Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet25/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95
Bog'liq
Институтционал

2. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. Ҳисобга олинмаган иқтисодиётдан олинган даромадлар солиқ органларига хабар қилинмайди. Бунда “солиқ бўшлиғи” – солиқ тушумларини назарда тутувчи сумма билан амалда олинган даромад ўртасидаги фарқ юзага келади.
Ҳисобга олинмаган даромадларни тадқиқ этиш ривожланган мамлакатларда солиқ солиш соҳасидаги турли ўзгаришларга туртки бўлди. Солиқ тўғрисидаги қонунларнинг соддалаштирилиши ва солиқ ставкаларининг пасайтирилиши солиқ солиш базасининг кенгайишига ва солиқ тизими харажатларининг қисқаришига олиб келди. Шу билан бир вақтда ривожланаётган мамлакатларда ҳисобга олинмаган иқтисодиёт, перулик иқтисодчи Э. де Сато “меркантилист тизим” сифатида таърифлаган самарасиз фискал институтлари мустаҳкамланган ҳолда, фаолият кўрсатишда давом этмоқда.
3. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ҳукумат статистика органларининг талабларига кўра белгиланган институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб топган. Бу ерда давлат миллий статистика тизимида рўйхатга олинмаган даромад суммаси асосий кўрсаткич ҳисобланади. Э.Файгнинг фикрига кўра, рўйхатга олинмаган даромад – бу амалдаги умумий даромад билан статистика тизими томонидан қайд этиладиган даромад ўртасидаги фарқдир.
Ривожланаётган мамлакатларда уйда ишлаб чиқариш рўйхатга олинмаган иқтисодий фаолиятнинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Миллий даромадни ҳисоблаш методикаси уйда ишлаб чиқаришнинг миллий ҳисобга киритилишини назарда тутса-да, мазкур сектор, одатда, уни ўлчашнинг қийинлиги туфайли, эътибордан четда қолади. Э.Файгнинг таъкидлашича, уйда ишлаб чиқаришнинг мавжуд баҳолари шуни кўрсатмоқдаки, у ривожланган мамлакатларда рўйхатга олинган ЯИМнинг 25-50 фоизини ташкил қилади.
Таъкидлаш лозимки, ҳисобга олинмаган ва рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ўртасидаги фарқ, юқорида келтирилган таърифлардан келиб чиқиб, ғоят шартли. Агар фаолият статистика органлари томонидан рўйхатга олинмаса, у ҳисобга ҳам олинмайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling