Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжат лойиҳасини келишиш ва тасдиқлашга киритиш


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/19
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1148246
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20

6.4 Норматив ҳужжат лойиҳасини келишиш ва тасдиқлашга киритиш 
6.4.1 Ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот норматив ҳужжат лойиҳасининг 
якуний таҳририни техник топшириқда келтирилган рўйхат бўйича келишиш учун 
жўнатади. Келишиш (ҳужжат лойиҳасининг маъқулланганлигини тасдиқлаш) 
алоҳида хат (ёки мажлис баённомаси) шаклида расмийлаштирилади. 
Келишиш учун тақдим қилинган ҳужжат лойиҳасини у келиб тушган кундан 
бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқилиши зарур. 
6.4.2 Норматив ҳужжат лойиҳасининг ҳал қилувчи масалалари бўйича 
келишмовчилик ҳолатлари туғилганида, ҳужжатни тасдиқлашга киритаётган 
ташкилот ушбу келишмовчиликларни манфаатдор томонлар билан биргаликда 
кўриб чиқиши ва муросага келинмаган масалаларни ҳужжатни тасдиқловчи 
органга кўриб чиқиш учун киритиши лозим. 
Норматив ҳужжат лойиҳаси бўйича ўзаро келишмовчиликлар Е иловада 
келтирилган шакл бўйича тузиладиган маълумотнома билан расмийлаштирилади. 
6.4.3 ШНҚ лойиҳалари ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади. 
Идоравий норматив ҳужжатлар лойиҳалари тегишли идоралар томонидан 
ўрнатилган тартибда тасдиқлашга киритилади. 


15 
6.4.4 Норматив ҳужжат лойиҳаси тасдиқлашга уч нусхада ва ҳар бир 
нусхаси алоҳида тушунтириш хати билан бирга киритилади. Бундан ташқари 
қуйидагилар бир нусхада тақдим этилади: 
тасдиқланган техник топшириқнинг нусхаси; 
тақриз олиш ва келишиш учун жўнатилган ҳужжат лойиҳаси; 
ҳужжат лойиҳасига тақриз олиш учун жўнатилган ташкилотлар рўйхати; 
тақризлар рўйхати; 
ҳужжат лойиҳасининг якуний таҳририни келишиш учун жўнатилган 
ташкилотлар рўйхати (келишиладиган ҳужжатларнинг асл нусхалари илова 
қилинган ҳолда); 
талабларни 
асослашда 
фойдаланилган 
илмий-тадқиқод, 
тажриба-
конструкторлик ва синов ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар рўйхати; 
ҳужжат ишлаб чиқувчи ташкилот ва бошқа ташкилотлар илмий-техник 
(илмий, техник) кенгашлари, шу жумладан ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш бўйича 
мажлис баённомалари (баённомалардан кўчирмалар); 
ҳужжатнинг патент софлигини (патентга лаёқатлилиги) исботловчи патент 
формуляри ёки патент софлигини аниқлаш учун текшириш ўтказиш керак 
эмаслиги тўғрисидаги (асосланган) маълумотнома; 
келишмовчиликлар (агар бор бўлса) тўғрисидаги маълумотнома. 
6.4.5 Тасдиқлашга киритилаётган норматив ҳужжат лойиҳаси ва унга 
ёзилган тушунтириш хатининг охирги саҳифаси F иловага мувофиқ ҳужжат ишлаб 
чиқувчи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ижрочилари 
томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. 
6.4.6 Идоравий норматив ҳужжатлар лойиҳаси техник-иқтисодий асослар 
келтирилган тушунтириш хати билан икки нусхада, хулосалар рўйхати ва зарур 
келишувларга оид ҳужжатлари бир нусхада Қурилиш вазирлигига келишиш учун 
тақдим этилади.
6.4.7 Норматив ҳужжатнинг вазифасидан келиб чиқиб, шунингдек
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Қурилиш вазирлиги манфаатдор 
вазирликлар ва идоралар билан мустақил равишда қўшимча муҳокамадан 
ўтказади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling