ва тор тушунишнинг асосий сабаби инновацион корхоналаримизда менежмент даражасининг хорижий компанияларга нисбатан орқа эканлиги, крхонанинг бозордаги мавқеини шакллантирувчи бизнеснинг идеологияси мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
2. Корхонанинг мақсадлари иерархиясида инновацион маркетинг ўзида тактик ва стратегик элементларни қамраб олади. Стратегик маркетинг бозорни тадқиқ этиш ва корхонанинг рақобат ҳатти-ҳаракатини аниқлашга йўналтирилгандир. Унинг асосида маркетинг тадқиқотлари, бозорни ўрганиш ва фирма имкониятларини баҳолаш киради. Маркетинг тадқиқотлари аниқ белгиланган бозор сегменти, яъни муайян модификацияли маҳсулотга эътибор қаратадиган истеъмолчилар гуруҳидан иборат бозор қисми билан иш кўради. Бозорни сегментлаштириш 2 йўналишда амалга оширилиши мумкин:
1. Истеъмолчилар гуруҳи бўйича;
2. Маҳсулот параметрлари бўйича.
Биринчи ҳолатда муайян маҳсулот истеъмолчиларнинг қайси гуруҳига мўлжалланганлиги, қайси тармоқларда ва қайси мақсадларда ишлатилиши мумкинлиги аниқланади. Иккинчи ҳолатда маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган маҳсулотнинг функционал ва техник параметрлари аниқланади. Сегментлаштириш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • Сегментнинг миқдорий параметрлари: бозор ҳажми, потенциал истеъмолчилар ҳажми ва ҳ.к.;

  • Сегментнинг корхона учун очиқлиги: маҳсулотни тарқатиш ва сотув каналлари, сақлаш шароитлари ва ташиш имкониятлари;

  • Сегмент моҳияти: Ушбу сегмент ўсувчими, барқарор ёхуд пасайиб бораётганми?

  • Сегментнинг асосий рақобатчилар бозори билан муносабати: рақобатчилар мазкур бозор сегментига киришга қай даражада тайёр?

  • Ушбу бозор сегментида фаолият самарадорлиги: корхонанинг мазкур сегментдаги фаолият тажрибаси таҳлили ва бунинг учун зарур ресурсларини баҳолаш;

  • Танланган сегментнинг рақобатдан ҳимояланганлиги: рақобат курашида корхонанинг имкониятлари ва устунликлари.

Маркетинг тадқиқотларининг яна бир муҳим ташкил этувчиси корхонанинг салоҳият имкониятлари таҳлили билан боғлиқ. У бозор талаблари ва фирманинг реал ресурслари асосида ишлаб чиқариш ривожи ва бозорда ҳатти-ҳаракат дастурларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Стратегик инновацион маркетинг доимий ва санацион бўлиши мумкин. Доимий маркетинг инновацион корхона рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги сотув бозорларини эгаллашга қаратилгандир. Санацион маркетинг эса инновацион корхона рақобатбардошлиги пасайиши шароитида ўтказилади. Ушбу шароит индикаторлари бўлиб, қуйидаги омиллар хизмат қилади: Инновацион корхона маҳсулот ва хизматлар бозори тораяди; корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари ёмонлашади; инновацион корхонанинг стратегияси ва тактикаси ташқи муҳитнинг ўзгарувчан иқтисодий шароитларига тўғри келмайди.
Тактик маркетинг ўзида маркетинг фаолияти дастурини олиб, қуйидаги калит тушунчалар билан ишлайди: маҳсулот (ёки технология), нарх, маҳсулотни сотиш жойи ва реализацияси. Корхона маркетинг тадқиқотларига асосланган стратегия бўйича иш кўриб, шу билан бир вақтда бозор талабларига мос равишда стратегияни тузатиш, шунингдек, янги стратегик қарорлар қидириш мақсадида тадқиқотларни давом эттиради. Қуйидаги жадвалда стратегик ҳамда тактик маркетингнинг асосий характеристикалари келтирилган:


Download 25.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling