Шахрихон тумани хтбга қарашли 64 – умумий ўрта таълим мактабиниг навбатдан ташқари йиғилиш баённомаси


Download 20.48 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi20.48 Kb.
#1016381
  1   2   3
Bog'liq
180 йиғилиш баёни 131. ва 180-қарор



Шахрихон тумани ХТБга қарашли 64 – умумий ўрта таълим мактабиниг навбатдан ташқари йиғилиш
БАЁННОМАСИ
“2” август 2020 йил Қора кўрпа МФЙ
Йиғилиш раиси: Э. Аблязимова
Котиб: Ж. Мўйдинов
Қатнашдилар:
ММИБДЎ- Ж. Мўйдинов, ЎТИБДЎ З. Шарафутдинова , мактаб рухшуноси – А. Аьзамжонов , ёшлар етакчиси – Б. , барча педагог ходимлар.
Кўриладиган масала

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълмими вазирлигининг 2020 йил 28-майдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 131-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида

  2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги ,,Умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180- буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида

Эшитилди:
йиғилишни мактаб директори Э. Аблязимова очиб, бугунги йиғилишни мазмун мохияти хакида тушунча берди.
Шундан сўнг ММИБДЎ Ж. Мўйдинов тарзда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28- майдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 131-сонли буйруғи ҳақида тушунчалар бериб, “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари”ни 56-мактаб педагоглар группасига(ҳужжат холати ҳам жойлаштирилди) ўқиб эшиттирди. Шунингдек, бугунги кунда ахборот технологиялари жамият ҳаётига шиддат билан кириб келаётганлиги, у ўз таъсирини тобора кенгроқ кўрсатаётганлиги, шунинг учун биз ўқувчи ёшларга замонавий таълим бериш билан бирга юксак инсоний фазилатлар рухида тарбиялаш, “оммавий маданият” ва маънавий таҳдидлардан асраш лозимлиги шунинг учун мактабда хар бир ўқувчи “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари”ни билиши, унга риоя қилиши, ота-оналар, синф гуруҳларида бу ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Мактаб Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Абдуолимова, мактаб касаба уюшма раҳбари С. Турсуновалар фикр билдирдилар, ушбу қоидаларга мактаб ўқитувчилари ҳам тўлиқ риоя қилишлари лозимлиги тўғрисида ўз фикрларида баён этдилар.
2-масала юзасидан ММИБДЎ Ж. Мўйдинов нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги ,,Умумий ўрта таълим муассасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сон буйруғига асосан,қуйидагилар синф раҳбарларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
-ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш,
-одоб-аҳлоқ ва ички тартиб қоидаларга мувофиқ муомала ва кийиниш маданиятига қатъий амал қилиш,жамоаданамуна бўлиш,
-синф ўқувчиларининг маънавий-маърифий тарбиясини ташкил этиш,педагогик кузатувлар асосида назорат қилиш,ёшлар етакчиси,психолог.ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ҳамкорликда ишлаш,
-вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари ижроси борасида вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишлари , ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ўтказиладиган ,,Ўқувчи” , ,, Давомат” каби рейдларда ҳамкорлик қилиш ва ҳ.к
Синф раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Синф раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
-синф раҳбари дафтари,
-мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар,тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга ошириладиган ишлар йиғма жилди.
Ушбу масала юзасидан услубий бирлашма раҳбари М.Хамроева сўзга чиқди.
Синф раҳбарлари ўқув йили чораклари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди.Синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни ММИБДЎ га топширади.
ЎТИБДЎ З. Шарафутдинова сўзга чиқиб,юқорида ўқиб эшиттирилган Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ҳам,ушбу буйруқда кўрсатилгани ҳақида таъкидлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб,




Download 20.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling