Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

2.5-расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни
 
 
Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқади, йўналишига қараб 
маркектинг дастури юқори ва пастки бўғин учун бўлиши мумкин. Агар дастур 
юқори бўғин учун бўлса, у қисқа ва лўнда тузилган бўлиши лозим. Чунки унда 
Нарх 
Товар 
Коммуникациялар 
Тақсимот 
Бошқалар 
Маркетинг мажмуи элементлари-
нинг бир-бирига боғлиқлиги 
Маркетинг дастурининг 
шаклланиши 
Маркетинг режаси 


40 
муҳим томонлари ажратиб кўрсатилади пастки бўғин учун тузилган 
дастурларда эса ҳар бир саволлар ёритилиб берилади. 
Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли 
турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ёқлама дастур тузадилар, яъни 
узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар. 
Қамраб олаёиган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга 
бўлинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш фаолияти 
билан барча функцияларни саволларини ечишга йўналтирилади. Мақсадли 
дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сегментни ўзлаштириш, 
фирма сиёсатини рағбатлантириш самарадорлигини ошириш каби муҳим 
вазифаларни амалга оширишга қаратилади. 
Объектига боғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва 
ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадга 
эга: 
• товарлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаётган маҳсулотни 
зарурий номенклатурасини аниқлаш; 
• инновация бўйича қарорни асослаш; 
• чиқарилаётган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш бўйича 
қарор қабул қилиш; 
• ишлаб чиқаришни устивор йўналишлари бўйича харажатларни умумий 
ҳажми ва уларни тузилишини ҳисоблаш; 
• молиялаштириш манбаларини топиш; 
• ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш
• ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш; 
• ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ 
ички режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи 
оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, 
ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг 
хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб 
чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади. 
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга: 
• маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб 
чиқиш; 
• янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва 
зарурлигини асослаш; 


41 
• чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида 
белгилаш; 
• истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш; 
• ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлари, нарх ва фойдани 
солиштириш); 
• мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling