Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Режадаги 
эгрилик 
радиус-
лари, 
м 
Автомобиль ва автопоездларнинг олди бамперидан орқа ўқигача бўлган 
масофадаги, м, кенгайтириш қиймати, м 
автомобиллар - 7 ва кичик, 
автопоездлар -11 ва кичик 
13 
15 
18 
1000 
850 
650 
575 
425 
325 
225 
140 
95 
80 
70 
60 
50 
40 
30 


0,4 
0,5 
0,5 
0,6 
0,8 
0,9 
1,1 
1,2 
1,3 
1,4 
1,5 
1,8 
2,2 

0,4 
0,5 
0,6 
0,7 
0,8 
1,0 
1,4 
1,8 
2,0 
2,2 
2,8 
3,0 
3,5 


0,4 
0,5 
0,6 
0,7 
0,9 
1,0 
1,5 
2,0 
2,3 
2,5 
3,0 
3,5 


0,4 
0,5 
0,7 
0,8 
0,9 
1,1 
1,5 
2,2 
3,0 
3,5 





Изоҳ: Агар транспорт оқимидаги қишлоқ хўжалиги машиналари ва трактор 
поездлари 5 % дан кўп ва эгрилик радиуслари 650-250 м бўлганда 2-устунда кўрсатилган 
қийматларни 0,1-0,7 м га ошириш лозим. Режадаги эгриликнинг радиуси 250 м ва ундан 
кичик бўлса, эгрилик ҳудудида йўл ёқасини бутун кенглиги бўйича мустаҳкамлаш керак. 
Қатнов қисми 2-3 м дан кўпроқ кенгайтириладиган эгриликларни қабул 
қилиш мақсадга мувофиқлигини, бундай кенгайтиришлар талаб қилинмайдиган 
режадаги оширилган эгрилик радиуслари билан солиштириб лойиҳада асослаш 
лозим. 
Режа ва бўйлама кесим 
4.23. Йўлнинг режа ва бўйлама кесимини лойиҳалашни тезликнинг ўзга-
риши ва чекланишини иложи борича камайтириш, ҳаракат хавфсизлиги ва қу-
лайлигини таъминлаш, 1.8-бандга асосан истиқбол давридан кейин йўлни 
реконструкция қилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда бажариш зарур. 
Режа ва бўйлама кесим элементлари белгиланаётганда асосий кўрсат-
кичлар сифатида қуйидагилар қабул қилиниши керак: 
бўйлама нишабликлар
- энг кўпи билан 30‰; 
автомобилнинг тўхташи учун кўриш масофаси - камида 450 м; 
режадаги эгрилик радиуслари
- камида 3000 м; 
бўйлама кесимдаги эгрилик радиуслари: 
қабарикда
- камида 70000 м; 
ботиқда
- камида 8000 м; 
бўйлама кесимдаги эгрилик узунлиги: 
қабарикда
- камида 300 м;
ботиқда
- камида 100 м.
Бўйлама кесим лойиҳа чизиғи синган жойида нишабликларнинг алгебраик 
фарқи I ва II тоифали йўлларда 5 ‰ ва ундан ортиқ, III тоифали йўлларда 10 ‰ 


22-бет ШНҚ 2.05.02-07 
ва ундан ортиқ, IV тоифали йўлларда 20 ‰ ва ундан ортиқ бўлса бўйлама 
эгрилик ҳисобланиши ва лойҳаланиши лозим. 
Маҳаллий шароитлар сабабли йўл атрофидаги жойлардан йўлга одамлар ва 
ҳайвонлар чиқиб қолиши мумкин бўлса, йўл катнов қисми четидан I-III 
тоифали йўлларда 25 м, IV тоифали йўлда 15 м ли масофада ён кўринишни 
таъминлаб бериш лозим. 
4.24. Агар жой шароитлари бўйича 4.23-банд талабларини бажаришга 
имконият бўлмаса, ёки уларни бажариш катта қурилиш харажатларига ва иш 
ҳажмининг ошишига олиб келса, лойиҳалаш вақтида 1.8-бандда кўрсатилган-
ларни ҳисобга олган ҳолда, техник-иқтисодий таққослаш асосида меъёрларни 
камайтиришга рухсат этилади. Бунда чегаравий рухсат этилган меъёрларни 4-
жадвалда кўрсатилган йўл тоифаси бўйича 14-жадвалдаги ҳисобий ҳаракат тез-
лигидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим. 
Изоҳлар: 1. Агар тоғли шароитда II-IV тоифали йўллар йўналишини кескин 
ўзгартириш зарурияти туғилса, серпантин қурилишига рухсат этилади. 
2. Тоғли жойнинг айрим мураккаб шароитларида (абсолют белгиси денгиз сатҳидан 
3000 м дан баланд бўлган жойлар бунга кирмайди) узунлиги 500 м гача бўлган қисмлар учун 
тегишли асослаш натижасида, 1.8- бандни ҳисобга олган ҳолда, 14-жадвалдаги меъёрий энг 
катта бўйлама нишабликларни кўпи билан 20 ‰ гача оширишга рухсат этилади.
3. I тоифали йўлларнинг қатнов қисми тоғли ва паст-баланд жойларда кўтарилиш ва 
тушиш йўналишлари учун алоҳида лойиҳаланаётганида тушиш йўналиши учун бўйлама 
нишабликларни кўтарилиш нишаблигига нисбатан оширишга рухсат этилади, лекин бу 
ошириш 20 ‰ дан ошмаслиги керак. 
4. Тоғли жойларда йўлнинг тоннелларга келиш қисми лойиҳанаётганда тоннел 
пештоғидан 250 м масофада йўлнинг бўйлама кесим нишаблиги энг кўпи билан 45 ‰ дан ош-
маслиги керак. 
4.25. Режадаги эгрилик радиуси 2000 м ва ундан кам, келиш йўлларининг 
барча тоифалари учун эса 400 м ва ундан кам бўлса ўтиш эгриликлари кўзда 
тутилиши лозим. Бунда “Манзаравий лойиҳалаш” бўлими кўрсатмаларини 
ҳисобга олиш зарур. Ўтиш эгрилигининг энг кичик узунлигини 15-жадвалдан 
қабул қилиш лозим. 
4.26. Режанинг кичик радиусли қисмларидаги энг катта бўйлама нишаб-
ликлар 14-жадвалдаги меъёрий нишабликларга нисбатан 16-жадвал асосида 
камайтирилиши керак.  
4.27. Режадаги эгриликнинг ички томонидаги кўриш масофасини таъмин-
лаш мақсадида ўрмон ва бутазорлардан тозаланадиган тасма кенглиги, ўйма 
ёнбағрининг кесилиш қиймати ва биноларини кўчириш масофаси ҳисоблаш 
асосида аниқланади, бунда ўйма ёнбағри қирқимининг сатҳи йўл пойи қо-
шининг сатҳи билан бир текисликда қабул қилиниши керак. 
4.28. Тоғ шароитларида нишаблиги узоққа чўзилган қисмлар узунлигини 
нишабликнинг қийматига қараб, лекин 17-жадвалда келтирилган қийматдан 
ошмаган ҳолда белгиланади. 


ШНҚ 2.05.02-07 23-бет 
14-жадвал 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling