Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Муҳандислик гидрометеорология изланишлари натижалари
Download 1.4 Mb.
|
ШНК1.02.07-15 ўзб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник ҳисоботнинг “Хулосасида”
- Дарёлар учун
Муҳандислик гидрометеорология изланишлари натижалари бўлимида қуйидагилар келтирилиши керак:
бажарилган ишларнинг материаллари, уларнинг таҳлили ва баҳоланиши: иншоотлар лойиҳасини асослаш учун талаб қилинган норматив ва ҳисобий кўрсаткичларни келтириш билан бирга қурилиш районининг гидрометеороло-гик шароитини баҳолаш; ҳисобий кўрсаткичларни аниқлаш усуллари, ҳисоблар учун олинган бошланғич маълумотлар ва, зарурат туғилганда, уларни ҳисоблаш йўллари; бажарилган ҳисоблашларнинг ишончлилигини аниқлаш; лойиҳаланаётган қурилишга хавфли гидрометеорологик жараён ва ҳодиса-лар (улар мавжуд бўлган тақдирда) таъсирларини, уларнинг хавфлилик даража-сини баҳолаш билан бирга, башорат қилиш; қурилиш объектларининг атроф-табиий муҳитга таъсир қилиш эҳтимолини башорат қилиш. Бу бўлимда иншоотларнинг муҳандислик муҳофазаси ва атроф-табиий муҳитни муҳофазалаш бўйича тавсиялар ҳам берилиши керак. Техник ҳисоботнинг “Хулосасида” бажарилган муҳандислик гидрометеорология изланишларининг натижалари бўйича асосий хулосалар, атроф-табиий муҳитнинг муҳофазаси бўйича ва лойиҳа ечимларини қабул қилиш учун тавсиялар, ҳамда муҳандислик изланишларини келгусида ҳам давом эттириш кераклиги асослаб берилиши керак. Техник ҳисоботга қўшиладиган матний иловалар техник топшириқдан кўчирмалар, изланишлар олиб борилган даврда бажарилган ишларнинг натижа-лари келтирилган жадваллар ва графиклардан иборат материаллар, ҳамда ҳисобларда бирламчи ёки бошланғич деб қабул қилинувчи бошқа маълумотларни ўз ичига олиши керак. Жадвалий материаллар гидрометеорологик ҳисоблар учун бирламчи маълумотлар сифатида қабул қилинувчи муҳандислик изланишлари олиб борилган даврда бажарилган кузатувлар натижаларини, худди ўша даврда аналог - пост бўйича кузатувлар натижаларини ва ҳисоблашлар натижаларини ўз ичига олиши керак. График материаллар таркибига, қоидага кўра, кузатув пунктлари ва қури-лиш майдончасининг ўрни туширилган обзор харитаси киритилиши керак. Бундан ташқари, график материаллар таркибига қуйидагилар киритилиши керак: Дарёлар учун: Гидрологик ва метеорологик кузатув пунктлари (ўтган йиллардаги кузатув пунктларини ҳам қўшиб)нинг жойлашган ўрни кўрсатилган гидрография тармоқлари схемаси; сув объектидан ўтиш жойининг гидрологик – морфологик схемаси; гидрометрик створлар бўйича кўндаланг профиллар; дарёнинг бўйлама ва кўндаланг қўшма профиллари, ҳамда ўзан деформациясининг тавсифи учун ишлатиладиган дарё участкаларининг ҳар хил йилдаги съёмкалари бўйича тузилган қўшма планлари; сув сарфининг (сув сарфининг эгри чизиқли графиги), сув кесими юзаси майдонининг ва оқим ўртача тезлигининг сув сатҳи билан боғлиқлик графиги; маълумотлари ҳисобий кўрсаткичларни аниқлаш учун фойдаланилган, ўрганилаётган пунктлар ва аналог – пунктлар гидрологик параметрларининг ўзаро боғликлик графиклари; ўртача йиллик ва характерли сув сарфларининг ва бошқа ҳисобий кўрсат-кичларнинг ишончлилик эгри чизиқли графиклари; тезликни (тезлик эпюралари) тақсимлаш ва оқим йўналишининг схемалари; муз ўлчаш съёмкалари натижаларига кўра муз қатламининг тақсимланиш план ва профиллари; муааллақ ҳолдаги ва туб чўкиндиларнинг тарқалиш схемалари, планлари ва б.. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling