Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet36/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

begin
…………
begin
………….
begin
…………..
…………..
end;
…………..
end;
……………
end;

Аслида begin end сўзлари билан ќамраб олинган операторларнинг бутун бўлими битта мураккаб операторни ифодалайди. Резерв end сўзи ёпувчи оператор ќавси бўлгани учун у бир ваќтда олдинги операторнинг охирини ћам кўрсатади, шунинг учун ундан олдин «;» белгини ќўйиш шарт эмас (бундан кейинги мисолларда шундай йўл тутамиз). Баъзи мисолларда end дан олдин нуќтали вергулнинг бўлиши, охирги оператор ва end оператор ќавси ўртасида бўш оператор ётганлигини билдиради. Бўш оператор ћеч ќандай иш бажармайди, фаќат бунда дастурга ортиќча нуќтали вергул киритилади. Бўш оператор асосан бошќаришни мураккаб оператор охирига узатиш учун ишлатилади.


8.2. Шартли оператор


Шартли оператор ќандайдир шартни текширишга имкон беради ва текшириш натижасига кўра у, ёки бу ишни бажаради. Шундай ќилиб, шартли оператор – бу ћисоблаш жараёнининг тармоќланиш воситасидир.
Шартли оператор ќуйидаги таснифга эга:
IF <шарт> THEN <оператор1> ELSE <оператор 2>,
бу ерда IF, THEN, ELSE – резерв сўзлар (агар, у ћолда, аксинча);
<шарт> - мантиќий турдаги ихтиёрий ифода;
<оператор 1>, <оператор 2> - Турбо Паскалнинг ихтиёрий оператор­лари.
Шартли оператор ќуйидаги алгоритм бўйича ишлайди. Аввал <шарт> шартли ифода ћисобланади, агар натижа TRUE (ћаќиќат) бўлса, <оператор 1> бажарилиб, <оператор 2> ўтказиб юборилади; агар натижа FALSE (ёлгон) бўлса, аксинча <оператор 1> ўтказиб юборилиб, <оператор 2> бажарилади. Масалан:


var
X,Y,max: Integer;
begin
…………
if X>max then
Y: = max
else
Y: = X;
Бу дастур бўлаги бажарилиши натижасида У ўзгарувчи, агар у max дан ошмаса, Х ўзгарувчи ќийматини, акс ћолда max ќийматни ќабул ќилади.
Шартли операторнинг ELSE <оператор 2> ќисми тушириб ќолдирилиши мумкин. У пайтда шартли ифоданинг TRUE ќийматида <оператор 1> бажарилади, акс ћолда бу оператор ўтказиб юборилади:

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling