Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Йул тоифаси
Кўндаланг нишаблик, ‰ I: а) ҳар қатнов қисм кўндаланг кесимининг нишаблиги икки томонга бўлганда 15 б) нишаблик бир томонга бўлган кесимда: ажратувчи тасмадан кейин биринчи ва иккинчи тасмалар 15 учинчи ва кейинги тасмалар 20 II-IV 15 ШНҚ 2.05.02-07 19-бет Изоҳ: Шағалли ва чақиқ тошли қопламаларда кўндаланг нишаблик 25-30 ‰, маҳаллий материаллар билан мустаҳкамланган тупроқли қопламаларда ва синдирилган ва табиий тошлар ётқизилган йўлларда 30-40 ‰ қабул қилинади. 4.18. Нишаблиги икки томонлама билан кўндаланг кесимда йўл ёқаси нишаблигини қатнов қисминикига қараганда 10-30 ‰ га катта қабул қилиш керак. Иқлим шароитлари ва йўл ёқасини мустаҳкамлаш турига кўра кўндаланг нишабликларнинг қуйидаги қийматлари рухсат этилади: 30-40 ‰ - боғловчилар қўлланилиб мустаҳкамланганда; 40-60 ‰ - чақиқ тош, шағал, куюндилар билан мустаҳкамланганда ёки тош материаллар ва бетон плиталари ётқизилганда; 50-60 ‰ - чим бостириш ёки ўт экиш билан мустаҳкамланганда. Қор қатлами узоқ турмайдиган ва яхмалак бўлмайдиган жойларда чим бос- тирилган йўл ёқаларининг нишабликлари 50-80 ‰ бўлишига рухсат этилади. 4.19. Виражларда қатнов қисмининг кўндаланг нишабликлари режа эгрилик- ларининг радиусига кўра 12-жадвал бўйича белгиланиши лозим. Агар режада бир томонга йўналган икки эгриликлар бир-бирига яқин жой- лашган ва улар орасида тўғри қисм бўлмаса ёки унинг узунлиги жуда кичик бўлса, нишаблиги бир томонга бўлган кўндаланг кесим узлуксиз давом этти- рилади. 4.20. Қурилиш ва рельеф шароитлари бўйича йўлнинг айрим мураккаб қисм- ларида, ҳамда тоғ йўлларининг серпантинли қисмларида кўндаланг нишаблик- лари ўзгарувчан виражли (зинапоя туридаги вираж) ва қатнов қисм кенгайти- рилган индивидуал лойиҳалар ишлаб чиқишга рухсат этилади. Бунда қатнов қисмининг ўртаси эгрилик радиусига мос бўлган кўндаланг нишабликда бажарилади, ички ва ташқи тасмаларга эса камида 2 м кенгликда, ички тасма учун 10 - 20 ‰ га катта ва ташқи тасма учун эса 10-40 ‰ га катта бўлган ни- шаблик берилади (эгрилик радиуси ва ҳаракат таркибига қараб). Шунингдек маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб эгрилик чегарасида йўл қатнов қисмининг умумий кенглигини ошириш тавсия этилади. 4.21. Йўлнинг нишаблиги икки томонлама бўлган кўндаланг кесимдан бир томонлама бўлган кесимга келтиришни (йўлни реконструкция қилишда) ўтиш эгрилиги узунлигида, у бўлмаганда ўтиш эгрилиги узунлигига тенг бўлган эгриликга ёндош тўғри қисмда амалга ошириш лозим. 12-жадвал Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling