Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Коррозион таъсирларни ўрганиш
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
6.Коррозион таъсирларни ўрганиш 6.1 Металл конструкциялар коррозияси бино ва иншоотларниг эксплуатация жиҳатдан ишончлилигига таъсир этувчи энг ноқулай жараёнлардан бири ҳисобланади. Коррозия натижасида металл конструкцияларнинг заифлашиши бино ва иншоотларнинг қисман, баъзи ҳолларда эса батамом бузилишига олиб келади. Коррозия жараёнига қарши курашишда бино ва иншоотларга таъсир этувчи муҳитнинг коррозион фаоллик даражасини баҳолаш учун батафсил тадқиқотлар зарур. Муҳитнинг коррозион фаоллик даражаси дала ва лаборатория усуллари ёрдамида аниқланади. 6.2 Дала усуллари коррозион фаоллик миқдорини бевосита жойида, ер ости иншоотларининг трассаси бўйича, намуналар олмасдан, грунтнинг солиштирма электр қаршилигини ўлчаш орқали аниқлаш учун амалга оширилади. Грунтнинг солиштирма электр қаршилигини ўлчаш учун Ф-416, М-416, МС-08 ва шулар типидаги бошқа приборлар ёки уларнинг модификациялари ишлатилади. Ўлчашларни тўртэлектрод схемаси бўйича, ГОСТ 9.602 талабларига кўра бажарилади. Таъминловчи ва ўлчов электродларни бир чизиқ бўйлаб ШНҚ 1.02.09-15 16-бет жойлаштирилади. Бу чизиқ трасса ўқига мос келиши керак. Ер остига ётқизилган иншоот учун эса бу чизиқ ушбу иншоотга параллел ёки перпендикуляр ҳолда, унинг ўқидан 2-4м масофада жойлашиши керак. Электродларнинг жойлашиш чуқурлиги электродлар орасидаги масофанинг 1/20 дан ошмаслиги керак. 6.3 Ерда дайди токлар мавжудлигини ГОСТ 9.602 талабларига кўра аниқланади. Бу усулнинг моҳияти икки нуқта орасидаги потенциалларни ҳар 1000 метрда, икки ўзаро перпендикуляр йўналишлар бўйича, ўлчов электродлар орасидаги масофа 100 метрдан ошмаган ҳолда ўлчашдан иборат. Ўлчашлар учун бошланғич (кириш) қаршилиги шкаладаги 1 Волтга 20 Омдан кам бўлмаган вольтметрлардан фойдаланилади. Вольтметрларнинг ўлчаш чегаралари қуйидагича: 75-0-75Мв; 0,5-0-0,5В; 1,0-0-1,0В; 5,0-0-5,0В ёки кўрсатилган чегараларга яқин чегараларда. Электродлар миссульфатли бўлиши керак. 6.4 Лаборатория усуллари коррозион фаоллик даражасини дала геофизик аппаратураси мавжуд бўлмаган ёки жойда ўлчаш ишларини олиб бориш имкони бўлмаган ҳолларда баҳолаш учун ишлатилади. Грунтнинг солиштирма электр қаршилигини ўлчаш учун намуналар шурфлардан, бурғқудуқлардан ва траншеялардан, иншоотлар ётқизиладиган чуқурликдаги қатламлардан, ҳар 50-200м оралиқдан олиниши керак. Намуналар 1,5-2.0 кг оғирликда бўлиши ва полиэтилен пакетларга жойлаштирилиб, оғзи маҳкам боғланиши керак. Ўлчашлар учун кучланиши бошқариладиган манбаа, М-82 типидаги миллиамперметр, бошланғич қаршилиги 10МОм дан кам бўлмаган вольтметр ишлатилади. Ўлчашларни тўртэлектрод схемаси бўйича ўзгармас ёки қуйичастотали ўзгарувчан токда олиб бориш керак. А ва В электродларни ток манбаасига уланади. Маълум ток кучи (I) ўрнатилади ва М ва N электродлар орасидаги кучланиш (U)нинг пасайиши ўлчанади. Ўлчашларни токнинг учта ҳар хил қийматлари учун олиб бориилади. Ўзгармас токда ишлаган тақдирда электродларнинг қутблари алмаштирилади. 6.5 Грунт қаршилигини R i =U i / I i формуласига кўра ҳисобланади ва грунт қаршилигининг ўртача қиймати аниқланади. Грунтнинг солиштирма электр қаршилигини (ρ) Ом м қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling