Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Темир 
йўлларидаги 
ҳаракат 
жадаллиги, 
поездлар/соат 
 
 
 
Темир йўл излари сони 




Ҳаракат жадаллиги, келт.дона/соат 

10 
15 
20 
720 



540 
420
300 

420 
390 
210 
160 
360 
270 
180 
140 
Йўлларнинг темир йўллар билан кесишмаларида қўшимча тасма узунлиги 
ҳаракат жадаллигига қараб 2-жадвал бўйича олинади. 
Қўшимча тасманинг кенглиги 3,5 м қабул қилинади. 
27-жадвал 
Ҳаракат жадаллиги, 
келт.дона/соат 
800 
700 
550 400 
300 
200 
150 
Қўшимча тасма узунлиги 
темир йўл ўтиш жойидан 
олдин (суратда) ва кейин 
(маҳражда), м 
180 
300 
150 
280 
120 
220 
90 
170 
80 
150 
50 
90 
30 
50 
5.19. Темир йўллар устидан йўл ўтказгичлар лойиҳаланганда темир йўл-
ларга қурилмаларнинг яқинлашиш ўлчамларини таъминлаш билан бир қаторда: 
поездлар ҳаракати хавфсизлиги шароитлари бўйича талаб қилинадиган 
сигналлар ва излар кўринишини таъминлаш; 
темир йўлларининг йўл пойи мустаҳкамлигини ҳисобга олган ҳолда сувни 
четлатишни кўзда тутиш керак. 
5.20. Автомобиль йўлларининг қувурли ўтказгичлар (сувўтказгич, газўт-
казгич, канализация, нефтўтказгич, иссиқлик қувурлари ўтказгич ва бошқалар), 
алоқа ва электр узатиш тармоқ кабеллари билан кесишмаларини мазкур 
коммуникацияларни лойиҳалашга тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига 
асосан кўзда тутиш лозим. 
Турли ер ости коммуникацияларининг автомобиль йўллари билан кесиш-
масини тўғри бурчак остида лойиҳалаш лозим, бундай коммуникацияларни 
(кесишма жойларидан бошка ерларда) йўл кўтармаси тагидан ўтказиш ман 
этилади. 
5.21. Автомобиль йўллари ҳаводан ўтган телефон ва телеграф тармоклари 
билан кесишган жойларда симлардан йўл қатнов қисмигача бўлган тик масофа 
(йилнинг илиқ вақтида) камида 5,5 м бўлиши керак. Электр узатиш тармоқлари 


ШНҚ 2.05.02-07 33-бет 
билан кесишганда, симларнинг йўл қатнов қисмидан баландлиги камида 
қуйидагича бўлиши лозим: 
6,0 м - кучланиш 1 кВ гача бўлганда; 
7,0 м - кучланиш 110 кВ гача бўлганда; 
7,5 м - кучланиш 150 кВ гача бўлганда; 
8,0 м - кучланиш 220 кВ гача бўлганда; 
8,5 м - кучланиш 330 кВ гача бўлганда; 
9,0 м - кучланиш 500 кВ гача бўлганда; 
16,0 м - кучланиш 750 кВ гача бўлганда. 
Изоҳ: Масофа ҳавонинг энг юқори ҳароратида, симларнинг электр токидан қизишини 
ҳисобга олмаган ҳолда ёки шамолсиз музламада аниқланади. 
Автомобиль йўллари билан кесишаётганда ҳаводаги телефон ва телеграф, 
ҳамда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг таянчлари асосидан 
йўл пойи қошигача бўлган масофа камида таянч баландлигига тенг бўлиши 
лозим. 
Автомобиль йўллари бўйлаб параллел жойлашган юқори кучланишли 
электр узатиш тармоқлари таянчларидан йўл пойи қошигача бўлган энг кичик 
масофани таянч баландлигига яна 5,0 м қўшиб қабул қилиш керак. 
Тор шароитларда, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда, дара ва ҳокозоларда 
ҳаводан ўтган электр узатиш, ҳамда телефон ва телеграф тармоқлари таянчла-
рининг йўлларга яқин жойлашишига рухсат этилади, бунда юқори кучланишли 
электр узатиш тармоқларининг горизонтал бўйича масофаси қуйидагича бўли-
ши керак: 
а) кесишмада таянчнинг хоҳлаган қисмидан йўл кўтармаси асосигача ёки 
ёнариқнинг ташқи қошигача: 
I ва II тоифали йўллар учун кучланиш 220 кВ гача бўлса - 5 м ва 330-500 
кВ бўлса - 10 м; 
қолган тоифали йўллар учун кучланиш 20 кВ гача бўлса 1,5 м, 35-220 кВ - 
2,5 м ва 330-500 кВ - 5,0 м; 
б) йўл бўйлаб параллел ўтганда ва чекка симнинг ҳолати йўл пойи қошига 
нисбатан ўзгармаганда кучланиш 20 кВ гача бўлса - 2 м, 35-110 кВ - 4 м, 150 кВ 
- 5 м, 220 кВ - 6 м, 330 кВ - 8 м ва 500 кВ - 10 м. 
Кучланиши 500 кВ ва юқори бўлган электр узатиш тармоқларининг авто-
мобиль йўллари билан кесишмаларидаги тармоқларни қўриқлаш минтақала-
рида транспорт воситаларининг тўхташини таъқиқловчи йўл белгилари жой-
лаштирилиши зарур. 
1,0 кВ дан юқори кучланишли электр тармоқларини ҳимоя қилиш минта-
қаси қуйидагича белгиланади: 
а) электр узатиш тармоқлари бўйлаб икки томондаги четки симлар билан 
чегараланган тик текисликлар орасидаги ер майдони ёки ҳаво бўшлиғи улар-
нинг ўзгармаган ҳолатидаги масофа, м: 
10 м - кучланиш 20 кВ гача бўлганда; 
15 м - кучланиш 35 кВ гача бўлганда; 
20 м - кучланиш 110 кВ гача бўлганда; 
25 м - кучланиш 150, 220 кВ гача бўлганда; 


34-бет ШНҚ 2.05.02-07 
30 м - кучланиш 330, 500, ± 400 кВ гача бўлганда; 
40 м - кучланиш 750, ± 750 кВ гача бўлганда;
55 м - кучланиш 1150 кВ гача бўлганда. 
б) ер остидан ўтган кабелли электр узатиш тармоқлари бўйлаб чекка 
кабелларнинг икки томонидан 1 м масофада тик текислик билан чегараланган 
ер майдонлари кўринишида. 
Қўриқлаш минтақаларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари 
мазкур тармоқлар ихтиёрида бўлган корхоналарнинг (ташкилотларнинг) ёзма 
розилигига асосан бажарилади. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling