Ш. Д. Қудбиевга Мазмуни: Вазирлик тизимида “Электрон ҳужжат айланиш”нинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида. Топшириқ


Download 17.95 Kb.
Sana30.03.2023
Hajmi17.95 Kb.
#1309260
Bog'liq
00020-иф



Иқтисодиёт ва молия вазири
Ш.Д. Қудбиевга


Мазмуни: Вазирлик тизимида “Электрон ҳужжат айланиш”нинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида.
Топшириқ: 23.01.2023 й. 00020-иф 3-банд.
Муддат: 30.01.2023 й.

Ҳурматли Шерзод Давлятович,

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш департаенти ҳамда вазирлик ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Ташкилий ишлар ва назорат бошқармаси бошлиғи томонидан 2023 йил


21 январь куни киритилган “Вазирлик тизимида Электрон ҳужжат айланишнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги таклифларининг
3 бандида белгиланган топшириғи бўйича:
- Вазирлик марказий аппаратида “ЭДО” АТга ўтиш жараёнида юзага келадиган айрим техник носозликлар ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек “ЭДО” АТ тизимга ҳужжатларни юклаш ва ишлаш тезлигини ошириш мақсадида МСПД каналидан Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ўртасида қурилган оптик толали алоқа каналлари орқали ишга туширилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ ҳозиргача фойдаланиб келинаётган “Edo.ijro.uz” ва “Isv.ijro.uz” ахборот тизимларини ишлаб чиққан ва қўллаб-қувватловчи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» ДУК таъсисчилигидаги «UNICON-SOFT» МЧЖга назоратда турган барча топшириқларни
30 январга қадар “ЭДО” АТга миграция қилиниш бўйича 25 январ санасида 26/14-2 сонли хат юборилди ва ушбу ҳат “Unicon-soft” МЧЖ ходимлари томонидан белгиланган тартибда тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг маълумот берилиши тўғрисида маълум қилинди;
- Вазирлик ҳузуридаги ҳамда тасарруфий ташкилотларнинг ҳудудий тузилмаларини “ЭДО” АТга тўлиқ интеграция қилиш бўйича “Ахборот технологиялари маркази” ДУК томонидан тармоқ режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 январдаги 26/14-26/174 сон ҳат билан “Янги технологиялар” ИАМ ДУК ва “Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази” ДУКларга тармоқ режаси лойиҳасини такомиллаштириш ва “ЭДО” АТни тўлиқ интеграция қилиш бўйича ҳамкорликда ишлаш учун мурожаат этилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу топшириқ ижросини назоратдан олишга рухсат беришингизни сўраймиз.

Ахборот технологиялари
маркази в.в.б директори О.Эшчанов

Download 17.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling