Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи
Download 0.84 Mb.
|
Институтционал
3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи
Давлат нима? Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб бериш мумкин. Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни амалга оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб олувчи ташкилот. Ушбу устунликлар нималар билан белгиланади? Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, мол-мулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга оширишга ёки куч ишлатиш таҳдидини солишга олиб келади. Шу маънода зўрлик (куч ишлатиш), иқтисодий жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки хилидан фарқ қилмавйди. Бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг самарадорлигига таъсир кўсатади, улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузилмалар фаолият кўрсатишининг самарадорлигини таққослашда базавий мезонлардан бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. Шундай қилиб, у ёки бу тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция харажатлари билан шартланган. Демак, суверен (давлат) ҳокимияти агентлик муносабатларининг харажатлари билан чекланган ва унга рақобат тўсқинлик қилади37. Энди ушбу ҳолатга ойдинлик киритамиз. Агар жамиятда тартибни сақлаш ва давлат функцияларини амалга ошириш ўлчамсиз юқори нархларда амалга оширилса, у ҳолда бу давлатнинг ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам (ҳам расмий, қонун доирасида фаолият юритувчи, ҳам норасмий) рақобатлашувчи тузилмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Солиқ солиш эҳтимоли ҳам агентлик муносабатлари ва ўлчаш (солиқ солиш базасини аниқлаш ва ўлчаш) ҳамда солиқларни йиғиш харажатлари билан боғлиқ қатор чекловлар туфайли юзага келади. Шундай қилиб, давлат – назарий жиҳатдан энг самарали мажбур қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлигига, яъни “солиқ солинадиган фуқаролар томонидан” давлатда куч ишлатиш ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз функциялари ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг ушбу функциялар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун сарфламаслиги мумкин38. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling