Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
ҚЎЛЛАНИЛИШ ДОИРАСИ.
1.1 Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини O’ZGASHK” DK ташкил этиш тўғрисидаги 2006 йил 06 февралдаги 14-сонли ва “Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2010 йил 23 мартдаги 50-сонли қарорларининг ижроси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва амалдаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида тузилган ва иқтисодиёт объектларини, корхоналар, бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва тугатиш учун бажариладиган муҳандислик изланишларини ташкил қилиш ва уларни олиб бориш тартиби тўғрисидаги умумий қоидалар ва талабларни ўзида мужассамлаштирган.
Мазкур нормалар асосий қоидаларининг ривожи ва ижросини таъмин-лаш борасидаги изланишларга қўйиладиган техник талаблар ёки уларнинг технологиявий ижроси, ва муҳандислик изланишларини бажариш тартиби, уларнинг таркиби ва ҳажми, амалга ошириш технологияси ва услублари ҳар бир изланиш тури учун алоҳида норматив ҳужжатларда батафсил баён этилган. 1.2 Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари янги корхоналар, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш, амалдаги корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техник қайта жиҳозлаш учун бажариладиган муҳандислик техник изланишларида қўлланилади ва барча қурилиш турлари ва ҳудуднинг муҳандислик муҳофазаси учун лойиҳалаш босқичларига мувофиқ бажариладиган муҳандислик изланишлари (муҳандислик геодезия, муҳандислик геология, муҳандислик гидрометеорология ва муҳандислик экология, грунт қурилиш материаллари учун изланишлар, ер ости сувлари асосида сув таъминоти манбалари учун изланишлар)ни ташкил қилиш, амалга ошириш тартибига қўйиладиган қоидалар ва талабларни, ҳамда объектларнинг қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш даврида бажариладиган муҳандислик изланишларининг асосий қоидалари ва талабларини белгилаб беради. 1.3 Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш учун муҳандислик изланишлари соҳасида фаолият - юритувчи барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият идоралари, мулкчи-лик шакли ва қайси идорага тобелигидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар, ҳамда юридик ва жисмоний шахслар (хорижийларни ҳам қўшиб) учун мажбурийдир. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling