Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма
Download 1.74 Mb.
|
Turbo Pascal назария
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.4. Операторлар бўлими
- Назорат саволлари
- V БОБ. ТУРБО ПАСКАЛ МАЪЛУМОТЛАРИ ТАРКИБИ
- 5.1. Статик таснифли маълумотлар
Program TestAbsolute;
Const ChDigits : String [10] = 0123456789; var Digits : array [0..10] of Byte absolute ChDigits; i : integer; begin writeln ( «0» дан «9» гача белгилар коди) for i:=1 to 10 do Write (Digits [i], ); writeln end. 4.3.5. Процедура ва функциялар баёни. Бу бўлимда ќуйида келтирилган синтаксис диаграммалар бўйича процедура, функция, конструкторлар ва деструкторлар баёни бажарилади. Уларнинг батафсил изоћлари эса VIII-бобда берилади. 4.3.6. Экспорт баёни. Изоћ: компиляторнинг ВР.ЕХЕ, ВРС.ЕХЕ ва BPW.EXE версиялари билан таржима ќилинадиган дастурларда exports бўлимини ишлатиш мумкин. Экспорт ќилинадиган исмлар баёни exports дастур баёнлар ќисмининг исталган жойида бир неча марта учраши мумкин. Экспорт ќилинадиган процедура ёки функциянинг идентификатори exports даги ћар бир ёзувни беради. Бунда бу процедура ёки функция exports бўлимида унинг исми кўрсатилгунча баён ќилинишини кузатиш зарур. Бундан ташќари, экспорт ќилинаётган процедура ёки функция export (охирида «s» ћарфисиз) директивасига эга бўлиши керак. Экспорт ќилинадиган исмлар сифатида аниќланган идентификаторлар ишлатилиши мумкин. Ќуйида export бўлими баёнининг синтаксиси келтирилган exports ички бўлимлари баёнида бу дастур томонидан экспорт ќилинадиган ћамма процедура ва функциялар санаб ўтилади. Дастур exportsга эга бўлган бўлса ћам, амалиётда бу кам учрашини таъкидлаймиз. Одатда у DLL да кўрсатилади. Exportsни дастур баёнининг ташќи бўлимида ёки DLL да ёзиш мумкин. Процедуралар, функциялар ва модул бўлимлари баёнида улар ишлатилмайди. Экспортнинг ћар бир ёзуви ўзига index деган калит сўзни киритиши мумкин, бу сўздан кейин 1 дан 32767 соћасида бутун ќийматлар келади. indexда кўрсатилган сон экспорт ќилинаётган процедура ёки функцияга мос равишда махсус тартиб ќийматини ќўяди. Агар экспорт ёзувида index баёни бўлмаса, тартиб ќиймат автоматик равишда ўзлаштирилади. Exports ёзуви name калит сўзига эга бўлиши мумкин. Бу сўздан кейин сатрли ўзгармас келади. Бу ўзгармас процедура ёки функцияга исм беради. Бу исм билан у экспорт ќилинади. Агар баёнда name сўзи бўлмаса, процедура ёки функция ўзининг, белгилари юќори регистрда ўзгартириладиган, идентификатори билан экспорт ќилинади. Бундан ташќари экспорт ёзуви resident калит – сўзига ћам эга бўлиши мумкин. Resident кўрсатмасига кўра экспорт тўѓрисидаги ахборот тезкор хотирада, DLL юкланган ваќтда ќолади. Бу динамик юкланган библиотекада исми бўйича ички дастурни излаш ваќтини сезиларли даражада ќисќартиришга имкон беради. 4.4. Операторлар бўлими Бу дастур таснифида бўлиши шарт бўлган ягона бўлим. Операторлар бўлимининг синтаксиси ќуйидагича: Операторлар бўлими Мураккаб оператор Бу бўлимда ишлатиладиган операторлар тўѓрисида VII бобда сўз боради. Назорат саволлари: Турбо Паскал тилида дастур ќандай бўлимлардан иборат? Турбо Паскал тилида дастур сарлавћаси бўлиши шартми? Ќайси ћолларда uses сўзи ишлатилади ва дастурнинг ќайси жойида у ёзилади? Турбо Паскалда модул нимани билдиради? Баёнлар бўлими ќандай ички бўлимлардан иборат? Нишона (метка) лар нима маќсадда ишлатилади? Турбо Паскал турлар тўплами ќандай гурућларга бўлинади? Турбо Паскалнинг стандарт турларини санаб ўтинг. Фойдаланувчи турлари ќандай турлар? Фойдаланувчи турларига ќандай турлар киради? Ўзгармаслар ќандай баён ќилинади? Ўзгармасларнинг ќандай турлари бор? Турдошлаштирилган ўзгармаслар оддий ўзгармаслардан нимаси билан фарќ ќилади? Турдошлаштирилган ўзгармаслар ќандай гурућларга бўлинади? Таснифли турдаги турдошлаштирилган ўзгармасларга ќайси гурућлар киради? Ўзгарувчилар ќандай баён этилади? Процедура ва функциялар баёни ќандай кетма-кетликда амалга оширилади? Экспорт ички бўлими вазифаси ва баён этиш тартиби ќандай? Операторлар бўлими ќандай баён этилади, унинг бошќа бўлимлардан фарќи? V БОБ. ТУРБО ПАСКАЛ МАЪЛУМОТЛАРИ ТАРКИБИ Алгоритмлар билан бир ќаторда маълумотлар таркиби ћам яратилаётган дастурнинг асосий ташкил этувчи кисмлари бўлади. Ихтиёрий маълумотлар, яъни ўзгармаслар, ўзгарувчилар, функция ёки ифодаларнинг ќийматлари Турбо Паскалда турлари билан тавсифланади. Турбо Паскал у, ёки бу объектнинг мумкин бўлган ќийматлари тўплами, шунингдек унга нисбатан ќўлланилиши мумкин бўлган амаллар тўпламини аниќлайди. Бундан ташќари тур маълумотларни шахсий компьютер хотирасида ички ифодалаш форматини аниќлайди. Дастурлашда ишлатилаётган маълумотларни иккита катта гурућга бўлиш мумкин: статик таснифли маълумотлар; динамик таснифли маълумотлар. Элементларнинг ўзаро жойлашуви ва ўзаро алоќаси ћамма ваќт ўзгармас бўлиб ќолувчи маълумотлар статик таснифли маълумотлар дейилади. Ички тузилиши ќандайдир бир ќонуниятга кўра шаклланадиган, лекин элементлари сони, уларнинг ўзаро жойлашуви ва ўзаро алоќаси дастурни бажариш ваќтида, шаклланиш ќонуниятига кўра, динамик ўзгариши мумкин бўлган маълумотлар динамик таснифли маълумотлар дейилади. 5.1. Статик таснифли маълумотлар Турбо Паскал статик таснифли маълумотлар турларининг ќуйидаги тармоќланган тузилишига эга (5.1.-расм). Турбо Паскалда маълумотларнинг янги турларини яратиш механизми ћисобга олинган. Унга кўра, дастурда ишлатиладиган турларнинг умумий сони хоћлаганча катта бўлиши мумкин. 5.1-расм. Статик маълумот турларнинг таснифи Таснифдан кўриниб турибдики, статистик таснифли маълумотлар оддий (скаляр) ва мураккаб (агрегатли) бўлар экан. Дастурлаш тилларида оддий маълумотларга маълумотларнинг стандарт (олдиндан аниќланган) турлари мос келади, уларга, одатда, арифметик (натурал, бутун, ћаќиќий, комплекс), символли, булев ва кўрсаткичли (мурожаатли) турлари киради. Турбо Паскалга Byte, Word (натурал), Integer, Shortint, Longint (бутун), Real, Single, Double, Extended, Сатр (ћаќиќий), Boolean, ByteBool, WordBool, LongBool – (булев), Char (символли) ва Pointer (кўрсаткичли) турлар киритилган. Турбо Паскалнинг ћаќиќий турлари ўрнатилган ва сузувчи нуќта шаклида ифодаланиши керак. Бундан ташќари, баъзи бир дастурлаш тиллари (биринчи шундай тил Pascal эди) дастурчига хусусий скаляр турларини (улар учун мумкин бўлган барча ќийматларни санаб ўтиш ёки бошќа скаляр тур ќийматларининг ички соћасини кўрсатиш йўли билан) баён этишга имкон беради. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling