Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Меҳмонхона рекламаси 
Меҳмонхона рекламаси биринчи навбатда, меҳмонхона вазифаларига 
жавоб бериши лозим, унинг мақсади – меҳмонларга шаҳарда, меҳмонхона 
ҳудуди ва биносида адашиб қолмасликка ёрдам бериш, тақдим этилаётган 
хизматлар ва қулайликлар ҳақида, хизмат кўрсатиш турли бўғинлари 
(ресторан, бар, сартарошхона, почта, киоск ва ҳ.к.)жойлашган жойлар ва иш 
вақти ҳақида хабардор қилиш ҳисобланади. 
Товар - сервис 
Илгари суриш 
мебель 
билан 
жиҳозлаш 
номерлар 
хизматлар 
сифати 
коммунал 
хизматлар 
тўплами 
сервис 
хусусиятла
ри 
имидж 
меҳмон 
чегирмалар 
мослашув-
чан нарх 
сиёсати 
номер 
нархи 
бардаги 
комиссион 
ресторан 
тўғридан-
тўғри 
сотувлар 
турагентлар
туропера-
торлар 
бронь 
қилиш 
бўлими 
франчай-
зинг 
тизими 
тижорат 
вакили 
меҳмон 
ички 
сотувлар 
реклама 
оғзаки 
ахборот


295 
11.3-расм. Меҳмонхона бизнесида маркетинг-микс 
элементларининг ўзаро алоқалари 
  
Потенциал меҳмонларни жалб қилишнинг иккита асосий усули мавжуд 
– тўғридан-тўғри сотув ва реклама. 
Реклама бу – товар (хизмат) ҳақида очиқ билдириш бўлиб, турли 
воситалардан: алоҳида нашрлар (проспект, каталог, плакат, варақалар), даврий 
матбуот (мақола, эълонлар), кино, телевидение, радио, ташқи реклама, 
тўғридан-тўғри почта рекламасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 
Меҳмонхона бизнесида реклама қуйидаги талабларга жавоб бериши 
лозим: 
а)меҳмонхона хусусиятларини эмас, унинг афзалликларини таъкидлаш; 
б)оддийгина товар эмас, балки барча муаммоларнинг ечими сифатида 
таклиф этилиш. 
Рекламадан фойдаланиш сабаблари қуйидагича: 
а)потенциал мижозлар кенг мулоқот доирасига эриши; 
б)рақобатбардошликни намойиш этиш. 
Қайси реклама тури фойдаланилиши ва қайси бозор сегментига 
қаратилишини маркетинг режаси белгилаб беради. Бу жуда муҳим фурсатдир, 
чунки мақсадли доирага эмас, балки бутун аудиторияга қаратилган реклама 
энг кичик натижа беради. бозорни сегментлаш бу – самарали рекламанинг 
негизидир. 
Оммавий ахборот воситалари одамларга кўп сонли маълумотлар 
оқимини ёғдириб, уларнинг кўпчилиги аксарият ҳолларда қабул қилинмайди 
ҳам. Ушбу «шунт»дан ўтиш учун меҳмонхона мақсадли бозорларни танлаб 
олиши, уларнинг эҳтиёжларини тадқиқ этиши, сўнгра эҳтиёткорлик билан 
хабар таёрлаши, бунда сегментга энг самарали таъсир кўрсатадиган зарур 
нашрлар, 
кўрсатувлар, 
эшиттиришларни 
танлаб 
олиши 
керак. 
Меҳмонхоналарнинг потенциал сегментлари қаторига ишбилармон-сайёҳлар, 
хусусий тартибдагр сайёҳлар, давлат ва спорт гуруҳларини киритиш мумкин. 
Реклама эълони одамларни меҳмонхона томонидан кўрсатилаётган хизматлар 


296 
ҳақида хабардор қилиш, уларни айнан шу меҳмонхонада жойлашига 
ишонтиришга қаратилган бўлиши лозим. У тушунарли тилда баён қилиниши, 
қизиқиш уйғотиши, ишонарли бўлиб кўриниши, меҳмонхона жойлашган жой 
ҳақида хабар бериши ва мулоқот учун телефор рақамларини кўрсатиши керак. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling