Инновацион соҳада маркетинг


Download 25.2 Kb.
bet2/3
Sana06.01.2023
Hajmi25.2 Kb.
#1081100
1   2   3
Bog'liq
innovatsion sohada marketing.

Стратегик маркетинг

Тактик маркетинг

I. Бозор тавсифи, харидор-етказиб берувчи цикли, фирманинг асосий позициясидан четлашиш чегараси ва даражаси нуқтаи назаридан бозор таваккали тавсифи

I. Инновацион корхонанинг фаолият тамойиллари тавсифи (самарадорлик
нинг ички мезонлари)

II. Рақобат стратегияси:

  • Мижозлар (мижозлар эҳтиёжи ва тўлов қобилиятини баҳолаш, мижозлар нуқтаи назаридан корхона рақобатбардошлиги, унга таъсир этадиган келажак талабларини баҳолаш);

  • Рақобатчилар (рақобатчилар, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, мижозлар нуқтаи назаридан рақобатчилар маҳсулотларини баҳолаш, рақобатчи корхоналарда харажатлар бошқарувини аниқлаш);

  • Харажатлар (маҳсулот ҳаётийлик даврига боғлиқ равишда харажатларни баҳолаш; доимий ва ўзгарувчан харажатлар; харажат манбаларини баҳолаш; харажатлар рақобатбардошлигини аниқлаш)

  • Фирма имкониятлари (фирма ютуқлари ва афзалликларини баҳолаш)

II. Маркетинг фаолияти дастури:

  • Товар сиёсати (маҳсулотни лойиҳалаштириш; уни позициялаштириш; маҳсулот линиясининг салмоғи, савдо белгилари; қадоқлаш; сифат кафолатлари; кафолатли хизмат кўрсатиш);

  • Нарх сиёсати (сотувнинг барча занжирида нархни шакллантириш);

  • Сотув сиёсати (тўғри ва воситали сўровлар, тақсимот каналлари параметрлари; сотув каналларини назорат этиш);

  • Коммуникация сиёсати (реклама, тўғри маркетинг, омма билан алоқалар, савдо намойишлари ва бошқа махсус тадбирлар)

III. Бизнес тавсифи:

  • Бизнес чегараларини баҳолаш;

  • Рақобат чегараларини аниқлаш;

  • Реализация этиладиган инновацион стратегияни ишлаб чиқиш.

III. Маркетинг фаолиятини оператив бошқариш; маркетингнинг тактик қисмлари самарадорлигини аниқлаш.

Корхона маҳсулотнинг айрим характеристикаларини яхшилаш асосида уни техник янгилашга киришганида инновацион маркетинг ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади: маҳсулотни модернизация қилиш мақсадида унинг техник характеристикаларини ўзгартириш ва такомиллаштириш; инновацион корхонага алоҳида сегментни қўлга киритиш ёки ушлашга имкон берувчи маҳсулот модификациясини амалга ошириш.


Инновацияни муваффақиятли амалга ошириб янги маҳсулотни бозорга олиб чиқилганидан сўнг маркетинг фаолиятининг вазифалари маҳсулотнинг ҳаётийлик даври босқичларига мос равишда юзага чиқади:



Download 25.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling