Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Йўл қисмлари 7.26-банд шартларига жавоб бермаганида 6.28-бандга асосан кўпчишга қарши тадбирлар кўзда тутилиши лозим. 7.28
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
7.27. Йўл қисмлари 7.26-банд шартларига жавоб бермаганида 6.28-бандга
асосан кўпчишга қарши тадбирлар кўзда тутилиши лозим. 7.28. Турли вазифаларга мўлжалланган, иссиқликдан муҳофаза қилувчи қатламлар қалинлиги (йўл пойининг музлашини тўлиқ олдини олиш учун ёки ШНҚ 2.05.02-07 57-бет музлаш чуқурлигини рухсат этилган чегараларида тўхтатиш учун) теплотех- никавий ҳисоблар билан аниқланиши керак. 7.29. Лойли ва лессимон тупроқлардан, чангсимон қумлардан ташкил топган йўл пойлари қисмларида ишчи қатлам 3-схема намланишида, одатдаги донадор (ғовак) материалли асослар ва қўшимча қатламларда сувни четлатувчи қурилмалари бўлган сув шимувчи қатлам кўзда тутилиши лозим. Йўл тўшамасининг асоси ёки қўшимча қатламлари боғловчилар билан ишлов берилган тупроқ ва тош материалларидан бажарилган йўл қисмларида сув шимувчи қатламлар қуриш зарурати уларни қуритишни мўлжаллаб ҳисоб- лаб белгиланади. Сув шимувчи қатлам қалинлиги, уни қуриш учун ишлатиладиган мате- риалларнинг зарурий сув ўтказувчанлик коэффициенти, гранулометрик таркиби ва бошқа талаблар, қатнов қисми асосида йиғиладиган сув миқдорига, уни четлатиш услубига, сувнинг ва бошқа омилларга асосланиб ҳисоблаш йўли би- лан белгиланади. 7.30. Тўхташ тасмаларидаги йўл тўшамаларини ҳисоблашда жадалликни камида 1/3 қисмини ёки лойиҳада асосланадиган тез йиғиладиган қолдиқ де- формацияни истисно қилувчи бошқа юкланишни қабул қилиш лозим. 7.31. Йўл ёқасининг мустаҳкамланган тасмасида (0,5-0,75 м) ажратувчи тасма ва тўхташ тасмасида (2,5 м) аксарият йирик бўлакли (25-45 мм гача) чақиқ тош ишлатилган ранги билан ажралиб турувчи цементбетон ёки асфальт- бетондан, шунингдек боғловчилар билан ишлов берилган маҳаллий тош, шағал- лар, куюнди ва бошқа минерал материаллардан қопламалар кўзда тутиш тавсия этилади. Йўл ёқасининг қолган қисми юзасини, ҳаракат жадаллиги ва тавсифига йўл пойи тупроғи ва иқлим хусусиятларига қараб ўт экиб, чақиқ тош, шағал, куюн- ди ва бошқа арзонроқ йирик донали маҳаллий сочма материаллар ётқизиб мус- таҳкамлаш лозим. Йўл ёқаси ва пойи ёнбағирларини бўйлама нишаблиги 30 ‰ дан ортиқ, кўтарма баландлиги 4,0 м дан юқори бўлган қисмларида, бўйлама кесимнинг ботиқ эгриликларида ювилишдан сақлаш учун қатнов қисмидан оқиб туша- диган сувларни йиғиш ва четга чиқариш учун бўйлама нов ва бошқа иншоотлар қуриш кўзда тутилиши лозим. 7.32. Ажратувчи тасмаларни йўлнинг қатнов қисмлари билан, ажратувчи тасмада мустаҳкамланган тасма қуриш йўли билан туташтириш лозим. Ажра- тувчи тасманинг қолган қисмини ўт экиш ва маҳаллий шароитлардан келиб чи- қиб, қатнов қисм четидан 1,75 м дан кам бўлмаган масофада буталар экиш (яхлит ёки ҳаракат бўйлаб кўндаланг тасма кўринишида) билан мустаҳкамлаш зарур. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling