Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Бўйлама нишабликларнинг алгебраик фарки, ‰
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Велосипед йўлакчалари ва йўлкалар 4.40.
Бўйлама нишабликларнинг алгебраик фарки, ‰: 20 30 40 50 60 80 100 бўйлама кесимдаги тўғри қисмнинг энг катта узунлиги, м I ва II тоифали йўллар учун: 4000 150 100 50 - - - - 8000 360 250 200 170 140 110 - 12000 680 500 400 350 250 200 - 20000 - - 850 700 600 550 - 25000 - - - - 900 800 - III ва IV тоифали йўллар учун: 2000 120 100 50 - - - - 6000 550 440 320 220 140 60 - 10000 - - 680 600 420 300 200 15000 - - - - 800 600 Велосипед йўлакчалари ва йўлкалар 4.40. Ҳаракат жадаллиги камида 4000 келт.дона/сут га етганида йўлдан фойдаланишнинг биринчи беш йиллигида энг кўп ҳаракат жадаллиги пайтида бир йўналишда ҳаракатланаётган велосипед ёки мопедларнинг жадаллиги 30 дақиқа ичида 200 велосипед (мопед)дан ортиқ бўлганида ёки уларнинг сони 1000 дона/сут бўлганида қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган автомобиль йўлларининг қисмлари ёни бўйлаб велосипед йўлакчалари лойиҳа- ланади. Бир томонлама ҳаракатга мўлжалланган велосипед йўлакчалари кенглиги 2,2 м дан кам бўлмаган алоҳида йўл пойида, кўтарма этагида ёки ўйма ён бағ- ридан ташқарида, шунингдек махсус қуриладиган “берма”ларда (истисно тари- қасида қатнов қисми четидан 1 м дан кам бўлмаган масофада) лойиҳаланиши зарур. Бир тасмали велосипед йўлакчалари йўлнинг шамол келадиган томонида (ёз шамолининг устувор йўналишини ҳисобга олган ҳолда), икки тасмалиси эса йўлнинг икки томонида жойлаштирилиши керак. Қийин шароитларда ва сунъий иншоотлаpra келишда велосипед йўлакчала- рини йўл ёқасида қуришга рухсат этилади. Бундай ҳолатларда йўл ёқаси қатнов қисмидан 0,2-0,25 м баландликдаги ҳошия тоши билан ажратилади, йўлакчалар эса ҳошия тошининг қиррасидан камида 0,75 м масофада жойлаштирилади. 4.41. Велосипед йўлакчалари қопламасини боғловчилар билан ишлов берилган материаллар, шунингдек чақиқ тош, шағаллар, тупроқли чақиқ тош, ғиш парчалари, куйган жинслар ва куюнди, бундай материаллар бўлмаганда техник-иқтисодий асосларга мувофиқ асфальтбетон ва цементобетондан қу- риш кўзда тутилади. 4.42. Аҳоли пунктларида ва уларга келишдаги йўл қисмларида ҳисобий ҳаракат жадаллиги 4000 келт.дона/сут ва ундан ортик бўлганда йўл пойи чегарасидан ташқарида жойлаштирган пиёдалар учун йўлкалар қурилишини кўзда тутиш керак. Йўлкаларни ШНҚ 2.07.01-03 талабларига мувофиқ лойиҳалаш зарур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling