Шахар нормалари ва қоидалари


 Тақризларни кўриб чиқиш ва норматив ҳужжат лойиҳасининг охирги


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1148246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20

6.3 Тақризларни кўриб чиқиш ва норматив ҳужжат лойиҳасининг охирги 
таҳририни ишлаб чиқиш 
6.3.1 Норматив ҳужжат лойиҳаси бўйича тақризлар (хулосалар, эътирозлар 
мазмуни ва таклифлар) ишлаб чиқувчи ташкилотга, ҳужжат лойиҳасини кўриб 
чиққан ташкилотлар томонидан уларга лойиҳа келиб тушган кундан бошлаб 15 кун 
муддатдан кечиктирмасдан тақдим қилинади. Кўрсатилган муддатдан кечикиб 
тақдим этилган тақризлар ишлаб чиқувчиларнинг хоҳишига биноан кўриб чиқилади 
ва таҳризлар рўйхатига киритилади.
Тақризлар асосланган бўлиши, норматив ҳужжат лойиҳасининг бандларига 
таклиф этилаётган ўзгартиришлар ёки қўшимчаларнинг қисқа ва аниқ баён 
қилинган таҳририни ўз ичига киритиши лозим. 
6.3.2 Олинган тақризлар асосида ҳужжатни ишлаб чиқувчи ташкилот 
(ҳамижрочи ташкилотлар) D иловада келтирилган шакл бўйича тақризлар 
рўйхатини тузади ва тақризларни қуйидаги тарзда тизимлаштиради: 
эътироз билдирмаган ва таклифлар бермаган ташкилотлар рўйхати; 
умуман ҳужжат лойиҳаси бўйича билдирилган эътирозлар; 
норматив ҳужжат лойиҳасининг баён қилиниш тартибига мувофиқ 
бўлимлар, бандлар ва иловалар бўйича билдирилган эътирозлар. 
6.3.3 Тақризлар рўйхатидаги эътирозлар ёки таклифлар бўйича ҳужжат 
ишлаб чиқувчилар томонидан бериладиган хулоса қуйидаги намунавий 
ифодалардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим: 
агар эътироз ёки таклиф тўлалигича қабул қилинадиган бўлса – “қабул 
қилинди”; 
агар эътироз ёки таклиф қисман қабул қилинадиган бўлса (эътироз
ва таклифларнинг қисман рад қилиниши асосланган тарзда) “қисман қабул 
қилинди”; 


14 
агар эътироз ёки таклиф рад қилинса (нима учун рад қилинганлиги 
асосланган тарзда) – “рад қилинди”. 
Хулосани асослаш ўрнига тақризлар рўйхатидаги олдинги хулоса 
асосланмасининг қатор сонига ҳавола қилишга рухсат берилади (масалан: “Рад 
қилинди”, 5-бандга берилган хулосага қаранг). 
6.3.4 Норматив ҳужжат лойиҳасининг том маъноси бўйича берилган 
эътирозлар ёки тақризларда муросасиз келишмовчиликлар мавжуд бўлган ҳолда 
ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот манфаатдор ташкилотларнинг қарор қабул 
қилишга ваколатланган вакиллари иштирокида мажлис ўтказиши лозим. Мажлис 
иштирокчиларига ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот ҳужжатнинг эътирозли 
бўлимлари ва бандларининг аниқлик киритилган таҳририни жўнатиши лозим. 
6.3.5 Муроса мажлиси қарори мажлис раиси ва котибининг имзолари билан 
расмийлаштирилиб, мажлис баённомасига киритилиши шарт. 
Муросага келинмаган тақдирда алоҳида мустақил фикр-мулоҳаза бевосита 
мажлис баённомасида ифода этилади ва имзолаланади. 
6.3.6 Норматив ҳужжат лойиҳасининг охирги таҳрири муросачи ташкилотлар 
иштирокида 
ҳужжат 
ишлаб 
чиқувчи 
ташкилот 
илмий–техник 
кенгаши
(илмий, техник кенгашлари) томонидан кўриб чиқилиши шарт. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling