Shahar poliknika va kasalxona tuzilishi va faoliyati 409-guruh talabasi Xalillayev Xursand


Илғор тажриба мактабларига эга бўлган амбулатория ва поликлиникаларнинг ишини ўрганиш, меҳнатни илмий асосида ташкил қилишни кенг қўламда қўллаш


Download 43.17 Kb.
bet2/4
Sana18.07.2023
Hajmi43.17 Kb.
#1660909
1   2   3   4
Bog'liq
Shahar poliknik-WPS Office

8. Илғор тажриба мактабларига эга бўлган амбулатория ва поликлиникаларнинг ишини ўрганиш, меҳнатни илмий асосида ташкил қилишни кенг қўламда қўллаш.

9. Поликлиникалар фаолиятида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касаллик хавф хатарларини келтириб чиқарувчи омиллар гуруҳларини аниқлашга катта аҳамият бериш.

10. Амбулатория – поликлиника хизматини янада яхшилаш ва ишини такомиллаштириш мақсадида поликлиника ва касалхоналар ўртасидаги узвий боғланишни янада ривожлантириш.

Ҳозирги кунда республикамиз шаҳарларида оилавий поликлиникаларни ташкил этишга катта аҳамият берилмоқда. Оилавий поликлиника аҳолига стационаргача бўлган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тиббий муассасадир.

Поликлиника ишига бош врач раҳбарлик қилади. Бош врач муассасанинг фаолиятига раҳбарлик қилади: даволаш профилактика ёрдамининг сифати ва маданиятига, ташкилий, маъмурий – хўжалик ва молиявий фаолиятга масъул жавобгар. У поликлиника худудида аҳолига даволаш – профилактик ёрдам кўрсатиш режасини тузади ва унинг бажарилишини таъминлайди.

Бош врач муассасага таббиёт ва маъмурий хўжалик ходимларини танлайди ва уларни ишга қабул қилади, уларнинг ишини назорат қилади, лозим топганда рағбатлантиради, меҳнат интизоми бузилганда эса уларни маъмурий жавобгарликка тортади. Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини малакасини оширишни ташкил этади, бўлимларга раҳбар ходимлар захирасини яратади, кун тартибини белгилайди, ходимларнинг иш графигини тасдиқлайди ва бошқалар.

Бош врач тажрибали, малакали, ташкилотчилик хусусиятларига эга бўлган врачлардан ўзига биринчи муовин танлайди. Бош врач бўлмаган даврда у бош врачнинг мажбуриятларини бажаради. У муассасанинг жами даволаш – профилатик фаолиятига жавобгар ҳисобланади. Шу мақсадда бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари беморларни ўз вақтида поликлиникада қабулда ва уйда тўғри сифатли текшириш ва даволашни ташкил этади ва назорат қилади; янги ташкилий усуллар ва тиббиёт муассасаларининг илғор иш тажрибаларини беморларни ташхислаш, даволаш ва касалликлар профилактикасининг замонавий самарали усулларини поликлиника фаолиятига тадбиқ этади. У поликлиника билан стационар ўртасида беморларни текшириш ва даволаш бўйича ўзаро узвийликни, боғлиқликни таъминлайди, беморларни лозим бўлганда стационарга ётқизишни ташкил этади, барча профилактик ишларга раҳбарлик қилади, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш режасини бажарилишини таъминлайди. Даволаш назорат комиссиясининг ишини ташкил этади, ҳайъат билан биргаликда ташхислар тафовути, врачлик хатоси ва даволаш – тасхислаш ишлари ҳолатини муҳокама қилади; тиббиёт статистикаси хонасининг ишини ташкил этади ва назорат этади.


Download 43.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling