Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Йўл хизмати
бўлимлари Йўл тоифалари бўйича йўл қисмларининг тахминий узунлиги, км I II III IV V Йўл тўшамасининг асосий турлари: мукаммал енгиллаш- тирилган ўтувчи оддий Йўлни сақлаш хиз- матининг асосий бўғини: чизиқли принцип- да ҳудудий принцип- да 100-170 250-300 170-260 250-300 170-260 250-300 210-260 250-300 - 250-300 Йўлни сақлаш хизматининг қуйи бўғини 30-40 40-55 55-70 70-90 80-100 Катта кўприкларни қўриқлаш ва сақ- лаш жойи Узунлиги 300 м. дан катта кўприкларда Очилувчи кўприк- ларни қўриқлаш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш жойи Узунлиги чегараланмаган барча кўприкларда Кечувларда хиз- мат кўрсатиш жойи Сузувчи кўприклар, паромларда Изоҳлар: 1. Кўрсаткичларнинг кичик қийматлари тегишли тоифадаги йўл қисмлари учун, тоғли жойларда, қор ёки қум босувчи жойларда, шунингдек ўпирилиш, кўчиш ёки чўкиш эҳтимоли бўлган жойлардаги мураккаб муҳандислик иншоотларида (тоннеллар, галереялар, тимлар, тиргак ва тўшама деворлар, қирғоқни мустаҳкамловчи, сурилишларни олдини олувчи ва бошқа қурилмалар) белгиланган ҳаракат жадаллигининг юқори қий- матларида олиниши лозим. 2. I тоифали йўл қисмларининг узунлиги 4 та ҳаракат тасмали йўлларга мослаб берил- ган. Ҳаракат тасмалари 6 ёки 8 та бўлган йўл қисми узунлигини уларга мос равишда 0,7 ёки 0,5 га камайтирилган коэффициентлар билан ҳисоблаш зарур. 3. Давлат аҳамиятидаги йўлларда узунлиги 300 м.дан кам бўлган кўприкларда ҳам зарурият туғилганда қўриқлаш жойларини ташкил қилиш мумкин. 4. Йўлдан фойдаланиш хизмати тузилмасини, мавжуд иншоотлардан фойдаланишни ҳисобга олиб, лойиҳаланаётган автомобиль йўли қисмидан фойдаланиш талабларига асосан аниқланади. 10.7. Автовокзаллар ва йўловчи автобекатларнинг сиғими, автомобиль транспортининг ривожланиш схемаси бўйича ёки тегишли корхонанинг топ- шириғига асосан жойлаштирилиши ва юк автобекатларидан жўнатиладиган юкларнинг ўртача кунлик ҳажми бўйича қабул қилиниши лозим. Транспорт хизмати бино ва иншоотларининг ер ўлчами - йўловчи автобекатлар ва авто- ШНҚ 2.05.02-07 79-бет вокзалларни лойиҳалаш меъёрлари бўйича, юк автобекатлари учун эса авто- транспортнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича қабул қилиниши ло- зим. 10.8. Йўловчилар учун тўхташ ва чиқиш майдончалари ва шийпонларини автобус бекатларида жойлаштиришни кўзда тутиш лозим. Тўхташ майдончалари кенглигини қатнов қисмининг асосий тасмасига тенг қилиб, узунлигини эса бир вақтда тўхтайдиган автобуслар сонига қараб, лекин камида 10 м қабул қилиш зарур. Iа тоифали йўллардаги автобус бекатларини йўл пойи чегарасидан таш- қарида жойлаштириш лозим ва хавфсизлик нуқтаи назаридан уни қатнов қисмдан ажратиш керак. Iб- III тоифали йўллардаги тўхташ майдончалари қатнов қисмдан ажратув- чи тасма билан ажратилиши зарур. Автобус бекатларидаги чиқиш майдончалари тўхташ майдончалари юза- сидан 0,2 м га кўтарилган бўлиши керак. Чиқиш майдончаларининг юзаси камида 10х2 м ўлчамда ва шийпонларга келиш майдончалари қопламага эга бўлиши керак. Йўловчилар шийпонининг яқин чеккаси тўхташ майдони чек- касидан камида 3м масофада жойлашган бўлиши керак. Автобус бекатларидаги ҳошия тошини тўхташ тасмаси ва унга ёндош тезликни ўэгартириш тасмаси қисмининг чеккаси бўйлаб силжитмасдан жойлаштарилади. Чиқиш майдончасидан йўловчиларнинг асосий оқими йўна- лишида мавжуд кўча тротуарлари ёки пиёдалар йўлакчаларигача, улар бўлмаганда - камида ён қўриниш таъминланган масофада пиёдалар йўлакча- лари ва тротуарлар лойиҳаланиши лозим. 10.9. Аҳоли яшаш жойлари ташқарисидаги автобус бекатларини йўлнинг тўғри қисмларида ёки режадаги радиуси камида 1000 м бўлган I ва II тоифали йўллар, радиуси камида 600 м бўлган III тоифали йўллар ва радиуси камида 400 м бўлган IVтоифали йўллар эгрилигида ва бўйлама нишаблиги кўпи билан 40 ‰ бўлган қисмларда жойлаштирилиши лозим. Бунда тегишли тоифали йўллар- даги кўриниш меъёри таъминланиши керак. I тоифали йўллардаги автобус бекатларини бир-бирининг қаршисида, II-IV тоифали йўлларда уларнинг ҳаракат йўналиши бўйича суриб, павилъонлар яқинидаги деворлар ораси камида 30 м бўлган масофада жойлаштириш лозим. Йўлларнинг кесишма ва туташмаларидаги автобус бекатларини йўналиш бўйича кесишма ва туташмадан кейин 14-жадвалда келтирилган кўриниш масофасида жойлаштириш лозим. I-III тоифали йўллардаги автобус бекатларини 3 км, дам олиш масканлари ва аҳоли зич жойлашган минтақаларда эса - 1,5 км дан ортиқ бўлмаган оралиқ- да жойлаштириш лозим. 10.10. Автосервис бино ва иншоотларини жойлаштиришда, уларни электр сув ва хизмат кўрсатиш ходимлари билан таъминланишини, шунингдек истиқ- болдаги ривожланиш имкониятларини ҳисобга олиш керак. 10.11. Дам олиш майдончаларини I ва II тоифали йўлларда ҳар 15-20 км да, III тоифали йўлларда 25-35 км да ва IV тоифали йўлларда ҳар 45-55 км да кўзда тутиш зарур. 80-бет ШНҚ 2.05.02-07 Дам олиш майдончалари ҳудудида автомобилларни техник кўрикдан ўтка- зиш бинолари ва савдо шаҳобчаларини жойлаштиришни кўзда тутиш мумкин. Дам олиш майдончалари сиғимини амалдаги ҳаракат жадаллиги 30000 дона/сут гача бўлган I тоифали йўлларда бир вақтнинг ўзида камида 20-50 авто- транспорт тўхташига, II ва III тоифали йўлларда 10-15 ва IV тоифали йўлларда – 10 та автотранспорт тўхташига мўлжаллаб ҳисоблаш лозим. I тоифали йўллардаги дам олиш майдончалари икки томонда жойлаш- тирилганда - уларнинг сиғими юқорида кўрсатилгандан икки марта камайти- рилади. 10.12. Автомобилларга ёнилғи қуйиш ва техник хизмат кўрсатиш шаҳоб- чалари иқтисодий ва статистик изланиш асосида жойлаштирилиши керак. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари (АЁҚШ) қувватини (бир суткадаги ёнилғи қуйишлар сони) ва улар орасидаги масофани ҳаракат жадал- лигига қараб 64-жадвалдан қабул қилиш тавсия этилади. 64-жадвал Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling