Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Йўл-иқлим
минтақа- лари Йўл-иқлим минтақасида географик ҳудудларнинг тахминий жойлашиши ва уларнинг қисқача тавсифлари I Устюрт, Шимолий Қизилқум, Букантоғ-Етимтоғ, Султонуизтоғ, Жанубий Қизилқум, Қулжуқтоғ-Томдитоғ, Жингилди, Газли ҳудудларини қамраб олади. Қуруқ иқлимли ва кўчувчанлиги турли даражали ҳар хил шаклдаги бархан қумлари кенг тарқалган чўлли ва чўлли дашт географик минтақаларни ўз ичига олади. II Қўнғирот, Тахтакўпир, Белтол, Оролбўйи, Тўрткўл, Хоразм, Қоракўл, Бухоро, Когон ҳудудлари, сўнг Зарафшон дарёсининг ўнг ва чап қирғоқлари бўйлаб Навоий чегарасидан Олотгача бўлган жойларни қамраб олади. Кучли ва ўта шўрланган тупроқлар тарқалган географик минтақани ўз ичига олади. III Чирчиқ, Ангрен, Мирзачўл, Зомин, Фориш, Чотқол, Қорадарё, Шарқий ва Fapбий Олой, Туркистон, Нурота, Сангзор, Хатирчи, Самарқанд, Қуйи Қашқа- дарё, Fузop, Китоб, Шаҳрисабз, Сурхондарё ҳудудларини қамраб олади. Етарлича намланмаган географик текислик, тоғ олди ва тоғли минтақаларни ўз ичига олади. IV Қолган ҳудудлар: қуруқ иқлимли, суғориш ва ювиш натижасида маълум даражада намланган тупроқли географик минтақаларни ўз ичига олади. Изоҳлар: 1. Тоғли туманлардаги йўл-иқлим минтақаларини аниқлашда лойҳаланаётган объектларнинг жойлашган баландлиги ва мазкур баландликдаги табиий шароитларни ҳисобга олиш лозим. 2. Қумли чўл туманлардаги йўл-иқлим минтақаларини бархан қумларининг кўчувчанлик даражаси ва рельефи бўйича аниқлаш керак. 6.4. Йўл пойини лойиҳалашда намунавий ёки индивидуал ечимлар, шу- нингдек индивидуал боғланган намунавий ечимлар қўллаш керак. Тегишли асослашлари бўлган индивидуал ечимлар, ҳамда индивидуал боғланган наму- навий ечимлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: ёнбағр баландлиги 12 м дан юқори бўлган кўтармалар учун; вақтинча сув босадиган жойлардаги кўтармалар учун, шунингдек доимий сув оқадиган ва йиғиладиган ҳавзалар билан кесишганда; бўш асосларда қуриладиган кўтармалар учун; кўтармалар учун юқори намликдаги тупроқлардан фойдаланилганда; қоплама юзасининг ҳисобий сув сатҳидан кўтарилиши 6.11-бандда кўрса- тилганларга нисбатан кам бўлганда; геотекстиль материаллардан қатламлар қўлланилганда; махсус қатламлардан (иссиқдан ҳимояловчи, сувдан ҳимояловчи, сув ўтка- зувчи, капилляр-тўсувчи, арматураланган ва бошқалар) фойдаланилганда; 38-бет ШНҚ 2.05.02-07 йўл пойининг устки қисмида сув-иссиқлик режимини тартибга солиш, ҳамда махсус кўндаланг кесимларда; кўтармалар чўкувчан тупроқларда қурилганда; ёнбағри баландлиги 12 м дан юқори бўлган тошсиз тупроқлар ва 16 м дан ортиқ бўлган тош тупроқларда жойлашган қулай муҳандислик-геологик шаро- итлардаги ўймалар учун; қиялиги қатнов қисмга йўналган серқатлам тупроқларда жойлашган ўй- малар учун; сувли қатламлар очиб юборилган ёки шундай қатлами бўлган, ҳамда консистенция коэффициенти 0,5 бўлган лой тупроқдаги ўймалар учун; ўта намланган ҳудудларнинг чангсимон тупроқлардаги ёнбағри баландлиги 6 м дан ортиқ, шунингдек об-ҳаво-иқлим омиллари таъсирида ёнбағирлар барқарорлиги ва мустаҳкамлигини йўқотувчи лой тупроқлар ва юмшоқ тоғ жинсли тупроқлардаги ўймалар учун; ноқулай намланиш шароитларида кўпчийдиган тупроқлардаги ўймалар учун; мураккаб муҳандислик-геологик шароитларида қуриладиган кўгарма ва ўймалар учун: нишаблиги 1:3 дан тик ёнбағирларда, жарлар, сурилишлар, карстлар, ўпирилишлар, селлар, қор кўчкилари, музликлар ва бошқалар ривож- ланиши мумкин бўлган ёки мавжуд жойларда; гидромеханизация ёки портлатиш ёрдамида йўл пойини кўтаришда; сув ҳавзаларни кесиб ўтилганда вақти-вақти билан сув босадиган йўлларни лойиҳалашда; иссиқдан ҳимояловчи катламларни қўллашда. Йўл пойини мураккаб шароитларда барқарорлигини таъминловчи сувни четга йўналтирувчи, сув сатҳини пасайтирувчи, мустаҳкамлигини таъминловчи, муҳофаза қилувчи ва бошқа қурилмалар, шунингдек йўл пойининг кўприклap ва йўл ўтказгичлар билан қуриладиган қисмлари индивидуал лойиҳаланиши лозим. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling