Шахрисабз шаҳридаги ишсиз фукароларни касб хунарга ўқитиш марказида ўзлаштирилган маълумотлар тўғрисида хисобот


Download 15.44 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi15.44 Kb.
#1206461
Bog'liq
таклифлар


Шахрисабз шаҳридаги ишсиз фукароларни касб хунарга ўқитиш марказида ўзлаштирилган маълумотлар тўғрисида
ХИСОБОТ



Лавозимлар

Хизмат вазифалари


Бўлим бошлиғи

Бўлимда ўқув жараёнини ташкил қилиш,бошқариш, омбор ишини юритиш, бўлим ўқитувчилари хужжатларини назорат қилиш, дарс жадвали тузиш, ўқитувчилар табелини юргизиш,


Маркетинг бўлими

Қабул жараёнини ташкил қилиш, Қабул қилинган ўқувчилар шахсий хужжатларини шакиллантириш, хар куни 2 маҳал ҳар хил дарс вақтида давомат олиш, АБКМлар билан ишни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқа ўрнатиш, ўқувчиларни ойлик давомат табелини таёрлаш, ишлаб чиқариш корхоналарига ўқув таништирув саёҳатларини ташкиллаш, ўқув амалиёт жойларини топиш ва жойлаштириш,


Кутубхона

Ўқув жараёни бошлангандан сўнг маркетинг бўлимидан барча ўқувчилар тўғрисида маълумотларни олиб маълумот базасини шакиллантириш, китоб йўқотган ўқувчиларга бошқа китоб олиб келишларини ташкиллаш, 6 ойлик ўқув жараёни тугагач амалиётдан олдин берилган китобларни обходной орқали қайта еғиштириб олиш. Коика ўқув платформасига йўналишларга тегишли ўқув қўланмалар ва электрон адабиётларни жойлаш.


Ётоқхона коменданти

Янги ўқув йили бошлангач ётоқхонада туришга рухсат берилган ўқувчилар тўғрисида шаҳсий маълумотларни маркетинг бўлимидан олиш, ётоқхона ички тартиб қоидалари билан ўқувчилар таништирилганлиги тўғрисида руйхат юритиш, ётоқхонада содир бўлган ҳар қандай ножўя ҳаракатлар тўғрисида бўлим бошлиқлари ва раҳбариятга хабар қилиш ва ўқувчилардан тушунтириш хати олиш, эрталаб 6-30 барча ўқувчиларни уйғотиш ва 8-15 да ўқувчиларни ётоқхонада қолмасликларини таъминлаш, тушлик учун кирган ўқувчиларни соат 11-50 дан кейин ётоқхонада қолмасликларини назоратга олиш, Навбатчи ходимлар томонидан соат 21-00 да кунлик кечки йўклама ўтказиш ва дафтарга қайд қилиб бориш


Лаборант

Бўлимдаги ташкилий ишларни амалга ошириш, амалий машғулот дарсларида омбордан дарс учун керакли материал ва жиҳозларни саналган холда олиб чиқиш ўқувчиларга тарқатиш,машғулот якунида қайта еғиштириб олиш, ишлатилган материаллар бўйича хисобот юритиш ва бўлим бошлиғига хисобот бериш, амалий машғулот вақтида и/ч таълим устасига дарс жараёнини ташкиллаш бўйича кўмаклашиш, техника хавфсизлиги қоидалари йўриқномаси билан таништириш, бўлимдаги ўқув хоналаридаги камчиликлар юзасидан чоралар кўради ёки бўлим бошлиғини огохлантиради. Хоналарни кўргазмали қуроллар жихозлаш, бўлимга доир ускуна ва жихозларни инвентарларини юритади.


Услубчи

Ўқув хужжатларини текширади, ўқитувчиларни ўқув хужжатларини юритишда кўмаклашади, ўқув жараёнини тахлил қилади, ўқитувчилар касб маҳоратини ошишига ёрдамлашади,


Бухгалтерия

Ўқитувчига белгиланган окладдан ташқари махсус фанларга соатбай ҳақ тўлашни ташкил қилиш, Ўқитувчиларни маълумотига кўра ойлик хисоблаш, ўқитувчиларга қўшимча устама белгилаш (20 % дан 40% гача) бўлимда амалий машғулотлар учун сарфланаётган материллар тўғрисида норматив хужжаталар юритиш. (талабнома, меёрнома, далолатнома, хисобот), қўшимча курсларни ташкил қилиш орқали тушадиган маблағларни 50% ни ўқитувчига тўлаб бериш.

Download 15.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling