Инновацион соҳада маркетинг


Маҳсулот ҳаётийлик цикли асосий босқичларида корхона маркетинг фаолиятининг вазифалари


Download 25.2 Kb.
bet3/3
Sana06.01.2023
Hajmi25.2 Kb.
#1081100
1   2   3
Bog'liq
innovatsion sohada marketing.

Маҳсулот ҳаётийлик цикли асосий босқичларида корхона маркетинг фаолиятининг вазифалари



Маҳсулотнинг ҳаётийлик даври асосий босқичлари



Босқич характеристикаси

Маркетинг вазифалари

1. Ишлаб чиқиш

Маҳсулотни ишлаб чиқариш имкониятлари таҳлили. ИТТКИ, тажриба намуналар

Маркетинг тадқиқотлари, бозор синовлари

2. Бозорга олиб чиқиш

Маҳсулотнинг сотувга олиб чиқилиши. Янги савдо белгисининг пайдо бўлиши. Қисқа муддатли монопол имкониятлар

Маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш. Унинг истеъмолчилар томонидан қабул қилинишини таъминлаш борасидаги тадбирлар, савдо белгисига қизиқиш уйғотиш. Монопол устунликни максималлаштириш.

3. Ўсиш

Рақобатчиларнинг жавоб ҳатти-ҳаракати. Тез ўсувчи бозор. Маҳсулот сотуви ўсишининг ўзгарувчан ва барқарор бўлмаган хусусияти

Бозорнинг ичига кириш. Маҳсулотнинг бошланғич сотувини қўллаб-қувватлашдан келаётган фойдани максималлаштириш. Тақсимот. Кенг реклама тадбирлари

4. Турғунлик

Сотув ҳажмининг барқарорлашуви. Савдо белгисининг истеъмолчилар томонидан афзал кўрилиши омили

Ўз бозор улушини сақлаб қолиш. Бозор улушини нисбатан заиф рақобатчилар ҳисобига кенгайтириш.

5. Бозорнинг тўйиниши ва пасайиш

Бозорнинг торайиши. Корхона ортиқча қувватларининг пайдо бўлиши. Ўринбосар маҳсулотларнинг пайдо бўлиши.

Маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш имкониятларини баҳолаш. Инновацион лойиҳалар учун янги ғояларни тайёрлаш.

Инновацияларга эҳтиёж маҳсулот ҳаётийлик даврининг охирги босқичида долзарблик касб этсада, инновацион ғояларни яратиш ва янги ишланмаларни доимий жорий этиш корхона муваффақиятининг асосий гарови ҳисобланади. Шу сабабли инновацион маркетингни амалга ошириш инновацион корхона (айниқса, кичик корхона) юқори рақобатбардошлигининг асосий шарти ҳисобланади. Янги ишланмани бозорга олиб чиқишда нарх белгилаш сиёсати ва сотув каналларини яратиш маркетингнинг юқори аҳамиятга эга кўринишларидандир.
Нарх сиёсати корхона ўзи учун белгилайдиган аниқ маркетинг стратегиясига мувофиқ равишда шакллантирилади. Янгиликка нарх ишлаб чиқариш зарарсизлиги таҳлили асосида шакллантирилиши мумкин. Бу ҳолда нарх корхона харажатларини қоплаши зарур ва нархни аниқлашда маҳсулот таннархини ҳисоблаш асосий тадбир ҳисобланади. Иккинчи ҳолда нарх истеъмолчи томонидан сотиб олинадиган маҳсулот қийматини қабул қилиши асосида шакллантирилиши мумкин. Бунинг учун инновацион корхона истеъмолчиларнинг рақобатчилар маҳсулотлар қиймати бўйича тасаввурларини аниқлаши зарур. У ёки бу маҳсулотни харид қилишда қуйидаги омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди: нарх шароитлари, маҳсулот сифати, сотувдан олдинги ва кейинги сервис хизмати кўрсатиш. Шунингдек, янги маҳсулотга нарх сотув бозорлари учун кураш ҳамда инновацион корхона рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Бунда инновацион корхона муайян бозор сегментини қўлга кириш ҳамда ўз позициясини мустаҳкамлаш мақсадида вақтинча ўз маҳсулоти сотувидан келадиган фойдадан воз кечади.
Корхонанинг тақсимот сиёсати маҳсулот оқими ва сотув каналларини режалаштириш, шунингдек, сотув ва агентлик тармоқларини яратиш, уларга мос келувчи омбор ва магазинларни шакллантиришдан иборатдир. Сотув тизимининг асосини инновацион корхона ҳамда харидорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бир ёки бир неча вариантлари ташкил этиши мумкин:

  • Тўғридан тўғри шартнома асосида ёки ўз чакана савдо тизими орқали янги маҳсулотни истеъмолчиларга етказиш;

  • Улгуржи савдо харидорларига сотиш;

  • Мустақил чакана-савдо тармоғида сотувлар;

  • Франчайзингни ташкил этиш ва харидорни ўзлаштирилган сотув ва харид линиялари, ишлаб чиқариш, сотув технологиялари ва мижозлар тўплами билан таъминлаган ҳолда франшиза лицензиясини сотиш.

Download 25.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling